Get Mystery Box with random crypto!

2 гектар ер Қибрайда 1 млн, Бандихонда 30 минг доллар ДХХ ва | Xushnudbek.uz

2 гектар ер Қибрайда 1 млн, Бандихонда 30 минг доллар

ДХХ ва ИИВ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи икки нафар фуқаро шу туманнинг Салар шаҳарчаси ҳудудидаги 2 гектар ер майдонини харидорга 1 млн 10 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бундан ташқари, Бухоро вилояти Пешку туманида яшовчи, муқаддам ҳокимият тизимида ишлаган икки нафар фуқаро тадбиркорга мазкур туман ҳудудида қўп қаватли уй-жой қуриш учун ажратилган 19 сотих ер майдонини ҳокимиятдаги мансабдор танишлари орқали олиб беришни айтиб, эвазига 38 минг АҚШ доллари талаб қилади ва фирибгар шахслар сўралган пулни олган вақтларида ушланди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг қурилиш мажмуаси собиқ ходими, Термиз шаҳрида яшовчи аёл Бандихон туманида жойлашган ўзининг номидаги МЧЖ балансида бўлган 2 гектар суғориладиган ер майдонини 30 минг АҚШ долларига сотган вақтида ушланди.

Тошкент шаҳар Яккасарой туманида истиқомат қилувчи шахс 148 минг АҚШ доллари эвазига мансабдор танишлари орқали Янгиҳаёт тумани ҳудудидан 14 сотих ер майдонини тегишли ҳужжатларини расмийлаштириб, олиб беришни ваъда қилади ва у 20 минг АҚШ долларини аванс сифатида олган вақтида ушланди. Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида у мазкур пул маблағини Янгиҳаёт тумани ҳокимлигининг масъул ходимига бериши кераклиги маълум бўлди ва тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу шахс ҳам 20 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси Боёвут туман бўлимида мироб бўлиб ишловчи шахс ўз турмуш ўртоғининг номига савзавотчилик билан шуғулланиш учун ажратилган 5 гектар ер майдонини маҳаллий фуқаро номига ҳокимият идораларида ишловчи танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари сўрайди ва сўралган пулни олган вақтида ушланди.


@xushnudbek