Get Mystery Box with random crypto!

Адлия бўлимларидаги штатлар фақат ҳуқуқ учун хизмат қилиши кер | YURISTKADR

Адлия бўлимларидаги штатлар фақат ҳуқуқ учун хизмат қилиши керак.

Туман ва шаҳарлардаги адлия бўлимлари штатларини шунчаки бериб қўймаслик керак.

Бу штатлар аввало жойларда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга ўз ҳақ-ҳуқуқларини танитиш ва қонунларнинг жойлардаги ижросини таъминлаш учун ташкил қилинган.

Шундай экан, бу штатлар қаерда бўлмасин фақат ва фақат инсон ҳуқуқлари учун хизмат қилиши керак.

Штатларни қисқартиришга фақатгина битта шарт билан, яъни уларни бир жойга – судларга ўтказиш шарти билангина рози бўлиш мумкин, деб ўйлайман. Бошқа вариантларга қарши туравериш керак.

Яъни, амалда штатлар сақланиб қолинади, фақат улар адлия бўлимларидан суд тизимига ўтказилади. Мисол учун, бунда максимум 4 та штат қисқартирилса, бу штатлар Олий суд таркибига ўтказилиб, қўшимча яна 2 та судья ва 2 та судья ёрдамчиси лавозими очилиши мумкин. Бу 400 дан ортиқ судья ва 400 дан ортиқ судья ёрдамчиси дегани.

Бу билан масалан, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судларини ва ниҳоят фуқаролик ишлари бўйича туман ва шаҳар судларига айлантириш мумкин бўлар эди. Оддий қилиб айтганда, ҳар бир туманда алоҳида фуқаролик судлари ташкил қилиниши мумкин.

Натижада минглаб одамлар ҳар кунлик сарсон-саргардонликдан қутулган, энг асосийси, иш тўғри тақсимланиши ҳисобига фуқаролик ишлари ҳам сифатли ва адолатли кўриладиган бўлар эди.

Бу фикрлар фуқаролик жамияти юраги бўлмиш адолатли суд тизими учун қайғурмайдиган, бу соҳага ҳаражат ҳақида гапирсангиз энсаси қотадиган молиячиларимизга ёқмаслиги мумкин.

Лекин тепада гапирса, хатто давлат раҳбари ҳам эшитадиган суд-ҳуқуқ соҳаси вакиллари борку, тўғрими?

@yuristkadr