Get Mystery Box with random crypto!

Моддаларни шунчаки кўчириб қўйиш, суд қарорини 'сунъий шишириш | YURISTKADR

Моддаларни шунчаки кўчириб қўйиш, суд қарорини "сунъий шишириш"дир.

Бошқа судларда билмадиму, лекин фуқаролик судларида меҳнат низоларига оид суд қарорларида “сунъий шишириш” ҳолатларини кузатяпман.

Айрим судьялар, Меҳнат кодексининг бир нечта моддаларини ва Пленум қарорларининг бир нечта бандларини вазиятга тушса-тушмаса, шундоққина кўчириб қўйишмоқда. Бу моддалардаги ва бандлардаги қоидалар суд қарорининг ҳулоса қисмига тўғри келадими йўқми, қараб ҳам ўтиришмаяпти.

Шунчаки кўчириб қўйиш натижасида суд қарорига қўшимча 2-3-бетлик ортиқча матнлар қўшиляпти ва ҳосил бўлган 6-7 бетлик қарор билан гўёки жуда катта иш қилингандек кўрсатилмоқда.

Ваҳоланки, бундай қарорларга яхшилаб қаралса, қарор чиқарган судьянинг масалани ичига кирмаганлиги бирдан аён бўлади.

Чунки, қарорнинг ҳулоса қисми билан асослаш қисмидаги қоидалар бир-бирига боғланмаган бўлади.

@yuristkadr