Get Mystery Box with random crypto!

Жиноят кодексининг лойиҳасидаги бир ҳолат диққатимни тортди. | YURISTKADR

Жиноят кодексининг лойиҳасидаги бир ҳолат диққатимни тортди.

Қасдан одам ўлдириш деган жиноят тури бор, амалдаги Кодексда 97-моддада.
Бу модданинг иккинчи қисмида жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлар сифатида 17 та ҳолат келтирилган.

Бундай ҳолатларни содир қилиб қасддан одам ўлдирган қотилларга энг оғир жазолар қўлланилади – 15 йилдан 25 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси.

Янги лойиҳада 118-модда
(қасддан одам ўлдириш) жазони оғирлаштирувчи ҳолатларнинг айримларида ўзгариш бўлаётганлигини кўриб турибман.

1. Жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлар таркибидан чиқарилаётган ҳолатлар:

миллий ёки ирқий адоват замирида;

диний таассублар замирида қасддан одам ўлдирилиши.

2.Оғирлаштирувчи ҳолатлар таркибига янги киритилаётганлари:

айбдорга аён бўлган вояга етмаган шахсни ёки ўзининг яқин қариндошини қасддан ўлдириш;

одамни ўғирлаган ёки гаровга олган ҳолда;

ўқ отар қуролни қўллаган ҳолда;

ёлланган ҳолда;

нафрат ёки адоват замирида қасддан одам ўлдириш.

Бу ерда, амалдаги кодексда турган миллий ёки ирқий адоват ҳамда диний таассублар билан боғлиқ бўлган оғирлаштирувчи ҳолатлар, янги лойиҳада мувофиқлаштирилмоқда. Ҳамда бу ҳолатлар оддий қилиб нафрат ёки адоват замирида деган жумлаларга ўзгармоқда менимча. Яъни, шакл ўзгаргани билан, моҳият ўзгаргани йўқ демоқчиман. Тўғри йўл тутилмоқда деб ҳисоблайман.

Шу жойида, “ўқ отар қуролни қўллаган ҳолда” деган жойида дедектив бир китобда ўқиган ғалати бир вазият эсимга тушиб кетди.

Дедектив қўлёзмаси: "қотил, ўз қурбонини ўқ-отар милтиқ қўндоғи билан уриб, қасддан ўлдирган. Икки марта зарба ва тамом, қурбон тил тортмай ўлган".

Агар ана шундай ҳолат бизда, янги Жиноят кодекси лойиҳаси ҳозиргидек таҳрирда кучга кирган вазиятда содир этилса, жиноятга қандай баҳо берилади? Қотиллик ўқ-отар қурол ёрдамида содир этилган деб, қотилга оғирлаштирувчи ҳолат сифатида энг оғир жазо бериладими?

Бу ерда ўқ-отар қуролдан бир дона ҳам ўқ узилмаганку, қизиғи, қурол хатто ўқланмаган бўлиши ҳам мумкин.

Сиз нима дейсиз?

@yuristkadr