Get Mystery Box with random crypto!

XDP | Axborot. Munosabat. Fikr.

Telegram kanalining logotibi uzxdpmk — XDP | Axborot. Munosabat. Fikr. X
Telegram kanalining logotibi uzxdpmk — XDP | Axborot. Munosabat. Fikr.
Kanal manzili: @uzxdpmk
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 19.42K
Kanalning ta’rifi

Oʻzbekiston Xalq demokratik partiyasining rasmiy kanali
www.xdp.uz
facebook.com/xdp.uz
twitter.com/xdp_uz
youtube.com/c/UzXDP

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 10

2021-12-27 12:58:47 Ҳайдовчилик маданияти қачон шаклланади?

“Artel” брендига қарашли автомобиль ҳайдовчисининг ҳатти-ҳаракати эса йўл-ҳаракатининг бошқа иштирокчиларига нисбатан қўполлик ва менсимаслик, ҳурматсизликдан далолат беради.

Халқ демократик партияси йўл ҳаракати қоидаларини мана шу тариқа атайин бузаётган, ҳалокатни келтириб чиқараётган ҳайдовчиларга нисбатан жазони кучайтириш зарур, деб ҳисоблайди.

Бундан ташқари, хусусий ва давлат автомактабларида шаффофликни таъминлаш, коррупцияга чек қўйиш ҳамда ўқитиш тизимида ҳайдовчилик маданиятини ошириш, ўзаро ҳурмат, бир-бирига йўл беришнинг аҳамияти сингари тушунчаларга ҳам эътибор қаратишни лозимлигини яна бир бор эслатиб ўтамиз. Йўлда барча қоидалар ва хавфсизлик чораларига риоя этган ҳолда ҳаракатланиш ҳар биримиз учун муҳимдир...
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
123 viewsedited  09:58
Ochish/sharhlash
2021-12-27 09:38:47
Касб-ҳунарга ўқитиш орқали хотин-қизлар бандлиги таъминланмоқда

Касб-ҳунар ўрганиш истагида бўлган фуқаролар сафини кенгайтириш, Халқ демократик партиясининг электорат манфаатини ҳимоя қилиш йўлидаги фаолиятини тарғиб қилиш мақсадида партия Нукус шаҳар Кенгаши «Фаол аёллар» қаноти томонидан “Ишга марҳамат” мономарказида хотин-қизлар учун давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда партия масъул ходимлари, марказ маъмурияти ва касб-ҳунар ўрганаётган хотин-қизлар иштирок этди. Давра суҳбатида аҳоли, жумладан, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, бунда уларни касб-ҳунарга ўргатишнинг аҳамияти, мазкур йўналишда марказда яратилган шароит ва имкониятлар ҳақида маълумотлар берилди...
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
194 views06:38
Ochish/sharhlash
2021-12-27 09:18:54 Чўл бағридаги янги мўъжиза

Ўзбекистонни суюлтирилган синтетик ёқилғи ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Uzbekistan GTL» заводи очилгани бутун дунёдан турли компаниялар ва пудратчилар иштирок этган энг замонавий корхона бунёд этиш бўйича амалга оширилган улкан ишларнинг ажойиб натижаси бўлди.

Янги завод Ўзбекистоннинг табиий газ экспортини кескин камайтириш борасидаги саъй-ҳаракатларининг бир қисмидир. Энди газ хом-ашёси нефть-кимё ва кимё саноатида юқори қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун ишлатилади.

«Uzbekistan GTL» заводи Ўзбекистоннинг янги саноат марказига айланади. Ўзбекистон ва, умуман, Марказий Осиё хорижий инвесторларда суюлтирилган синтетик ёқилғи (GTL) ишлаб чиқариш технологияларини ривожлантириш бўйича катта қизиқиш уйғотмоқда...

Дилором Имомова,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
ЎзХДП фракцияси аъзоси.
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
163 views06:18
Ochish/sharhlash
2021-12-27 08:52:14
Жиззах шаҳридаги 29-сонли Меҳрибонлик уйида байрам тадбири

Ёшларнинг иқтидорини кашф қилиш ва уларни рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши ташаббуси билан шаҳримизда жойлашган 29-сонли Меҳрибонлик уйида “Янги йилим, яхши йилим” мавзусида тадбир ташкил қилинди.

Сайтда ўқинг, YouTube ёки Facebook саҳифамизда кўринг
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
178 views05:52
Ochish/sharhlash
2021-12-27 07:32:13
Депутатлар болажонларга шодлик улашди

Халқ демократик партияси Фарғона вилояти кенгаши ташаббуси билан Фарғона шаҳридаги Имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган 86-махсус мактаб интернат уйи ҳамда Фарғона “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйида байрам тадбирлари ташкил этилди.

Тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзоси Иброҳимжон Султонов, халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши депутатлари Зокиржон Зоҳидов ва Тимур Суренин иштирок этди...
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
197 views04:32
Ochish/sharhlash
2021-12-26 14:44:10
Мақсадимиз – меҳр улашиш

Халқ депутатлари Касби туман Кенгашидаги Халқ демократик партияси гуруҳи аъзолари фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш, хотин-қизлар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатлами муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Хусусан, депутат И.Ҳайитова “Касби” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Фазилат Нормуродовага эшитиш мосламаси ҳамда Норгул Холмуродовага ногиронлик аравачаси, С.Қўзиева эса “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Хосият Сатторовага ногиронлик аравачаси олиб берди...
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
257 views11:44
Ochish/sharhlash
2021-12-22 15:38:42
#Бизнинг_депутат

Гулистан Айтекова,
Халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгаши депутати.

YouTube ёки Facebook саҳифамизда кўринг
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
198 views12:38
Ochish/sharhlash
2021-12-22 15:08:44 Парламент назоратининг асосий йўналишлари

Парламент назорати
деганда парламентнинг қонун чиқарувчи орган сифатида ижро этувчи ҳокимият, биринчи ўринда ҳукумат фаолияти устидан назорат тушунилади.

Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида ҳам ушбу масалага алоҳида эътибор қаратилди, жумладан, Олий Мажлис фаолиятини янада такомиллаштириш, халқимиз кутаётган Янги Ўзбекистон тараққиётини тезлаштиришга хизмат қиладиган қонунчилик концепциясини ишлаб чиқиш ва ҳаётга тадбиқ этиш, қонун ижодкорлиги фаолиятини демократлаштириш ва уларнинг ижросини таъминлашга қаратилган парламент назоратини кучайтиришга устувор аҳамият қаратиш, жойлардаги ижро идораси раҳбарларини ҳисоботини эшитиш ва унинг натижасига мувофиқ, уларга нисбатан таъсирчан чоралар кўришга аҳамият қаратилиши бўйича алоҳида вазифалар белгиланди.

Бу эса албатта Парламент аъзоларининг масъулияти ҳамда депутатларнинг қонун ижросини назорат қилиш борасидаги вазифаларига кўпроқ эътибор қаратишини талаб қилади...

Шохиста Турғунова,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
ЎзХДП фракцияси аъзоси.
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
304 views12:08
Ochish/sharhlash
2021-12-22 15:01:34
Хотин-қизлар саломатлиги эътиборда

Халқ демократик партияси Фориш туман кенгаши томонидан “Аёллар соғлиги – жамият бойлиги” лойиҳаси доирасида “Хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш ва тиббий маданиятини ошириш” мавзусида туман тиббиёт бирлашмасида тиббий кўрик ташкил этилди.

Лойиҳа доирасида ташкил этилган тиббий кўрикда тор мутахассисликдаги шифокорлар томонидан 150 га яқин хотин-қизлар, 23 нафар бола, 18 нафар “Аёллар дафтари”да текширувдан ўтказилди. Шифокорлар хулосасига кўра, муолажа талаб этиладиган хотин-қизларга даволанишлари учун тиббиёт муассасаларига йўлланма берилди...
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
204 views12:01
Ochish/sharhlash
2021-12-22 14:35:26 Жамиятнинг ижтимоий манзараси ўзгармоқда

Мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонлар ҳамиша давлат ҳимоясида. Хусусан, 2021 йил давомида “Темир дафтар” рўйхатида бўлган оилаларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Бу партиямиз электоратии бўлган эҳтиёжманд оилаларни мамнун қилди. Айтиш керакки, Ўзбекистон ХДПнинг сайловолди дастурида давлат ва жамият томонидан ижтимоий ҳимоя ҳамда қўллаб-қувватлашга муҳтож аҳоли қатламининг манфаатларини ҳимоя қилиш муҳим вазифа сифатида белгиланган.

Аҳолининг энг камбағал қатламларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш сиёсати эҳтиёжманд оилаларга бериладиган ёрдам пуллари билан чекланиб қолмасдан аҳолининг иқтисодий фаровонлиги даражасини ошириш учун шароит яратилмоқда.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, ижтимоий сиёсат мамлакатимизда давлат сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда. Ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг аниқ манзилли хусусиятга эга экани ҳар бир муҳтож инсонга унинг реал эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда ёрдам кўрсатиш имконини бермоқда. Бунда ушбу тоифага мансуб ҳеч бир инсон эътибордан четда қолмаслигига алоҳида аҳамият қаратилмоқда...

Боймурод Юсупов,
ЎзХДП Марказий Кенгаши бошқарма бошлиғи.
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
187 views11:35
Ochish/sharhlash