Get Mystery Box with random crypto!

Инсон қадри учун аниқ мақсад Нега ўзи дастур тайёрланади? Саб | Oʻzbekiston XDP

Инсон қадри учун аниқ мақсад

Нега ўзи дастур тайёрланади? Сабаби, оддий. Яъни у амалга ошириладиган ислоҳотларнинг устувор йўналишларини белгилаш мақсадида ишлаб чиқилади. Лойиҳани кўриб чиқишингиз билан, мазкур дастур ҳақиқатдан ҳам “Инсон қадри учун” тамойилига асосланганига гувоҳ бўласиз.

Аввало, алоҳида таъкидлаш керакки, олдинги ҳужжатларга қараганда анча аниқ, халқаро ҳужжатлардаги каби мақсадлар берилмоқда (94 та мақсад). Ҳаракатлар стратегияси билан таққослаганда мазмун жиҳатдан яна иккита йўналиш муҳокамага қўйилган дастур лойиҳасида эълон қилинган. Буларнинг бири маънавий тараққиётни таъминлаш, ушбу соҳани тубдан ислоҳ этиш ва янги босқичга олиб чиқиш бўлса, иккинчиси умумбашарий муаммоларга миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда ечим топиш масалалари ҳисобланади.

Лойиҳадаги эътиборимни тортган айрим жиҳатларга тўхталиб ўтсам. Жумладан, маҳаллий кенгашлар фаолиятининг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришга қаратилган “Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашлари регламенти тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш кўзда тутилмоқда. Тўғри, қонун ижодкорлиги маҳаллий Кенгаш депутатларининг вазифасига кирмайди. Бироқ улар пастдаги ҳақиқий аҳволдан хабардор...

Фирдавс ШАРИПОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
ЎзХДП фракцияси аъзоси.
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok