Get Mystery Box with random crypto!

Карантин даврида ходимлар бўшатилиши мумкин ёки мумкин эмаслиг | YURISTKADR

Карантин даврида ходимлар бўшатилиши мумкин ёки мумкин эмаслиги аниқлаштирилди.

Ҳабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сонли Фармони 16-бандида:

коронавирус инфекцияси билан зарарланган ёки карантинга жойлаштирилган, шунингдек, 14 ёшга тўлмаган боланинг ота-онаси (унинг ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар) бўлган ходимлар билан меҳнат шартномаларини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тақиқланади” дейилган эди.

Бу нормадан нима бўлишидан қатъий назар 14 ёшга тўлмаган боланинг ота-онаси (унинг ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар) бўлган ходимлар билан меҳнат шартномаларини иш берувчи ташаббуси билан бекор қилиш мумкинмас деган маъно келиб чиқаётган эди.

Судлар ҳам нима қилишни билмаётган эди. 14 ёшга тўлмаган боласи бор бўлса, айрим ходимлар шунчаки иш берувчига “тупуриб”, ишдан бош тортаётган эди, “қўлингдан ҳеч нарса келмайди” деётганлар ҳам бўлаётган эди.

Диққат. Эндиликда, Президентининг 2021 йил 9 февралдаги ПФ-6165-сонли Фармони билан бу жумлалар қуйидаги таҳрирга ўзгартирилган:

“коронавирус инфекцияси билан зарарланиб, карантинга жойлаштирилган 14 ёшга тўлмаган боланинг ота-онаси (унинг ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар) бўлган ходимлар билан меҳнат шартномаларини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тақиқланади”.

Мана энди, ҳаммаси ўз жойига ва ўз ўрнига тушибди.

Эсингизда бўлса, каналимиз орқали ана шу мавҳумликни бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга бир неча бор таклифлар берган эдик. Таклифлардан бири шу ерда.

https://t.me/yuristkadr/3067

P/S: очиғини айтадиган бўлсам, Фармоннинг 16-бандига ундан кўраси шарҳ берилгани тузук эди, негаки ўзгартириш киритиш билан, гўёки олдинги таҳрирни ҳақиқатдан ҳам тўғри бўлганлиги тан олингандек бўлиб қолибди. Ва бу томондан 16-банднинг 9 февралгача амалда бўлган таҳрири ходимлар фойдасига ишлашлиги қабул қилингандек бўлибди. ЎТГАН ДАВР МАВҲУМЛИГИЧА ҚОЛИБДИ.

Иш берувчилар ҳам ҳафа бўлишмасин, улар 9 февралгача бўлган даврда ҳам Меҳнат кодексининг устун аҳамиятга эга эканлиги рўкач қилиб, ҳимояланса бўлади.

@yuristkadr