Get Mystery Box with random crypto!

Xushnudbek.uz

Telegram kanalining logotibi xushnudbek — Xushnudbek.uz X
Telegram kanalining logotibi xushnudbek — Xushnudbek.uz
Kanal manzili: @xushnudbek
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 514.37K
Kanalning ta’rifi

Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•fb.com/xushnudjohn
•twitter.com/xushnudbeck
•instagram.com/xushnudbek
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 598

2021-06-03 08:20:16
Ҳаво жуда ҳам иссиқми?

Ҳозироқ INTEX – осон йиғилувчи бассейнига буюртма беринг ва жазирама иссиқни ўз ҳовлингизда, фарзандларингиз билан муздеккина ўтказинг!

Қалбаки ва сифатсиз маҳсулотлардан эҳтиёт бўлинг!

Асл маҳсулотлар билан танишиш ва буюртма бериш учун ушбу сайтга киринг: intex-basseyn.uz

Бутун Ўзбекистон бўйлаб бепул етказиб бериш хизмати мавжуд!

Ҳозироқ кўринг, танланг ва буюртма беринг. Бу жуда осон!

«INTEX бу шунчаки осон йиғилувчи бассейнлар эмас, балки йиллар давомида фарзандларингиз қувончи ва шодлигидир!»

Реклама
100.7K views05:20
Ochish/sharhlash
2021-06-02 17:40:21
Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳрида қурилган кўп қаватли уйларни бориб кўрди.

Бу ерга илк оилалар кўчиб кела бошлади. Уларнинг айримлари хонадонларни давлат томонидан берилган имтиёзлар асосида олган.

Давлатимиз раҳбари шундай икки оила - Наргиза Раҳимова ҳамда Фарруҳ Эгамовнинг хонадонларида бўлиб, улар билан дилдан суҳбатлашди.


@xushnudbek
75.9K views14:40
Ochish/sharhlash
2021-06-02 17:24:58
Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашувда икки давлат ўртасидаги ҳар томонлама ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Қабул якунида Қозоғистон Президенти қозоқ-ўзбек муносабатларини ривожлантириш ва дўстликни мустаҳкамлаш йўлида қўшган ҳиссаси учун Абдулла Ариповни иккинчи даражали «Дўстлик» ордени билан тақдирлади.


@xushnudbek
74.3K views14:24
Ochish/sharhlash
2021-06-02 13:01:33
Ўзбекистонлик альпинист Эверест чўққисини забт этди

Шу йил 1 июнь куни Непаль вақти билан соат 17:30 (Тошкент вақти билан 16:45) да 2 ойлик экспедициядан сўнг ўзбекистонлик альпинист Сергей Денисенко 8848 метрлик Эверест чўққисини забт этди.

У ўзининг ушбу натижасини давлат мустақиллигининг 30 йиллиги учун совға сифатида эътироф этган.

Қойил, Сергей! Баракалла!


@xushnudbek
112.4K views10:01
Ochish/sharhlash
2021-06-02 10:44:54 Шавкат Мирзиёев бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасига табрик йўллади

Президент Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллаган Ўзбекистон терма жамоасига табрик йўллади.

Эслатиб ўтамиз, шу йил 24-31 май кунлари бокс бўйича Ўзбекистон эркаклар жамоаси БААда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида 6 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза олиб, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгалашди.

Олтин:
Нодиржон Мирзаҳмедов (49кг);
Шаҳобиддин Зоиров (52кг);
Бобоусмон Батуров (69 кг);
Саиджамшид Жафаров (75кг);
Дилшодбек Рўзметов (81кг);
Баҳодир Жалолов (91кг).

Кумуш:
Мизазиз Мирзаҳалилов (56 кг).

Бронза:
Абдумалик Халаков (60кг);
Элнур Абдураимов (64кг);
Санжар Турсунов (91 кг).


@xushnudbek
99.7K viewsedited  07:44
Ochish/sharhlash
2021-06-02 10:01:25
Бу пост ҳуқуқшуносликни ўрганмоқчи бўлган абитуриентлар учун фойдали бўлиши мумкин. Агар хорижий компаниялар ёки давлат ташкилотларида ишлаш, халқаро шартномалар билан шуғулланишни истасангиз, у ҳолда University of Law (Буюк Британия) университети айнан сиз учун. Ҳуқуқшунослик бўйича мамлакатдаги энг кекса олийгоҳлардан бирида бир вақтлар Лондон мэри Содиқ Хон ҳам ўқиган.

Бу ерда катта тажрибага эга амалиётчи мутахассислар дарс беришади. Ушбу олийгоҳ талабалари нафақат назарияни ўрганишади, балки суд жараёнларида ҳам қатнашиб тажриба орттиришади, устозлар билан биргаликда аҳолига юридик маслаҳатлар беришади.

Қизиққанлар бўлса, мазкур олийгоҳнинг Ўзбекистондаги эксклюзив ҳамкори Callan Education-га мурожаат қилишлари мумкин. Улар сизга “University of Law”да ўқиш учун айнан нималар керак бўлиши ҳақида батафсил маълумот беришади.

реклама
95.0K views07:01
Ochish/sharhlash
2021-06-02 09:29:21 Сурхондарёда инфратузилмани яхшилаш учун 1 триллион 900 миллиард сўм ажратилмоқда

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилояти жамоатчилик вакиллари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари билан йиғилишда маълум қилди.

Депутатлар қаерга йўл, қаерга боғча бўйича аниқ таклифлар билан чиқиши кераклиги, 4 та сектор раҳбарларининг одамлар олдидаги масъулиятини ошириш ҳақида таъкидланди.

"Сизлар ўз ҳудудингиздаги муаммони билмайсизми? Дод деганларнинг уйига боринглар, яхшидан кўра, ёмоннинг уйига боринглар, уларнинг тилидан эшитинглар, кўринглар ва улар тушунадиган тилда гапиринглар...

Кабинетга қоровуллик қилиш ўрнига одамлар олдига, уйига бориб муаммоларни ҳал қилиш керак"
, - деди Президент.


@xushnudbek
93.3K views06:29
Ochish/sharhlash
2021-06-02 08:49:46 А.Пикулицка-Вильчевсканинг аккредитацияси узайтирилмайдиган бўлди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибининг маълум қилишича, «Al Jazeera» телеканали мухбири А.Пикулицка-Вильчевска томонидан Ўзбекистон қонунчилигининг бузилиши ҳолатлари қайд этилганлиги сабабли Ташқи ишлар вазирлиги унинг аккредитациясини узайтирмаслик тўғрисида қарор қабул қилинган.


@xushnudbek
98.4K viewsedited  05:49
Ochish/sharhlash
2021-06-02 08:22:54 “Lyubaya biznes xorosha”, “Plati-leti”, “S 707” ва бошқа МЧЖлар мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши (ЖКнинг 179, 184, 189-моддалар) юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Терговга аралашиш ва тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди, дейилади Бош прокуратура хабарида.


@xushnudbek
100.8K views05:22
Ochish/sharhlash
2021-06-01 17:59:45 Йўл ҳаракати соҳасидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳи тузилди

Республикада йўл ҳаракати соҳасидаги муаммоларни комплекс ўрганиш ва амалий муаммоларни бартараф этиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳи тузилди.

Гуруҳ таркибига Ҳукумат, ички ишлар, транспорт, молия вазирликлари, автомобиль йўллари қўмитаси ва бошқа мутасадди идоралар ва ташкилотларнинг раҳбар ва малакали мутахассислари киритилган.

Гуруҳ томонидан йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишнинг бугунги кундаги ҳолати комплекс равишда ўрганилиб, илғор хорижий тажрибаси ва илмий ёндашувларни қўллаш асосида норматив-ҳуқуқий ва манзилли ташкилий-амалий чоралар ишлаб чиқилади.


@xushnudbek
66.7K views14:59
Ochish/sharhlash