Get Mystery Box with random crypto!

YURISTKADR

Kanal manzili: @yuristkadr
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 50.74K
Kanalning ta’rifi

Саволларингизга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев жавоб беради.
Савол юбориш 👉 @yuristkadrbot
Юридик хизмат ва тижорий ҳамкорлик:
👉 @e_yurist01

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2024-04-16 10:03:11 #kitobdan_parcha

Ходимни доимий бошқа ишга ўтказишга оид муҳим масала.

Меҳнат кодексининг 149-моддаси биринчи қисмидаги меҳнат шартномасини ўзгартириш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади” деган қоида ходимни доимий бошқа ишга ўтказишга ҳам тегишлидир.

Ҳа, ходимни доимий бошқа ишга ўтказиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Бироқ, буйруқ чиқаришдан аввал ходим билан тузилган меҳнат шартномасига ўзгартириш киритиш ҳақида келишув тузилади. Ушбу келишувда ходим тегишли санадан бошқа бир меҳнат вазифаси (яъни, бошқа лавозим ёки касбга) ўтказилиши ҳақидаги шарт киритилади.

Амалиётда айрим HR ва кадрлар билан ишловчи мутахассислар ходимни доимий бошқа ишга ўтказишда МК 140-моддасидаги “ходимни доимий бошқа ишга ўтказишга фақат унинг розилиги билан йўл қўйилади” деган қоидадан келиб чиқиб, ходимдан алоҳида розилик аризаси талаб қилади.

Буни ноқонуний деб айта олмаймиз, бироқ МКнинг 149-моддасидаги “ходимни доимий бошқа ишга ўтказиш тўғрисида, ... буйруқлар чиқариш учун меҳнат шартномасига киритилган ўзгартишлар асос бўлади” деган қоидадан келиб чиқиб, розилик аризаси олишни ортиқча ҳужжатбозлик деб ҳисоблаймиз.

Сабаби, меҳнат шартномасига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги келишув айнан ходимнинг розилик муносабатини ҳам билдиради.

Шунинг учун бу ҳолатда доимий бошқа ишга ўтказиш тадбирларини айнан қонунда қайд этилганидек бажариш керак, яъни ходимнинг хоҳиш-иродасини билдирувчи ёзма келишув ходимни доимий бошқа ишга ўтказиш ҳақидаги буйруқ расмийлаштириш учун етарлидир.

@yuristkadr
13.7K views07:03
Ochish/sharhlash
2024-04-16 08:37:02
Бугундан "YURIST VA KADR" нодавлат таълим муссасаси томонидан кадрлар хизмати ходимлари учун офлайн ва онлайн малака ошириш курсларимиз бошланди.

Малакали устозларимиз янги гуруҳ тингловчиларга жамоа шартномалари ва локал ҳужжатлар, меҳнат шартномаларини тўғри расмийлаштириш, уларнинг меҳнат шартларини ўзгартириш, шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш каби мавзуларда қизиқарли маърузалари билан иштирок этдилар.

Дарс жараёнида тингловчиларга муаммоли вазиятларга ечимлар топиш, амалий ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш масалалари тушунтирилди ҳамда уларни қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.

"Юрист ва кадр" ўқув марказида навбатдаги курсларда малака оширишни истаган талабгорлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб боғланиши мумкин

@yuristkadr_menejer

+99890-010-86-15
+99833-993-18-80

Манзил: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, Ц-мавзе, 4-Б уй.

Мўлжал: М.Улуғбек метроси

Ўқув маркази локацияси

Telegram I Instagram I Youtube
13.1K views05:37
Ochish/sharhlash
2024-04-10 09:21:37
Бу сафарги Рамазон ойи баҳорнинг энг гўзал дамларига тўғри келди.

Балким шундан бўлса керак, бугунги Рўза ҳайити айниқса, қишлоқ жойларида бошқача шукуҳда ўтяпти.


Бизда ҳам шундай, ён-атроф кўкаламзор, дарахтлар гуллаган, асаларилар у гулдан бу гулга қўнган. Ва Онамнинг тандирдан янги узилган энг мазали кўксомсаси ва патири. 

Ҳайит биз мўминлар учун муқаддас байрам бўлиш билан бирга, бу кунда ҳамма яқинлар бир жойда жам бўлишади. Ҳамма бир-биридан ҳабар олган, яхши тилаклар билдирган, савобли амаллар қилган ва асосийси, дуолар энг кўп қўлга очилган кун ҳам ҳайит кунидир.

Азиз Ватандошлар, бугунги Рўза ҳайити байрами билан барчангизни чин юракдан муборакбод этаман.

Қалбимизни иймон ҳеч қачон тарк этмасин, илоҳим юртимизда тинчлик ва тотувлик бардавом бўлсин.


@yuristkadr
14.0K views06:21
Ochish/sharhlash
2024-04-09 16:36:53
Арафа кунидаги судимиз.

Бугун йўл-йўлакай фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судига тушдим (ўзим ҳам шу туманданман).

Бу ерда ишга тиклаш билан боғлиқ бир ишим бор эди. Иш берувчи Фарғонадаги йирик бир корхона, ҳимоямдаги фуқаро эса, шу корхонанинг Ўзбекистон туманидаги филиалида ишлар эди. Уни гўёки меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузган деб МК 161-моддаси иккинчи қисми 5-бандига асосан ишдан бўшатиб юборишган. Ҳам адвокат, ҳам ишончли вакил сифатида ҳимоямдаги фуқарони ишдан бўшатишда йўл қўйилган қонунбузарликлар ҳақида бир нечта важларни келтирдим.

Тажрибали судья Авазжон Йигиталиев якунда ҳимоямдаги фуқарони ишга тиклаш ҳамда унга етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш ҳақида адолатли қарор чиқарди.

@yuristkadr
14.7K viewsedited  13:36
Ochish/sharhlash
2024-04-09 11:33:53 Тартибсиз меҳнат муҳити оилавий муаммоларга ҳам сабаб бўлади.

Бизнингча, оилалардаги нотинчлик ва низоларнинг асосий сабабларидан бири бу одамларнинг ўз оиласига, ота-онаси, турмуш ўртоғи ва фарзандларига вақт ажрата олмаслиги ва етарлича эътибор қаратмаслигида бўляпти.

Яхшилаб қарасангиз, ишдан кейин ва дам олиш кунлари ҳам доимий равишда ишда ўтирадиган ходимларда оилавий келишмовчиликлар, хусусан, ажримлар кўп бўлади.

Чунки уларнинг ишдан кейин ва дам олиш кунлари ўз оиласига ва фарзандларига ажратиши керак бўлган асосий вақтини биз раҳбарлар билиб-билмай ўғирлаяпмиз.

Бундан буёғига бизга ҳар бир тармоқ бўйича пухта ишлаб чиқилган меҳнат нормаси ва ҳар бир иш ва лавозим бўйича тўғри йўналтирилган меҳнат тақсимоти керак.

Агар белгиланган иш вақти ичида ҳар бир ишчи-ходим кунлик меҳнат нормаларини бажарса, уларни ишдан кейин ушлаб туришга асос ҳам, мантиқ ҳам бўлмайди.


Шунда оилалар ҳам тинч бўлади, ажримлар ҳам камаяди, болалар ҳам тирик етим бўлмайди.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги Меҳнат кодексининг 272-278-моддалари меҳнатни нормалаштириш қоидаларига бағишланган.

@yuristkadr
16.1K views08:33
Ochish/sharhlash
2024-04-09 07:09:02
“YURIST VA KADR” NTMда 15 апрел санасидан навбатдаги онлайн ўқув курсларига қабул эълон қиламиз!

Ўқув курсларимизда нафақат кадрлар хизмати ходимлари, балки касаба уюшмалари мутахассислари, юристлар, бухгалтерлар ҳамда бошқа ходимлар ҳам ўз ҳуқуқий билимларини оширишлари мумкин.

Дарслар меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали мутахассислар томонидан олиб борилади. Тингловчиларга Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳамда малака оширганлик тўғрисида сертификат берилади.

Малака ошириш курсларимиз офлайн шаклда ҳам бошланади.

Навбатдаги ўқув курсларига ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин:

@yuristkadr_menejer

Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30.

"YURIST VA KADR" NTM
15.1K views04:09
Ochish/sharhlash
2024-04-09 06:30:36 Ишчи-ходимларни дам олиш кунларида меҳнатга мажбурлаш интизомсиз раҳбарларга ҳос нарса.

Кўпинча, ходимлар ўртасида меҳнат вазифалари тўғри тақсимланмаган ва меҳнат нормаси бўлмаган ташкилотларда шундай бўлади.

Ишлар асосан иккита-учта “эшак” қилиб минилган ходимлар томонидан бажарилади, қолган ходимлар эса узуккун бекор ўтиради, ёки ходимлар хафта давомида ўз вазифаларига кирмайдиган топшириқлар билан банд бўлади. Натижада, ташкилот зиммасидаги асосий ишлар ярим йўлда қолиб кетади.

Шундан кейин ўзида интизом бўлмаган раҳбар ўзини ҳам, ходимларни ҳам қийнаб дам олиш кунида уларни ишга чақириб олади.

Мана шундай вазиятларда ўша раҳбарлар жабрдийда ходимлар ва уларнинг яқинлари томонидан қарғишларга дучор бўлаётганини билармикан.

@yuristkadr
15.1K views03:30
Ochish/sharhlash
2024-04-09 05:51:53
Бугун эрталабдан Фарғонага йўл олдик. Ҳайит байрамини кўпчилик қатори ўзимиз туғилиб ўсган қишлоқда, яқинлар даврасида ўтказишни ният қилганмиз.

Барчамизга Рўза ҳайити муборак бўлсин, дўстлар!

@yuristkadr
13.1K views02:51
Ochish/sharhlash
2024-04-08 19:26:29
Олдинда Рўза Ҳайити байрами ва қўшалоқ дам олиш кунлари. Байрам куни ва дам олиш кунлари ишга жалб қилиш тартиби алоҳида масала. Бу кунлардаги иш учун қанча иш ҳақи тўланишини биласизми?

Хуллас Видеони кўрамиз.

@yuristkadr
16.6K views16:26
Ochish/sharhlash
2024-04-08 18:05:06
Гарчи ҳужжат қилинмаган бўлсада, ходим иш берувчи руҳсати билан амалда ишга киришган вақт ишга қабул қилинган кун ҳисобланади.

Инстаграмдаги саҳифамизга аъзо бўлинг

@yuristkadr
15.2K views15:05
Ochish/sharhlash