Get Mystery Box with random crypto!

Ишчи-ходимларни дам олиш кунларида меҳнатга мажбурлаш интизомс | YURISTKADR

Ишчи-ходимларни дам олиш кунларида меҳнатга мажбурлаш интизомсиз раҳбарларга ҳос нарса.

Кўпинча, ходимлар ўртасида меҳнат вазифалари тўғри тақсимланмаган ва меҳнат нормаси бўлмаган ташкилотларда шундай бўлади.

Ишлар асосан иккита-учта “эшак” қилиб минилган ходимлар томонидан бажарилади, қолган ходимлар эса узуккун бекор ўтиради, ёки ходимлар хафта давомида ўз вазифаларига кирмайдиган топшириқлар билан банд бўлади. Натижада, ташкилот зиммасидаги асосий ишлар ярим йўлда қолиб кетади.

Шундан кейин ўзида интизом бўлмаган раҳбар ўзини ҳам, ходимларни ҳам қийнаб дам олиш кунида уларни ишга чақириб олади.

Мана шундай вазиятларда ўша раҳбарлар жабрдийда ходимлар ва уларнинг яқинлари томонидан қарғишларга дучор бўлаётганини билармикан.

@yuristkadr