Get Mystery Box with random crypto!

Xushnudbek.uz

Telegram kanalining logotibi xushnudbek — Xushnudbek.uz X
Telegram kanalining logotibi xushnudbek — Xushnudbek.uz
Kanal manzili: @xushnudbek
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 514.37K
Kanalning ta’rifi

Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•fb.com/xushnudjohn
•twitter.com/xushnudbeck
•instagram.com/xushnudbek
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 607

2021-05-23 15:01:25
"Xon Saroy" dan maxsus taklif!

"Diplomat" TJM dan faqatgina 10 ta xonadon uchun 25% boshlang'ich to'lovni amalga oshirib, qolganini 25 oy foizsiz muddatli to'lov asosida to'lash sharti bilan xonadon sohibi bo'ling!

Shoshiling, xonadonlar soni chegaralangan!

Murojaat uchun:

Bot orqali bog'lanish

Biz bilan bog'laning

712007400
555017400

Sayt

Reklama
84.4K views12:01
Ochish/sharhlash
2021-05-23 11:12:38
#Mahalla
#VeniceBiennale2021
82.7K views08:12
Ochish/sharhlash
2021-05-22 17:55:33 ​​“Минг кишилик ошларимиз бор экан, ОТМларга имтиҳонсиз қабул тизимини жорий қилиб бўлмайди” – Абдуқодир Тошқулов

Тошкент Беш ташаббус ҳаракати иккинчи кунида ҳам ҳукумат вакиллари билан учаршувлар ўтказилиши давом этмоқда. Хусусан, Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқуловнинг ёшлар билан очиқ мулоқоти кўпчиликнинг диққат марказида бўлди. Унда йиғилганларнинг асосий қисми талаба ёшлардан иборат бўлиб, улар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишга ҳаракат қилишди.

Тадбир давомида иштирокчилардан бири ОТМларга имтиҳонсиз қабул тизимини жорий қилиш таклифини илгари суриб, хориждаги аксарият олийгоҳларда талабалар ўқув жараёнида саралаб олиниши мисол қилиб келтирди.

– “Маълумки, хориждаги ОТМларда қабул осон, битириш қийин. Бизда эса кўпчиликка бунинг акси – ўқишга кириш қийин, битириш осондек туюлади. Хориждагидек тартиб амал қилишини мен ҳам хоҳлайман. Лекин битта масала: бизда бу ўзбекчилик-да, 300дан 1000 кишигача ошларимиз бор экан, талабани ўқишдан четлатиб бўлмайди, менимча. Гапимнинг маъносини тушундингиз деб ўйлайман. Лекин бу сизнинг таклифингиз бўлмайди дегани эмас. Биз шунга қараб интиляпмиз.

Қайси ОТМда шаффоф муҳит бўлса, гуруҳда яхши ўқиган талаба кейинги курсга ўтиб, ўқимагани курсдан қолса, ана ўша ерда буни жорий қилса бўлади.

Мен вазир сифатида ҳозир яна бир таклиф билан чиқяпман. Талабаларни ўқишга қабул қилишда ДТМ имтиҳон қилади, тўғрими?! Менинг таклифим, битираётганида ҳам давлат аттестацияларини ДТМ ўтказсин. Бу ўқитувчини ҳам ишлашга мажбур қилади.

Лекин, ҳозирча бу бизга тўғри келмайди. Сабаби боя айтганимдек “бизда ошларимиз бор” деган жумла замирида жуда катта маъно бор”,
деди вазир.

#5ташаббусҳаракати #движение5инициатив
76.9K viewsedited  14:55
Ochish/sharhlash
2021-05-22 11:26:26 Қибрайдаги қайси маҳаллалар Тошкент шаҳри таркибига ўтмоқда?

Тошкент вилояти Қибрай туманига қарашли 21 та маҳалла фуқаролар йиғини (жами 4402 гектар) Тошкент шаҳри таркибига ўтказилади. Бу ҳақда жорий йил 20 май куни Халқ депутатлари Қибрай туман кенгашининг тегишли қарори қабул қилинган.

Жумладан, Қибрай туманидаги:

Жарбоши, Ташисти, Ибрат, Миришкор, Арғин, Баҳор, Чинор ва Товкентепа маҳаллалари (2107,4 гектар) пойтахтнинг Яшнобод тумани;

Геофизика, Алишеробод, Чингелди, Дўстлик, Тараққиёт, Баркамол, Боғишамол, Ватанпарвар, Амир Темур, Мевазор, Гулбоғ, Гулзор-1 ва Пастки-юз маҳаллалари (2294,6 гектар) Мирзо Улуғбек тумани таркибига ўтказилади.

Белгиланишича, Қибрай тумани округидан сайланган халқ депутатлари Қибрай туман кенгашининг депутатлари тегишлича халқ депутатлари Яшнобод ва Мирзо Улуғбек туман кенгашлари таркибига ўтган ҳисобланади.


@xushnudbek
104.1K viewsedited  08:26
Ochish/sharhlash
2021-05-21 19:51:12
Шавкат Мирзиёев бугун видеоанжуман шаклида ўтган Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди. Йиғилишда Қозоғистон, Арманистон, Беларусь, Қирғизистон, Россия, Куба раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Давлатимиз раҳбари ЕОИИга аъзо мамлакатлар ўртасидаги мунтазам ҳаво ва темир йўл қатновини қайта тиклашни таклиф этди.

Эслатма: Ўзбекистон 2020 йил 11 декабрда ЕОИИ ҳузуридаги кузатувчи давлат мақомини олган эди.


@xushnudbek
65.1K views16:51
Ochish/sharhlash
2021-05-21 17:39:59 Қабул жараёнлари бошланишига 1 ойдан камроқ вақт қолди

Вазирлар Маҳкамасининг 20.06.2017 йилдаги 393-сонли қарорига кўра, абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш ҳар йили 15 июндан 15 июлгача (шу куни ҳам) амалга оширилади. Демак, қабул жараёнлари бошланишига 1 ойдан камроқ вақт қолди.

Ҳозиргача нималар аниқ?

Қайси йўналишда қайси фандан саволлар тушишини мана бу ерда кўриб олишингиз мумкин.

Тест саволлари тушадиган дарсликлар рўйхати мана бу ерда эълон қилинди.

2021 йил учун ДТМ эълон қилган намунавий тест саволлари мана бу ерда:

Математика
Физика
Биология
Кимё
Тарих
Она тили ва адабиёт
Қорақалпоқ тили ва адабиёти
Рус тили ва адабиёти
География
Инглиз тили
Немис тили
Француз тили

Рус гуруҳлари учун намунавий саволлар бу ерда.

Тест синовлари қаерда ўтказилиши ҳам ҳозирча аниқ эмас. Аввалроқ бу йилги тест синовлари ҳам стадионлар ва хиёбонларда ўтказилиши мумкинлиги хабар берилганди.

Квоталар, яъни қайси ОТМ нечта талаба қабул қилиши ҳозирча тасдиқланмади.


@xushnudbek
101.7K views14:39
Ochish/sharhlash
2021-05-21 13:50:16
4 ой ичида йўлларда 557 киши ҳалок бўлди

Январь-апрель ойларида Ўзбекистонда жами 2242 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди. Натижада 557 киши ҳалок бўлди, 1684 киши турли даражада жароҳатланди. Улар орасида бир умрга ногирон бўлиб қоладиганлари ҳам бор.

Авариялар юзага келишига сабаб бўлган омиллар қаторида тезликни ошириш — 32,4 фоиз, пиёдалар ўтиш йўлаклари йўқлиги сабабли белгиланмаган жойдан ўтиш — 16,2 фоизни ташкил этган.

Ҳайдовчилар ва пиёдалар ўртасида йўл маданиятини ўргатиш, аҳолида қонунларга итоаткорлик ҳиссини шакллантириш, расво йўлларимизни созлаш ва яна бошқа кўплаб жуда муҳим қиладиган ишларимиз бор ҳали бу соҳада.


@xushnudbek
101.5K views10:50
Ochish/sharhlash
2021-05-21 08:17:30
Ҳар кунимизни шукрона билан бошлаб, шукрона билан тугатишимиз керак.

Ва яна, бирор ишни қилишга имконимиз йўқ дейиш, шунчаки баҳона холос.


@xushnudbek
122.9K views05:17
Ochish/sharhlash
2021-05-20 20:08:07
Акром Малик “Спарк” олди

Бугун Адиблар хиёбонида «Катта адабиёт байрами» ҳафталиги доирасида «Илҳом» мукофоти республика танловининг совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Танлов шоир ва ёзувчилар ижодини ўрганиш, асарларни таржима қилиш, шу асосда тадқиқотлар ўтказишда юқори натижаларга эришаётган ёшлар ўртасида ўтказилди.

Танловда 1-ўринга
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2-босқич магистранти Акром Маликов муносиб топилди. У «Spark» енгил автомобили билан тақдирланди.

2-ўринга Тошкент давлат шарқшунослик университети жамоаси лойиқ кўрилиб, 30 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

3-ўринни Фарғона давлат университети талабаси Қобилжон Шерматов ҳамда Қорақалпоқ давлат университети таянч докторанти Малика Палимбетова қўлга киритди. Улар 15 миллион сўм пул мукофотлари билан тақдирланди.

Мукофотларни Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А.Абдувоҳидов ҳамда Бош вазир ўринбосари Б.Мусаев топширди.


@xushnudbek
64.3K views17:08
Ochish/sharhlash
2021-05-20 15:36:45 2 гектар ер Қибрайда 1 млн, Бандихонда 30 минг доллар

ДХХ ва ИИВ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи икки нафар фуқаро шу туманнинг Салар шаҳарчаси ҳудудидаги 2 гектар ер майдонини харидорга 1 млн 10 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бундан ташқари, Бухоро вилояти Пешку туманида яшовчи, муқаддам ҳокимият тизимида ишлаган икки нафар фуқаро тадбиркорга мазкур туман ҳудудида қўп қаватли уй-жой қуриш учун ажратилган 19 сотих ер майдонини ҳокимиятдаги мансабдор танишлари орқали олиб беришни айтиб, эвазига 38 минг АҚШ доллари талаб қилади ва фирибгар шахслар сўралган пулни олган вақтларида ушланди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг қурилиш мажмуаси собиқ ходими, Термиз шаҳрида яшовчи аёл Бандихон туманида жойлашган ўзининг номидаги МЧЖ балансида бўлган 2 гектар суғориладиган ер майдонини 30 минг АҚШ долларига сотган вақтида ушланди.

Тошкент шаҳар Яккасарой туманида истиқомат қилувчи шахс 148 минг АҚШ доллари эвазига мансабдор танишлари орқали Янгиҳаёт тумани ҳудудидан 14 сотих ер майдонини тегишли ҳужжатларини расмийлаштириб, олиб беришни ваъда қилади ва у 20 минг АҚШ долларини аванс сифатида олган вақтида ушланди. Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида у мазкур пул маблағини Янгиҳаёт тумани ҳокимлигининг масъул ходимига бериши кераклиги маълум бўлди ва тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу шахс ҳам 20 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси Боёвут туман бўлимида мироб бўлиб ишловчи шахс ўз турмуш ўртоғининг номига савзавотчилик билан шуғулланиш учун ажратилган 5 гектар ер майдонини маҳаллий фуқаро номига ҳокимият идораларида ишловчи танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари сўрайди ва сўралган пулни олган вақтида ушланди.


@xushnudbek
92.9K views12:36
Ochish/sharhlash