Get Mystery Box with random crypto!

XDP | Axborot. Munosabat. Fikr.

Telegram kanalining logotibi uzxdpmk — XDP | Axborot. Munosabat. Fikr. X
Telegram kanalining logotibi uzxdpmk — XDP | Axborot. Munosabat. Fikr.
Kanal manzili: @uzxdpmk
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 19.42K
Kanalning ta’rifi

Oʻzbekiston Xalq demokratik partiyasining rasmiy kanali
www.xdp.uz
facebook.com/xdp.uz
twitter.com/xdp_uz
youtube.com/c/UzXDP

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 6

2022-01-08 12:48:18 Инсон қадри учун аниқ мақсад

Нега ўзи дастур тайёрланади? Сабаби, оддий. Яъни у амалга ошириладиган ислоҳотларнинг устувор йўналишларини белгилаш мақсадида ишлаб чиқилади. Лойиҳани кўриб чиқишингиз билан, мазкур дастур ҳақиқатдан ҳам “Инсон қадри учун” тамойилига асосланганига гувоҳ бўласиз.

Аввало, алоҳида таъкидлаш керакки, олдинги ҳужжатларга қараганда анча аниқ, халқаро ҳужжатлардаги каби мақсадлар берилмоқда (94 та мақсад). Ҳаракатлар стратегияси билан таққослаганда мазмун жиҳатдан яна иккита йўналиш муҳокамага қўйилган дастур лойиҳасида эълон қилинган. Буларнинг бири маънавий тараққиётни таъминлаш, ушбу соҳани тубдан ислоҳ этиш ва янги босқичга олиб чиқиш бўлса, иккинчиси умумбашарий муаммоларга миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда ечим топиш масалалари ҳисобланади.

Лойиҳадаги эътиборимни тортган айрим жиҳатларга тўхталиб ўтсам. Жумладан, маҳаллий кенгашлар фаолиятининг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришга қаратилган “Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашлари регламенти тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш кўзда тутилмоқда. Тўғри, қонун ижодкорлиги маҳаллий Кенгаш депутатларининг вазифасига кирмайди. Бироқ улар пастдаги ҳақиқий аҳволдан хабардор...

Фирдавс ШАРИПОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
ЎзХДП фракцияси аъзоси.
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
249 views09:48
Ochish/sharhlash
2022-01-08 12:38:21 Қўшма йиғилишда Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳаси муҳокама қилинди

Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги Фармони лойиҳасига таклифлар ишлаб чиқиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Халқ демократик партияси нафақат партия электоратининг ижтимоий манфаатлари ва ҳаётий эҳтиёжларига жавоб берадиган Тараққиёт стратегиясининг амалга оширилишини нафақат ижтимоий-сиёсий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш лозимлиги, балки партиянинг парламентдаги фракцияси, унинг халқ депутатлари Кенгашларидаги гуруҳлари, маҳаллий партия ташкилотлари тегишли масалаларнинг жойлардаги амалий ечимида бевосита фаол иштирок этиши муҳим эканлиги қайд этилди.

Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясининг устувор йўналишларидан келиб чиқиб, йиғилишда партия барча бўғинларининг ижтимоий-сиёсий, тарғибот ва ташкилотчилик ишлари бўйича йўл харитаси лойиҳасини тайёрлаш учун ишчи гуруҳ тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди...
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
358 viewsedited  09:38
Ochish/sharhlash
2022-01-08 10:45:27 Ижтимоий ҳимоялаш тизими такомиллаштирилади

Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йилда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”ни тасдиқлашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Мазкур йўналишда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича миллий стратегия лойиҳасини ишлаб чиқиш, бунда, ижтимоий ҳимоя соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб бориш бўйича масъул давлат органини белгилаш вазифаси белгиланмоқда.

Қайд этиш керак, Халқ демократик партиясининг дастурий мақсадлари ушбу устувор вазифаларга мос келади. Ушбу масалаларда партиянинг сиёсий позицияси мамлакат тараққиётининг янги босқичида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг ижтимоий самарадорлигини изчил оширишга кўмаклашишдан иборат.

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича миллий стратегия лойиҳасини ишлаб чиқилиши ва ижтимоий ҳимоя соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб бориш бўйича масъул давлат органини белгиланиши – мамлакатимизда адолатли ижтимоий сиёсат юритилишида мустаҳкам пойдевор бўлади...

Улуғбек ВАФОЕВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
ЎзХДП фракцияси аъзоси.
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
354 views07:45
Ochish/sharhlash
2022-01-07 15:59:01 Тўлов-контрактлар кимларга қисман қоплаб берилади?

Ўзбекистон ХДП Фарғона шаҳар кенгаши томонидан “Асакабанк” Фарғона филиали томонидан Фарғона давлат университети талабалари иштирокида тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда таъкидланганидек, ҳукуматнинг юқоридаги қарори билан «Темир дафтар»га киритилган оилалар фарзандларининг, шунингдек, «Ёшлар дафтарига» киритилган ёшларнинг мамлакатимиздаги профессионал ва олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиш бўйича йиллик харажатларини тўлаб бериш, «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан Васийлик кенгаши қарорига мувофиқ тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан ошмаган миқдорда амалга оширилиши кўзда тутилган. Бироқ, ушбу имтиёздан фойдаланиш истагида бўлганлар орасида баъзида айрим тушунмовчилик ва саволлар пайдо бўлмоқда.

Шу боисдан, тадбирда қарор ижроси билан боғлиқ масалалар, хусусан, мазкур масалада мурожаат қилиш тартиби тўғрисида батафсил тушунтириш берилди...

Мунира ИСОМОВА,
ЎзХДП Фарғона вилоят кенгаши масъул ходими.
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
293 views12:59
Ochish/sharhlash
2022-01-07 15:28:15
#Бизнинг_депутат

Мухтор Илҳомов,
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати.

YouTube ёки Facebook саҳифамизда кўринг
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
292 views12:28
Ochish/sharhlash
2022-01-07 14:42:09 Янги йилга янги режалар билан

Халқ демократик партияси Бухоро вилоят кенгашидан репортаж

Хизмат сафари билан Бухоро вилоятига йўл олдик. Кўҳна ва қадим заминга боришимиз биланоқ Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят кенгаши томон отландик. Йўл-йўлакай Бухоро шаҳар кўчаларини томоша қилиб кетдик. Одамлар хурсанд, шаҳар арчалар, чироқлар билан безатилган, бозорлар гавжум.

Ана шундай кайфият билан вилоят партия кенгаши биносига кириб бордик. Фойе байрамона безатилган. Ўртада арча... Дарҳол кўтаринкилик сезилди.

Биринчи қаватда вилоят партия кенгаши раиси Зулфия Туйеванинг хонаси жойлашган. Биз борганимизда партия вилоят кенгаши раиси ўринбосари Шоҳиста Набиева билан 2021 йилда амалга оширган ишлар, ютуқ ва камчиликлар, келгуси режалар хусусида суҳбатлашаётган экан. Бу биз учун айни муддао бўлди. Мақсадимиз ҳам йил якунлари бўйича партия тизимида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот олиш эди...
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
240 views11:42
Ochish/sharhlash
2022-01-07 11:13:27 Инсонни улуғлаш стратегияси

Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йилда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”ни тасдиқлашни назарда тутувчи Президент Фармони лойиҳаси кенг муҳокамада

Нега ўзи дастур тайёрланади? Сабаби оддий, яъни у амалга ошириладиган ислоҳотларнинг устувор йўналишларини белгилаш мақсадида ишлаб чиқилади. Лойиҳани кўриб чиқишингиз билан мазкур дастур ҳақиқатан ҳам “Инсон қадри учун” тамойилига асосланганига гувоҳ бўласиз...
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
373 viewsedited  08:13
Ochish/sharhlash
2022-01-07 10:49:21 Ислоҳотлардан асосий мақсад – инсон манфаатларини рўёбга чиқариш

Мана, бир неча кундирки Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йилда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”ни тасдиқлашни назарда тутувчи Президент Фармони лойиҳаси жамоатчилик томонидан қизғин муҳокама қилинмоқда. Тараққиёт стратегиясининг 7 та муҳим йўналиши бўйича 94 та мақсад қўйилган бўлиб, уларнинг барчасининг замирида “инсон қадри учун” деган улуғ ғоя турганини кўриш мумкин.

Эътиборлиси, эндиликда ислоҳотларни раҳбарлар пастга тушиб, манзилли хонадонбай, маҳаллабай ишлашдан бошлайди ва ҳар бир маҳаллада ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар агентлиги вакили лавозимларининг жорий этилишидан мақсад ҳам аҳоли билан ишлаш ва муаммоларини шу тарзда ташкил этишдир.

Бундан ташқари,

— фуқароларнинг ўз маҳалласи ҳаётидаги иштирокини ҳамда давлат органлари ва маҳаллалар ўртасида тўғридан-тўғри алоқани таъминлаш, маҳаллаларда аҳоли билан ишлашга қаратилган жараёнларни рақамлаштириш;

— маҳалладан туриб барча давлат идораларига мурожаат қилиш тизимини яратиш, давлат ва ижтимоий хизматларни бевосита маҳаллада кўрсатиш;

— маҳаллаларнинг “ўсиш нуқталари” ва уларда яшовчи аҳолининг тадбиркорлик бўйича ихтисослашувидан келиб чиқиб, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш;

— фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари учун юқори малакали мутахассисларни мақсадли тайёрлаш, барча маҳалла раисларида бошқарув асослари, бандликни таъминлаш, банк-молия, томорқа, ер, чорва ва паррандачилик бўйича кўникмаларни шакллантириш;

— тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси институтининг самарали фаолиятини йўлга қўйиш орқали биринчи мақсадни амалга ошириш мумкинлиги аниқ кўрсатиб берилмоқда...

Мавжуда Ҳасанова,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
ЎзХДП фракцияси аъзоси.
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
286 views07:49
Ochish/sharhlash
2022-01-07 09:13:33
1 январдан бошлаб автотранспорт воситаларини сотиб олгинлик учун йиғим олиб ташланди

YouTube ёки Facebook саҳифамизда кўринг
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
296 views06:13
Ochish/sharhlash
2022-01-07 08:27:25 Таълим – тараққиёт пойдевори

Барчамиз гувоҳи бўлиб турганимиздек, мамлакатимиз таълим тизимида туб ислоҳлар амалга оширилмоқда. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси халқ таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Мазкур ҳужжат билан 2030 йилгача Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимини ривожлантириш концепцияси ҳамда уни амалга ошириш учун йўл харитаси тасдиқланди. Унда 2030 йилгача халқ таълимини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар белгиланган.

Хусусан, узлуксиз таълим, шунингдек, профессионал кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини мазмунини сифат жиҳатдан янгилаш, таълим бериш методларини такомиллаштириш, ўқув жараёнини индивидуаллаштириш тамойилларини босқичма-босқич амалга ошириш, халқ таълими тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда инновацион лойиҳаларни жорий этиш ҳамда ёшларни тарбиялаш, уларнинг бандлигини таъминлашда мактабдан ташқари таълимнинг замонавий усуллари ва йўналишларини жорий этиш каби бир қатор вазифаларни амалга ошириш мақсад қилиб қўйилган.

Юқори малакали, етук салоҳиятли кадрлар эса Янги Ўзбекистоннинг таянчи, тараққиётининг пойдеворидир...

Муқаддас Ўразалиева,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
ЎзХДП фракцияси аъзоси.
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
373 views05:27
Ochish/sharhlash