Get Mystery Box with random crypto!

Судья ишини йўқотишдан чўчимаслиги керак. Гап шундаки, судьял | YURISTKADR

Судья ишини йўқотишдан чўчимаслиги керак.

Гап шундаки, судьяларга таъсир ўтказувчи ва уларнинг фаолиятига аралашувчи шахслар (жумладан, ичкаридагилар)нинг асосий усули қўрқитиш ва турли йўллар билан босим ўтказиш бўлади.

Жазо қўллаш ёки ишдан бўшатиш таҳдидидан қаттиқ чўчийдиган судья, уларнинг чизган чизиғидан чиқмайди, тўғрими-нотўғрими, улар айтган қарорларини чиқариб бераверади. Шу билан ҳаммаёқни абгори чиқади.

Ҳар қадамда қўрқиб-писиб яшайдиган судьянинг ҳаёти ҳаёт эканми? Чақириб ёки телефон қилиб, “ановни қарорини бундай чиқариб бериш керак, мановникини ундай” деганда, “хоп бўлади шеф” деб бир тийинга қиммат қарорлар чиқараверса. Судьялик шуми? Ёш ҳоов бир вақтга борганда, ортга қараб фаҳрланиш мумкинми, шундай маънисиз ўтган умрдан?

Менимча, ўзига тўғри, позициясига қаттиқ, ростмана мустақил, қонундан бошқасини тан олмайдиган ва асосийси, ишини йўқотишдан заррача қўрқмайдиган судьяларгина ўзини бахтлиман дея олади. Чунки уларда ҳотиржамлик ва ҳар кунида ҳаловат бўлади.

Тўғри, судья раҳбарини қаттиқ ҳурмат қилиши керак, лекин алоҳида суд ишларида ҳеч ким унга раҳбар эмас. Майли қолган соҳа вакиллари ўзидан юқори мансабдагиларга қуллуқ қилаверсин, феъл-атворимизда бор бу (иллат). Лекин судьяларга бу мутлақо ёт бўлиши керак. Судья ҳеч кимга қуллуқ қилмаслиги керак.

Жуда қўйишмаса ва ҳар бир ишга аралашавериб жондан ўтказиб юборишса, шартта ариза ёзиб беришдан чўчимаслик керак. Яхши юрист ҳеч қачон кўчада қолиб кетмайди. Ўша ойликни адвокатлик ёки юристликдан топиш ҳам мумкин. Қайтанга яшашда ҳаловат бўлади.

@yuristkadr