Get Mystery Box with random crypto!

Президент қарорига асосан: Хорижий тилларни ўрганишни оммал | Xushnudbek.uz

Президент қарорига асосан:

Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги тузилди;

таълимнинг барча босқичлари педагоглари, магистратура ва докторантурага ўқишга кирувчилар ҳамда давлат органларининг ходимлари учун чет тилларини тегишли даражада билишни тасдиқловчи сертификатга эга бўлиш талаби ўрнатилмоқда;

таълим муассасаларининг камида С1 даражадаги сертификатга эга хорижий тиллар ўқитувчиларига уларнинг базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида қўшимча устама ҳақи тўлаб борилади;

2022 йил 1 январдан бошлаб хорижий тиллардан сертификатга эга давлат бошқарув идораларининг барча бўғинлари ходимларига лавозим маошига нисбатан қўшимча устама ташкилотларнинг бюджетдан ташқари ҳамда иш ҳақи фонди доирасида бюджет маблағлари ҳисобидан тўланади.


@xushnudbek