Get Mystery Box with random crypto!

Xushnudbek.uz

Telegram kanalining logotibi xushnudbek — Xushnudbek.uz X
Telegram kanalining logotibi xushnudbek — Xushnudbek.uz
Kanal manzili: @xushnudbek
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 510.07K
Kanalning ta’rifi

Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•fb.com/xushnudjohn
•twitter.com/xushnudbeck
•instagram.com/xushnudbek
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 599

2021-05-21 13:50:16
4 ой ичида йўлларда 557 киши ҳалок бўлди

Январь-апрель ойларида Ўзбекистонда жами 2242 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди. Натижада 557 киши ҳалок бўлди, 1684 киши турли даражада жароҳатланди. Улар орасида бир умрга ногирон бўлиб қоладиганлари ҳам бор.

Авариялар юзага келишига сабаб бўлган омиллар қаторида тезликни ошириш — 32,4 фоиз, пиёдалар ўтиш йўлаклари йўқлиги сабабли белгиланмаган жойдан ўтиш — 16,2 фоизни ташкил этган.

Ҳайдовчилар ва пиёдалар ўртасида йўл маданиятини ўргатиш, аҳолида қонунларга итоаткорлик ҳиссини шакллантириш, расво йўлларимизни созлаш ва яна бошқа кўплаб жуда муҳим қиладиган ишларимиз бор ҳали бу соҳада.


@xushnudbek
101.5K views10:50
Ochish/sharhlash
2021-05-21 08:17:30
Ҳар кунимизни шукрона билан бошлаб, шукрона билан тугатишимиз керак.

Ва яна, бирор ишни қилишга имконимиз йўқ дейиш, шунчаки баҳона холос.


@xushnudbek
122.9K views05:17
Ochish/sharhlash
2021-05-20 20:08:07
Акром Малик “Спарк” олди

Бугун Адиблар хиёбонида «Катта адабиёт байрами» ҳафталиги доирасида «Илҳом» мукофоти республика танловининг совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Танлов шоир ва ёзувчилар ижодини ўрганиш, асарларни таржима қилиш, шу асосда тадқиқотлар ўтказишда юқори натижаларга эришаётган ёшлар ўртасида ўтказилди.

Танловда 1-ўринга
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2-босқич магистранти Акром Маликов муносиб топилди. У «Spark» енгил автомобили билан тақдирланди.

2-ўринга Тошкент давлат шарқшунослик университети жамоаси лойиқ кўрилиб, 30 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

3-ўринни Фарғона давлат университети талабаси Қобилжон Шерматов ҳамда Қорақалпоқ давлат университети таянч докторанти Малика Палимбетова қўлга киритди. Улар 15 миллион сўм пул мукофотлари билан тақдирланди.

Мукофотларни Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А.Абдувоҳидов ҳамда Бош вазир ўринбосари Б.Мусаев топширди.


@xushnudbek
64.3K views17:08
Ochish/sharhlash
2021-05-20 15:36:45 2 гектар ер Қибрайда 1 млн, Бандихонда 30 минг доллар

ДХХ ва ИИВ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи икки нафар фуқаро шу туманнинг Салар шаҳарчаси ҳудудидаги 2 гектар ер майдонини харидорга 1 млн 10 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бундан ташқари, Бухоро вилояти Пешку туманида яшовчи, муқаддам ҳокимият тизимида ишлаган икки нафар фуқаро тадбиркорга мазкур туман ҳудудида қўп қаватли уй-жой қуриш учун ажратилган 19 сотих ер майдонини ҳокимиятдаги мансабдор танишлари орқали олиб беришни айтиб, эвазига 38 минг АҚШ доллари талаб қилади ва фирибгар шахслар сўралган пулни олган вақтларида ушланди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг қурилиш мажмуаси собиқ ходими, Термиз шаҳрида яшовчи аёл Бандихон туманида жойлашган ўзининг номидаги МЧЖ балансида бўлган 2 гектар суғориладиган ер майдонини 30 минг АҚШ долларига сотган вақтида ушланди.

Тошкент шаҳар Яккасарой туманида истиқомат қилувчи шахс 148 минг АҚШ доллари эвазига мансабдор танишлари орқали Янгиҳаёт тумани ҳудудидан 14 сотих ер майдонини тегишли ҳужжатларини расмийлаштириб, олиб беришни ваъда қилади ва у 20 минг АҚШ долларини аванс сифатида олган вақтида ушланди. Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида у мазкур пул маблағини Янгиҳаёт тумани ҳокимлигининг масъул ходимига бериши кераклиги маълум бўлди ва тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу шахс ҳам 20 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси Боёвут туман бўлимида мироб бўлиб ишловчи шахс ўз турмуш ўртоғининг номига савзавотчилик билан шуғулланиш учун ажратилган 5 гектар ер майдонини маҳаллий фуқаро номига ҳокимият идораларида ишловчи танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари сўрайди ва сўралган пулни олган вақтида ушланди.


@xushnudbek
92.9K views12:36
Ochish/sharhlash
2021-05-20 15:00:56
𝗧𝗘𝗛𝗡𝗜𝗞𝗨𝗠 - aktual kasblar maktabi

Maktabimizni bir yildan kam vaqt ichida 1500+ dan ziyod talabalar tamomladilar. Maktab bitiruvchilari hozirgi kunda O’zbekistonning yirik kompaniyalari,eng katta SMM va marketing agentligida o’z faoliyatlarini olib bormoqdalar.

26-may kuni SMM mutaxassis kursiga start beramiz!

Shuningdek, siz 21-may kuni soat 19:30 da bepul ma’ruzamizga ro’yxatdan o’tishingiz mumkin

Shoshiling, joylar chegaralangan!
Atiga 25 ta joy ajratilgan!

Imkoniyatni boy bermang, havola yordamida ro’yxatdan o’ting

RO`YXATDAN O`TISH

Murojaat uchun : +998979003113
Telegram: @manager_tehnikum

Reklama
87.4K views12:00
Ochish/sharhlash
2021-05-20 14:35:53
Креативликка 5 баҳо! Қонунсизликка 2 баҳо!

Мулкка хавф туғилганда, одамлар ҳар қандай йўл билан уни ҳимоя қилишга интилади доим.


@xushnudbek
88.9K views11:35
Ochish/sharhlash
2021-05-20 13:39:30
Эртадан бошлаб роппа-роса 5 кун давомида Тошкент беш ташаббус ҳаракати ёшлар тадбири бўлиб ўтади. Ташкилотчиларнинг айтишича, тадбирга тайёргарлик якунига етган. Барча нарса тайёр.

Тадбирда вазирлар, депутатлар, блогерлар билан учрашувлар, спорт, мусиқа, санъат ва маданият йўналишларидаги мусобақалар, машҳур DJ-лар иштирокидаги қайноқ мусиқий кечалар ўтказилади.

Айтганча, сўнгги йилларда ёшлар орасида оммалашган брейн-ринг интеллектуал турнири ҳам жуда қизиқарли ўтиши кутиляпти. Барчангизни таклиф қиламиз.

Тадбирга кириш бепул, фақат @toshkent21bot да рўйхатдан ўтиш керак. Бугун рўйхатга олишнинг охирги куни, шошилишингизни тавсия қиламиз!
106.6K views10:39
Ochish/sharhlash
2021-05-20 09:02:13 Имтиҳонларда қониқарсиз баҳо олган ўқувчи синфдан синфга қолдирилади

Мактабларда ўқув йили якуни бўйича ўтказиладиган имтиҳонлар муддати ва ўтказиш тартиби тўғрисида маълумот берилди.

Жорий йилда барча умумтаълим мактабларида:

26 майдан 2 июнга қадар 5, 6, 7, 8 ва 10-синф ўқувчилари учун босқичли назорат имтиҳонлари;

26 майдан 15 июнга қадар 9 ва 11-синф битирувчилари учун якуний давлат имтиҳонлари оғзаки, ёзма ҳамда тест синовлари шаклида ўтказилади.

Қуйидагилар синфдан синфга кўчириш имтиҳонлари ва якуний давлат аттестациясидан озод этилади:

Халқ таълими вазирининг тегишли буйруғи билан тасдиқланган Низомда назарда тутилган касалликлар билан оғриган ўқувчилар;

халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақалари ҳамда бошқа кўрик-танловлардаги иштироки мактабдаги имтиҳон муддатларига тўғри келиб қолган ўқувчилар.

Бир ёки икки фандан ўтказилган якуний аттестацияда қониқарсиз баҳо олган битирувчиларга охирги якуний аттестациядан кейин икки ҳафта ўтгач қайта якуний аттестациядан ўтиш ҳуқуқи берилади.

Йиллик баҳо ва якуний аттестация натижаларига кўра, умумий ўрта таълим давлат таълим стандартлари талабларини бажармай, «қониқарсиз» баҳо олган битирувчилар шу синфда қайта ўқишга қолдирилади.


@xushnudbek
195.9K views06:02
Ochish/sharhlash
2021-05-19 19:53:00 Президент қарорига асосан:

Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги тузилди;

таълимнинг барча босқичлари педагоглари, магистратура ва докторантурага ўқишга кирувчилар ҳамда давлат органларининг ходимлари учун чет тилларини тегишли даражада билишни тасдиқловчи сертификатга эга бўлиш талаби ўрнатилмоқда;

таълим муассасаларининг камида С1 даражадаги сертификатга эга хорижий тиллар ўқитувчиларига уларнинг базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида қўшимча устама ҳақи тўлаб борилади;

2022 йил 1 январдан бошлаб хорижий тиллардан сертификатга эга давлат бошқарув идораларининг барча бўғинлари ходимларига лавозим маошига нисбатан қўшимча устама ташкилотларнинг бюджетдан ташқари ҳамда иш ҳақи фонди доирасида бюджет маблағлари ҳисобидан тўланади.


@xushnudbek
76.7K views16:53
Ochish/sharhlash
2021-05-19 16:58:30 Metsenat.uz лойиҳасида навбатдаги грант!

«BTS Express Cargo Servis» компанияси томонидан тиббиёт, педагогика ва олий диний таълим муассасалари талабалари учун жами 39 млн сўмлик грант эълон қилинди.

Батафсил маълумот мана бу ерда:
https://t.me/MetsenatUz/61


@xushnudbek
84.9K views13:58
Ochish/sharhlash