Get Mystery Box with random crypto!

Мукаммал санъат асарисиз.... Aллоҳ таоло ичимиз ва ташимизн | ️ “Yurist xonim yon daftari”dan

Мукаммал санъат асарисиз....

Aллоҳ таоло ичимиз ва ташимизни ҳар он камолатга эриштириш билан машғулдир. Дона дона ҳар биримиз, мукаммал бир санъат асаримиз. Гувоҳ бўлганимиз ҳар бир ҳодиса, бошимиздан ўтказган ҳар бир нохушлик, нуқсонларимизни бартараф қилишимиз учун ҳозирлангандир. 
Буюк Роббимиз, барчамизнинг нуқсонларимиз билан алоҳида алоҳида шуғулланади. Чунки башарият номлик асар, камчиликсиз ва қусурсиз бўлмоғи даркор" - дедилар Ҳазрати Шамс Табризий....

Ҳаётимиз биз тасодиф деб ўйлаган нарсалар билан тўлиб-тошган. Аммо аслида улар ҳаётимиз йўналишини яхшилаш учун Аллоҳ томонидан мактуб бўлиши мумкин...
Баъзи хотималар қаҳва каби аччиқ бўлиши мумкин, унутманг, бироқ улар сизни уйғоқ ва ҳушёр қилади...
Унутманг, Сиз Роббингиз томонидан яратилган буюк ижод намунасисиз...
Доим, беқуср ва иллатсиз бўлишга интилинг...
Ўзингизни севинг, ва доим севимлилар қаторида бўлинг..

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari