ТУХМАТ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК БОР Ассалому алейкум смс йозиб бир ои | YURIST MASLAHATI
ТУХМАТ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК БОР
Ассалому алейкум смс йозиб бир оилани аъзосига тухмат қилиш қандай жавобгарлик белгиланган. Яни асоси бўлмаса лекин оилани мустахкамлигига путур етказса қандай жазо қўлланилади.
ЖАВОБ:
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 40-моддасига кўра, туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш —базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан олтмиш бараваригача (6 млн 800 мингдан 20млн 400минггача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.