Get Mystery Box with random crypto!

#Бизнес Таъсисчилар ўртасида умумий йиғилиш ўтказиш Бизнесни | YURIST MASLAHATI

#Бизнес
Таъсисчилар ўртасида умумий йиғилиш ўтказиш


Бизнесни бошқаришда таъсисчилар ўртасида умумий йиғилиш ўтказиш ва мазкур йиғилиш натижаларини баённома сифатида расмийлаштириш орқали бошқариш энг тўғри йўлдир. Бир амалиётимдан мисол келтираман.

Мижозимиз шерикчилик асосида бир нечта тадбиркорлик фаолиятларни йўлга қўйган аммо, ўртадаги муносабатларни тартибга солувчи ҳужжатлар (устав, таъсис шартномаси) билан тўлиқ танишмай давлат рўйхатдан ўтказган. Ва бугун корхона фаолиятини ривожлантиришга қаратилган ўзини таклифларини бериб, корхона фаолиятида бевосита иштирок этаман деса, бошқа таъсисчилар, ижрочи директор томонидан турли қаршиликларга учрамоқда. Шу вақтга қадар бирор марта таъсисчиларнинг умумий йиғилиши ўтказилмаган. Хатто корхонанинг молиявий фаолияти ҳақида ҳам маълумот ола олмаётганди. Шу масалаларни таъсисчилар ўртасида катта низо келтирмасдан ҳал қилиш ва ўзининг бизнес фаолиятини тўғри йўлга қўйишни сўраб бизга мурожаат қилган ва бугун бизнинг сайи ҳаракатларимиз эвазига масала ижобий томонга ҳал бўлиб асосий мижозларимиздан бирига айланган. Мазкур ҳолатдаги муҳим "point" ларни санаб ўтаман.

Энг асосий нуқталардан бири таъсисчилар ўртасида тўғри музокара олиб бориб ишни судга олиб бормай ҳал қилиш. Яъни "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги қонуннинг 8-моддасидаги таъсисчининг жамиятнинг таъсис ҳужжатларида белгиланган тартибда жамиятнинг ишларини бошқаришда иштирок этиш ҳуққи борлигини жамиятнинг бошқа иштирокчиларига тўғри тушунтириш.

Яъни бир асосий жиҳат бу жамият таъсисчилари ўртасида умумий йиғилишни тўғри ва ўз вақтида ўтказиб, унинг натижаси бўйича баённома расмийлаштириш ва мазкур баённома қарорлари орқали корхонани бошқариш. Агар эътибор қаратган бўлсангиз, сизнинг корхонангизнинг уставида умумий йиғилиш ўтказиш муддатлари келтирилган (келтирилмаган бўлиши ҳам мумкин бунинг оқибатларини кейинги постларда ёзаман) ва сиз шу қоидаларни тўғри ишлата олсангиз, таъсисчи сифатида йиғилиш орқали барча ҳуқуқларингизни тенг амалга оширишга эриша оласиз.

Бизнесингизни ҳуқуқий ҳимоя қилмоқчимисиз @yuristgamurojaat га бевосита мурожаат қилишингиз мумкин

@yuristlar_maslahati