Get Mystery Box with random crypto!

#kitobdan_parcha Ходимни доимий бошқа ишга ўтказишга оид муҳ | YURISTKADR

#kitobdan_parcha

Ходимни доимий бошқа ишга ўтказишга оид муҳим масала.

Меҳнат кодексининг 149-моддаси биринчи қисмидаги меҳнат шартномасини ўзгартириш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади” деган қоида ходимни доимий бошқа ишга ўтказишга ҳам тегишлидир.

Ҳа, ходимни доимий бошқа ишга ўтказиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Бироқ, буйруқ чиқаришдан аввал ходим билан тузилган меҳнат шартномасига ўзгартириш киритиш ҳақида келишув тузилади. Ушбу келишувда ходим тегишли санадан бошқа бир меҳнат вазифаси (яъни, бошқа лавозим ёки касбга) ўтказилиши ҳақидаги шарт киритилади.

Амалиётда айрим HR ва кадрлар билан ишловчи мутахассислар ходимни доимий бошқа ишга ўтказишда МК 140-моддасидаги “ходимни доимий бошқа ишга ўтказишга фақат унинг розилиги билан йўл қўйилади” деган қоидадан келиб чиқиб, ходимдан алоҳида розилик аризаси талаб қилади.

Буни ноқонуний деб айта олмаймиз, бироқ МКнинг 149-моддасидаги “ходимни доимий бошқа ишга ўтказиш тўғрисида, ... буйруқлар чиқариш учун меҳнат шартномасига киритилган ўзгартишлар асос бўлади” деган қоидадан келиб чиқиб, розилик аризаси олишни ортиқча ҳужжатбозлик деб ҳисоблаймиз.

Сабаби, меҳнат шартномасига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги келишув айнан ходимнинг розилик муносабатини ҳам билдиради.

Шунинг учун бу ҳолатда доимий бошқа ишга ўтказиш тадбирларини айнан қонунда қайд этилганидек бажариш керак, яъни ходимнинг хоҳиш-иродасини билдирувчи ёзма келишув ходимни доимий бошқа ишга ўтказиш ҳақидаги буйруқ расмийлаштириш учун етарлидир.

@yuristkadr