Get Mystery Box with random crypto!

Адвокатлик фикрномасидан парча. ... Саккизинчидан. Ҳурматли | YURISTKADR

Адвокатлик фикрномасидан парча.

...

Саккизинчидан.
Ҳурматли судлов ҳайъати аъзолари, бирор бир мансабдор шахсни унинг ўз хизмат вазифаларини етарли даражада бажармаганлиги учун бошқа бир фуқаро ёки фуқароларнинг ўлимида айблаш ва жазолаш иш берувчининг ваколатидаги нарса эмас.

Жиноят кодексининг 207-моддасига асосан давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ўз вазифаларига лоқайдлик ёки виждонсизларча муносабатда бўлиши оқибатида уларни бажармаслиги ёки лозим даражада бажармаслиги мансабга совуққонлик билан қараш ҳисобланади.

Агар бу қилмишлар одам ўлимига олиб келса, мансабдор шахс ЖКнинг 207-моддаси учинчи қисми а-бандига асосан жиддий жиноий жазога тортилади. Ҳимоямдаги фуқаро М.А мансабдор шахс сифатида юқоридаги ҳаракатсизликка йўл қўймаганлиги сабабли ҳам унга нисбатан фуқаро ўлими бўйича бирор-бир жиноят иши қўзғатилмаган ва бу бўйича жиноятда айбланмаган.

М.Анинг фуқаро ўлимига олиб келган қандайдир ҳаракатсизлик ёки интизомсизликда айблаш фақат ва фақат жиноят ишлари бўйича судлар ваколатига киради. Аксинча, бу бўйича “Б” тумани прокуратурасининг жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақидаги 2023 йил 15 июндаги қарори мавжуд.

Шундай экан, иш берувчининг марҳум С.Мнинг ўлими юзасидан М.А.ни масъулиятсизликка йўл қўйганликда айблаб интизомий жазо сифатида ишдан бўшатиш ғайриқонуний бўлган.

...

@yuristkadr