Get Mystery Box with random crypto!

Тартибсиз меҳнат муҳити оилавий муаммоларга ҳам сабаб бўлади. | YURISTKADR

Тартибсиз меҳнат муҳити оилавий муаммоларга ҳам сабаб бўлади.

Бизнингча, оилалардаги нотинчлик ва низоларнинг асосий сабабларидан бири бу одамларнинг ўз оиласига, ота-онаси, турмуш ўртоғи ва фарзандларига вақт ажрата олмаслиги ва етарлича эътибор қаратмаслигида бўляпти.

Яхшилаб қарасангиз, ишдан кейин ва дам олиш кунлари ҳам доимий равишда ишда ўтирадиган ходимларда оилавий келишмовчиликлар, хусусан, ажримлар кўп бўлади.

Чунки уларнинг ишдан кейин ва дам олиш кунлари ўз оиласига ва фарзандларига ажратиши керак бўлган асосий вақтини биз раҳбарлар билиб-билмай ўғирлаяпмиз.

Бундан буёғига бизга ҳар бир тармоқ бўйича пухта ишлаб чиқилган меҳнат нормаси ва ҳар бир иш ва лавозим бўйича тўғри йўналтирилган меҳнат тақсимоти керак.

Агар белгиланган иш вақти ичида ҳар бир ишчи-ходим кунлик меҳнат нормаларини бажарса, уларни ишдан кейин ушлаб туришга асос ҳам, мантиқ ҳам бўлмайди.


Шунда оилалар ҳам тинч бўлади, ажримлар ҳам камаяди, болалар ҳам тирик етим бўлмайди.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги Меҳнат кодексининг 272-278-моддалари меҳнатни нормалаштириш қоидаларига бағишланган.

@yuristkadr