Get Mystery Box with random crypto!

Xushnudbek.uz

Telegram kanalining logotibi xushnudbek — Xushnudbek.uz X
Telegram kanalining logotibi xushnudbek — Xushnudbek.uz
Kanal manzili: @xushnudbek
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 514.37K
Kanalning ta’rifi

Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•fb.com/xushnudjohn
•twitter.com/xushnudbeck
•instagram.com/xushnudbek
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 606

2021-05-22 11:26:26 Қибрайдаги қайси маҳаллалар Тошкент шаҳри таркибига ўтмоқда?

Тошкент вилояти Қибрай туманига қарашли 21 та маҳалла фуқаролар йиғини (жами 4402 гектар) Тошкент шаҳри таркибига ўтказилади. Бу ҳақда жорий йил 20 май куни Халқ депутатлари Қибрай туман кенгашининг тегишли қарори қабул қилинган.

Жумладан, Қибрай туманидаги:

Жарбоши, Ташисти, Ибрат, Миришкор, Арғин, Баҳор, Чинор ва Товкентепа маҳаллалари (2107,4 гектар) пойтахтнинг Яшнобод тумани;

Геофизика, Алишеробод, Чингелди, Дўстлик, Тараққиёт, Баркамол, Боғишамол, Ватанпарвар, Амир Темур, Мевазор, Гулбоғ, Гулзор-1 ва Пастки-юз маҳаллалари (2294,6 гектар) Мирзо Улуғбек тумани таркибига ўтказилади.

Белгиланишича, Қибрай тумани округидан сайланган халқ депутатлари Қибрай туман кенгашининг депутатлари тегишлича халқ депутатлари Яшнобод ва Мирзо Улуғбек туман кенгашлари таркибига ўтган ҳисобланади.


@xushnudbek
104.1K viewsedited  08:26
Ochish/sharhlash
2021-05-21 19:51:12
Шавкат Мирзиёев бугун видеоанжуман шаклида ўтган Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди. Йиғилишда Қозоғистон, Арманистон, Беларусь, Қирғизистон, Россия, Куба раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Давлатимиз раҳбари ЕОИИга аъзо мамлакатлар ўртасидаги мунтазам ҳаво ва темир йўл қатновини қайта тиклашни таклиф этди.

Эслатма: Ўзбекистон 2020 йил 11 декабрда ЕОИИ ҳузуридаги кузатувчи давлат мақомини олган эди.


@xushnudbek
65.1K views16:51
Ochish/sharhlash
2021-05-21 17:39:59 Қабул жараёнлари бошланишига 1 ойдан камроқ вақт қолди

Вазирлар Маҳкамасининг 20.06.2017 йилдаги 393-сонли қарорига кўра, абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш ҳар йили 15 июндан 15 июлгача (шу куни ҳам) амалга оширилади. Демак, қабул жараёнлари бошланишига 1 ойдан камроқ вақт қолди.

Ҳозиргача нималар аниқ?

Қайси йўналишда қайси фандан саволлар тушишини мана бу ерда кўриб олишингиз мумкин.

Тест саволлари тушадиган дарсликлар рўйхати мана бу ерда эълон қилинди.

2021 йил учун ДТМ эълон қилган намунавий тест саволлари мана бу ерда:

Математика
Физика
Биология
Кимё
Тарих
Она тили ва адабиёт
Қорақалпоқ тили ва адабиёти
Рус тили ва адабиёти
География
Инглиз тили
Немис тили
Француз тили

Рус гуруҳлари учун намунавий саволлар бу ерда.

Тест синовлари қаерда ўтказилиши ҳам ҳозирча аниқ эмас. Аввалроқ бу йилги тест синовлари ҳам стадионлар ва хиёбонларда ўтказилиши мумкинлиги хабар берилганди.

Квоталар, яъни қайси ОТМ нечта талаба қабул қилиши ҳозирча тасдиқланмади.


@xushnudbek
101.7K views14:39
Ochish/sharhlash
2021-05-21 13:50:16
4 ой ичида йўлларда 557 киши ҳалок бўлди

Январь-апрель ойларида Ўзбекистонда жами 2242 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди. Натижада 557 киши ҳалок бўлди, 1684 киши турли даражада жароҳатланди. Улар орасида бир умрга ногирон бўлиб қоладиганлари ҳам бор.

Авариялар юзага келишига сабаб бўлган омиллар қаторида тезликни ошириш — 32,4 фоиз, пиёдалар ўтиш йўлаклари йўқлиги сабабли белгиланмаган жойдан ўтиш — 16,2 фоизни ташкил этган.

Ҳайдовчилар ва пиёдалар ўртасида йўл маданиятини ўргатиш, аҳолида қонунларга итоаткорлик ҳиссини шакллантириш, расво йўлларимизни созлаш ва яна бошқа кўплаб жуда муҳим қиладиган ишларимиз бор ҳали бу соҳада.


@xushnudbek
101.5K views10:50
Ochish/sharhlash
2021-05-21 08:17:30
Ҳар кунимизни шукрона билан бошлаб, шукрона билан тугатишимиз керак.

Ва яна, бирор ишни қилишга имконимиз йўқ дейиш, шунчаки баҳона холос.


@xushnudbek
122.9K views05:17
Ochish/sharhlash
2021-05-20 20:08:07
Акром Малик “Спарк” олди

Бугун Адиблар хиёбонида «Катта адабиёт байрами» ҳафталиги доирасида «Илҳом» мукофоти республика танловининг совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Танлов шоир ва ёзувчилар ижодини ўрганиш, асарларни таржима қилиш, шу асосда тадқиқотлар ўтказишда юқори натижаларга эришаётган ёшлар ўртасида ўтказилди.

Танловда 1-ўринга
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2-босқич магистранти Акром Маликов муносиб топилди. У «Spark» енгил автомобили билан тақдирланди.

2-ўринга Тошкент давлат шарқшунослик университети жамоаси лойиқ кўрилиб, 30 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

3-ўринни Фарғона давлат университети талабаси Қобилжон Шерматов ҳамда Қорақалпоқ давлат университети таянч докторанти Малика Палимбетова қўлга киритди. Улар 15 миллион сўм пул мукофотлари билан тақдирланди.

Мукофотларни Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А.Абдувоҳидов ҳамда Бош вазир ўринбосари Б.Мусаев топширди.


@xushnudbek
64.3K views17:08
Ochish/sharhlash
2021-05-20 15:36:45 2 гектар ер Қибрайда 1 млн, Бандихонда 30 минг доллар

ДХХ ва ИИВ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи икки нафар фуқаро шу туманнинг Салар шаҳарчаси ҳудудидаги 2 гектар ер майдонини харидорга 1 млн 10 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бундан ташқари, Бухоро вилояти Пешку туманида яшовчи, муқаддам ҳокимият тизимида ишлаган икки нафар фуқаро тадбиркорга мазкур туман ҳудудида қўп қаватли уй-жой қуриш учун ажратилган 19 сотих ер майдонини ҳокимиятдаги мансабдор танишлари орқали олиб беришни айтиб, эвазига 38 минг АҚШ доллари талаб қилади ва фирибгар шахслар сўралган пулни олган вақтларида ушланди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг қурилиш мажмуаси собиқ ходими, Термиз шаҳрида яшовчи аёл Бандихон туманида жойлашган ўзининг номидаги МЧЖ балансида бўлган 2 гектар суғориладиган ер майдонини 30 минг АҚШ долларига сотган вақтида ушланди.

Тошкент шаҳар Яккасарой туманида истиқомат қилувчи шахс 148 минг АҚШ доллари эвазига мансабдор танишлари орқали Янгиҳаёт тумани ҳудудидан 14 сотих ер майдонини тегишли ҳужжатларини расмийлаштириб, олиб беришни ваъда қилади ва у 20 минг АҚШ долларини аванс сифатида олган вақтида ушланди. Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида у мазкур пул маблағини Янгиҳаёт тумани ҳокимлигининг масъул ходимига бериши кераклиги маълум бўлди ва тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу шахс ҳам 20 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси Боёвут туман бўлимида мироб бўлиб ишловчи шахс ўз турмуш ўртоғининг номига савзавотчилик билан шуғулланиш учун ажратилган 5 гектар ер майдонини маҳаллий фуқаро номига ҳокимият идораларида ишловчи танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари сўрайди ва сўралган пулни олган вақтида ушланди.


@xushnudbek
92.9K views12:36
Ochish/sharhlash
2021-05-20 15:00:56
𝗧𝗘𝗛𝗡𝗜𝗞𝗨𝗠 - aktual kasblar maktabi

Maktabimizni bir yildan kam vaqt ichida 1500+ dan ziyod talabalar tamomladilar. Maktab bitiruvchilari hozirgi kunda O’zbekistonning yirik kompaniyalari,eng katta SMM va marketing agentligida o’z faoliyatlarini olib bormoqdalar.

26-may kuni SMM mutaxassis kursiga start beramiz!

Shuningdek, siz 21-may kuni soat 19:30 da bepul ma’ruzamizga ro’yxatdan o’tishingiz mumkin

Shoshiling, joylar chegaralangan!
Atiga 25 ta joy ajratilgan!

Imkoniyatni boy bermang, havola yordamida ro’yxatdan o’ting

RO`YXATDAN O`TISH

Murojaat uchun : +998979003113
Telegram: @manager_tehnikum

Reklama
87.4K views12:00
Ochish/sharhlash
2021-05-20 14:35:53
Креативликка 5 баҳо! Қонунсизликка 2 баҳо!

Мулкка хавф туғилганда, одамлар ҳар қандай йўл билан уни ҳимоя қилишга интилади доим.


@xushnudbek
88.9K views11:35
Ochish/sharhlash
2021-05-20 13:39:30
Эртадан бошлаб роппа-роса 5 кун давомида Тошкент беш ташаббус ҳаракати ёшлар тадбири бўлиб ўтади. Ташкилотчиларнинг айтишича, тадбирга тайёргарлик якунига етган. Барча нарса тайёр.

Тадбирда вазирлар, депутатлар, блогерлар билан учрашувлар, спорт, мусиқа, санъат ва маданият йўналишларидаги мусобақалар, машҳур DJ-лар иштирокидаги қайноқ мусиқий кечалар ўтказилади.

Айтганча, сўнгги йилларда ёшлар орасида оммалашган брейн-ринг интеллектуал турнири ҳам жуда қизиқарли ўтиши кутиляпти. Барчангизни таклиф қиламиз.

Тадбирга кириш бепул, фақат @toshkent21bot да рўйхатдан ўтиш керак. Бугун рўйхатга олишнинг охирги куни, шошилишингизни тавсия қиламиз!
106.6K views10:39
Ochish/sharhlash