Get Mystery Box with random crypto!

Акром Малик “Спарк” олди Бугун Адиблар хиёбонида «Катта адаби | Xushnudbek.uz

Акром Малик “Спарк” олди

Бугун Адиблар хиёбонида «Катта адабиёт байрами» ҳафталиги доирасида «Илҳом» мукофоти республика танловининг совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Танлов шоир ва ёзувчилар ижодини ўрганиш, асарларни таржима қилиш, шу асосда тадқиқотлар ўтказишда юқори натижаларга эришаётган ёшлар ўртасида ўтказилди.

Танловда 1-ўринга
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2-босқич магистранти Акром Маликов муносиб топилди. У «Spark» енгил автомобили билан тақдирланди.

2-ўринга Тошкент давлат шарқшунослик университети жамоаси лойиқ кўрилиб, 30 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

3-ўринни Фарғона давлат университети талабаси Қобилжон Шерматов ҳамда Қорақалпоқ давлат университети таянч докторанти Малика Палимбетова қўлга киритди. Улар 15 миллион сўм пул мукофотлари билан тақдирланди.

Мукофотларни Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А.Абдувоҳидов ҳамда Бош вазир ўринбосари Б.Мусаев топширди.


@xushnudbek