Get Mystery Box with random crypto!

YURISTKADR

Kanal manzili: @yuristkadr
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 50.74K
Kanalning ta’rifi

Саволларингизга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев жавоб беради.
Савол юбориш 👉 @yuristkadrbot
Юридик хизмат ва тижорий ҳамкорлик:
👉 @e_yurist01

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2024-04-19 14:28:53 Адвокатлик фикрномасидан парча.

...

Саккизинчидан.
Ҳурматли судлов ҳайъати аъзолари, бирор бир мансабдор шахсни унинг ўз хизмат вазифаларини етарли даражада бажармаганлиги учун бошқа бир фуқаро ёки фуқароларнинг ўлимида айблаш ва жазолаш иш берувчининг ваколатидаги нарса эмас.

Жиноят кодексининг 207-моддасига асосан давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ўз вазифаларига лоқайдлик ёки виждонсизларча муносабатда бўлиши оқибатида уларни бажармаслиги ёки лозим даражада бажармаслиги мансабга совуққонлик билан қараш ҳисобланади.

Агар бу қилмишлар одам ўлимига олиб келса, мансабдор шахс ЖКнинг 207-моддаси учинчи қисми а-бандига асосан жиддий жиноий жазога тортилади. Ҳимоямдаги фуқаро М.А мансабдор шахс сифатида юқоридаги ҳаракатсизликка йўл қўймаганлиги сабабли ҳам унга нисбатан фуқаро ўлими бўйича бирор-бир жиноят иши қўзғатилмаган ва бу бўйича жиноятда айбланмаган.

М.Анинг фуқаро ўлимига олиб келган қандайдир ҳаракатсизлик ёки интизомсизликда айблаш фақат ва фақат жиноят ишлари бўйича судлар ваколатига киради. Аксинча, бу бўйича “Б” тумани прокуратурасининг жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақидаги 2023 йил 15 июндаги қарори мавжуд.

Шундай экан, иш берувчининг марҳум С.Мнинг ўлими юзасидан М.А.ни масъулиятсизликка йўл қўйганликда айблаб интизомий жазо сифатида ишдан бўшатиш ғайриқонуний бўлган.

...

@yuristkadr
13.8K views11:28
Ochish/sharhlash
2024-04-19 13:29:42
950 дан ортиқ вакант лавозимга танлов эълон қилинди

Қуйидаги вазирлик ва идоралар тизимидаги вакант лавозимлар учун эълон қилинган танловларга аризалар қабул қилинмоқда:

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
Рақамли технологиялар вазирлиги
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
Сув хўжалиги вазирлиги
Транспорт вазирлиги
Энергетика вазирлиги
Маданият вазирлиги
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги
Спорт вазирлиги
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси
Давлат активларини бошқариш агентлиги
Ёшлар ишлари агентлиги
Солиқ қўмитаси
Маданий мерос агентлиги

Танловда иштирок этиш учун номзод vacancy.argos.uz порталида рўйхатдан ўтиши лозим.

Барча бўш иш ўринлари
15.9K views10:29
Ochish/sharhlash
2024-04-19 06:20:37
“YURIST VA KADR” NTMда навбатдаги онлайн ўқув курсларига қабул эълон қиламиз!

Ўқув курсларимизда нафақат кадрлар хизмати ходимлари, балки касаба уюшмалари мутахассислари, юристлар, бухгалтерлар ҳамда бошқа ходимлар ҳам ўз ҳуқуқий билимларини оширишлари мумкин.

Дарслар меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали мутахассислар томонидан олиб борилади. Тингловчиларга Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳамда малака оширганлик тўғрисида сертификат берилади.

Малака ошириш курсларимиз офлайн шаклда ҳам бошланади.

Навбатдаги ўқув курсларига ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин:

@yuristkadr_menejer

Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30.

"YURIST VA KADR" NTM
12.7K views03:20
Ochish/sharhlash
2024-04-19 03:37:13 Судья ишини йўқотишдан чўчимаслиги керак.

Гап шундаки, судьяларга таъсир ўтказувчи ва уларнинг фаолиятига аралашувчи шахслар (жумладан, ичкаридагилар)нинг асосий усули қўрқитиш ва турли йўллар билан босим ўтказиш бўлади.

Жазо қўллаш ёки ишдан бўшатиш таҳдидидан қаттиқ чўчийдиган судья, уларнинг чизган чизиғидан чиқмайди, тўғрими-нотўғрими, улар айтган қарорларини чиқариб бераверади. Шу билан ҳаммаёқни абгори чиқади.

Ҳар қадамда қўрқиб-писиб яшайдиган судьянинг ҳаёти ҳаёт эканми? Чақириб ёки телефон қилиб, “ановни қарорини бундай чиқариб бериш керак, мановникини ундай” деганда, “хоп бўлади шеф” деб бир тийинга қиммат қарорлар чиқараверса. Судьялик шуми? Ёш ҳоов бир вақтга борганда, ортга қараб фаҳрланиш мумкинми, шундай маънисиз ўтган умрдан?

Менимча, ўзига тўғри, позициясига қаттиқ, ростмана мустақил, қонундан бошқасини тан олмайдиган ва асосийси, ишини йўқотишдан заррача қўрқмайдиган судьяларгина ўзини бахтлиман дея олади. Чунки уларда ҳотиржамлик ва ҳар кунида ҳаловат бўлади.

Тўғри, судья раҳбарини қаттиқ ҳурмат қилиши керак, лекин алоҳида суд ишларида ҳеч ким унга раҳбар эмас. Майли қолган соҳа вакиллари ўзидан юқори мансабдагиларга қуллуқ қилаверсин, феъл-атворимизда бор бу (иллат). Лекин судьяларга бу мутлақо ёт бўлиши керак. Судья ҳеч кимга қуллуқ қилмаслиги керак.

Жуда қўйишмаса ва ҳар бир ишга аралашавериб жондан ўтказиб юборишса, шартта ариза ёзиб беришдан чўчимаслик керак. Яхши юрист ҳеч қачон кўчада қолиб кетмайди. Ўша ойликни адвокатлик ёки юристликдан топиш ҳам мумкин. Қайтанга яшашда ҳаловат бўлади.

@yuristkadr
13.5K viewsedited  00:37
Ochish/sharhlash
2024-04-18 18:22:50
Ишга тиклаш судларида кимга қийинроқ: иш берувчининг адвокатигами ёки ходимнинг адвокатига?

@yuristkadr
13.2K views15:22
Ochish/sharhlash
2024-04-18 17:17:26 Туҳмат учун ходимни ишдан бўшатиш мумкинми?

Агар ходимнинг туҳмат қилиш билан боғлиқ ҳаракати ташкилотнинг ички меҳнат тартиби қоидаларида меҳнат мажбуриятларининг бир марта қўпол равишда бузиш ҳолати сифатида кўрсатилган бўлса бўшатиш мумкин.

Бундай ҳолатларда меҳнат шартномаси МК 161-моддаси иккинчи қисми 5-банди билан, яъни меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузилганлиги муносабати билан бекор қилинади.

Бироқ, бу ерда қўшимча равишда иккита муҳим шарт бор ва ушбу икки шарт бўлгандагина ходимни туҳмат қилганлиги учун ишдан бўшатиш (ёки бошқа турдаги интизомий жазо қўллаш) мумкин бўлади.

Биринчиси, ходимнинг туҳмат билан боғлиқ ҳаракати унинг меҳнат вазифалари, яъни меҳнат ҳамда касбий фаолияти билан боғлиқ бўлиши керак.

Масалан, ўтган йили биз бир ходимни ишга умуман алоқаси бўлмаган ҳолда, ўз қўшнисига туҳмат қилганлиги учун ишдан бўшатиб юборишганига гувоҳ бўлганмиз. Ва якунда ўша ходим ўз ишига қайта тикланган. Негаки, жабрланувчи бу ишхонадаги ҳамкасб ёки меҳнат жамоаси ё бўлмасам, ходим хизмат кўрсатган ташкилот мижози бўлмаган. У қўшни бўлган. Ходимнинг ўз қўшниси билан боғлиқ ўзаро муносабатини меҳнат ва касбий фаолиятга дахли йўқ. Оддий қилиб айтганда, бу ерда меҳнат интизоми бузилмаган.

Иккинчиси, туҳмат факти суд томонидан ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик тартибида, ёки жиноят процесси тартибида исботланган бўлиши керак. Туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш учун шахс аввало, МЖтКнинг 40-моддасида кўрсатилган маъмурий жавобгарликка, алоҳида ҳолларда ёки маъмурий жазодан кейин ҳам туҳмат ҳолати содир этилган бўлса, ЖКнинг 139-моддасига асосан жиноий жавобгарликка тортилади.

Жўн қилиб тушунтирганда, туҳмат ҳаракати ҳар икки ҳолатда (маъмурий ёки жиноий жавобгарлик ҳолатларида) ҳам суд тартибида аниқланади. Янада жўнроқ айтганда, ходимнинг туҳмат қилганлиги агар бу меҳнат ва касбий фаолияти давомида содир этилганда ҳам, бу ҳаракатда туҳмат борми-йўқми, иш берувчи бунга баҳо бера олмайди. Ёки ходимни туҳмат қилганини тасдиқловчи МЖтКнинг 40-моддасига мувофиқ чиқарилган суд қарори, ёки ЖКнинг 139-моддасига асосан чиқарилган суд ҳукми (ёҳуд ажрими) бўлиши керак.

@yuristkadr
14.8K views14:17
Ochish/sharhlash
2024-04-17 13:24:02 Ишхонада мастлик натижасида жароҳат олган ходимга касаллик нафақаси тўланмайди.

Вазият: ходим ишхонага спиртли ичимлик истеъмол қилиб қаттиқ маст ҳолда келди ва шу вақт давомида йиқилиб қўлидан жароҳатланди ва натижада қарийб 20 кун давомида ишда бўлмади. Ходим ишхонага мана шу 20 кун учун касаллик варақаси олиб келди. Ҳўш, ходимга касаллик нафақаси, яъни “больничый” тўланадими?

Қонунчилик нима дейди?

Адлия вазирлиги томонидан 08.05.2002 йилда 1136-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 23-бандида:

гиёҳвандлик ёки мастлик билан боғлиқ ҳаракатлар оқибатида, шунингдек, спиртли ва гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш натижасида касалликка чалинганда (жароҳатланганда) ходимга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўланмаслиги кўрсатилган.

Ҳулоса:
Агар юқоридаги вазиятда ходимнинг ўша йиқилган ва жароҳат олган вақтда маст ҳолатда бўлганлигини тасдиқловчи фактлар (ҳужжатлар, гувоҳлар, видеоёзув ва ҳоказолар) бўлса, демак бу ходимга касаллик нафақаси тўланмаслиги керак.

@yuristkadr
12.6K viewsedited  10:24
Ochish/sharhlash
2024-04-16 19:29:07
#yashil_olam

Кеча ФИБ ишлари бўйича Зангиота туманлараро судида эдим.

Жиноят ишлари бўйича Зангиота тумани суди ҳам, Зангиота туманлараро иқтисодий суди ҳам шу бинода жойлашган. Тошкент вилояти бўйича аҳоли энг кўп келадиган суд бўлса керак бу ер, тағинам билмадим.

Лекин бу суд биноси шу кунларда яшилликка бурканган. Ҳақиқий экоатмосфера.

Вақтингиз ва имконингиз бўлса дарахт экинг дўстлар, қаерда бўлмасин дуода қоласиз.

@yuristkadr
12.7K views16:29
Ochish/sharhlash
2024-04-16 18:13:03
#seminar

Халқ банкида семинар

Бугун кун давомида АТ Халқ банкининг ҳудудий филиалларидан ташриф буюрган кадрлар хизмати мутахассислари билан ўқув семинари ўтказдик.

Мавзу меҳнат шартномасини бекор қилишда меҳнат қонунчилигига риоя қилиш ҳақида бўлди. Бунда айниқса, штат қисқариши муносабати билан меҳнат шартномасини бекор қилиш мавзуси роса қизиди. Асосий саволлар шу мавзу атрофида бўлди десак ҳам бўлади.

Семинар эртага ҳам давом этади, эртага насиб қилса, иштирокчиларга сертификатлар топширилади.

@yuristkadr
12.8K views15:13
Ochish/sharhlash
2024-04-16 11:34:48
Нотўғри.

“Ташкилотда штатлар қисқарганда малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимга ишда қолишга имтиёз берилади” десак тўғрироқ бўлади.

Асос Меҳнат кодекси 167-моддаси биринчи қисми.

@yuristkadr
14.2K views08:34
Ochish/sharhlash