Get Mystery Box with random crypto!

XDP | Axborot. Munosabat. Fikr.

Telegram kanalining logotibi uzxdpmk — XDP | Axborot. Munosabat. Fikr. X
Telegram kanalining logotibi uzxdpmk — XDP | Axborot. Munosabat. Fikr.
Kanal manzili: @uzxdpmk
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 19.42K
Kanalning ta’rifi

Oʻzbekiston Xalq demokratik partiyasining rasmiy kanali
www.xdp.uz
facebook.com/xdp.uz
twitter.com/xdp_uz
youtube.com/c/UzXDP

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 7

2022-01-06 15:32:02 Кам таъминланган оилаларга ижтимоий ёрдам ва хизматлар ижтимоий шартнома асосида тақдим этилади

“Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида”г
и Ўзбекистон Республикаси президентининг фармони лойиҳаси жамоатчилик томонидан қизғин муҳокама қилинмоқда


Лойиҳада камбағалликни қисқартириш бўйича қатор вазифалар белгиланган. Жумладан:


- 2026 йилга қадар эҳтиёжманд аҳоли ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам билан тўлиқ қамраб олинсин;

- ижтимоий ҳимоя соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб бориш бўйича масъул давлат органини белгилаш;

- ижтимоий суғурта тизимини яратиш, жумладан ижтимоий суғурта жамғармасини ташкил этиш;

- кам таъминланган оилаларга ижтимоий ёрдам ва хизматларни ижтимоий шартнома асосида тақдим этиш;

- “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида ёрдамга муҳтож аёллар, ёшлар ва ногиронлиги бўлган шахслар бўйича алоҳида маълумотлар базасини яратиш, жумладан “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”ни “Ижтимоий ҳимоя ягона реестр”и билан интеграция қилиш

каби бир қатор чора-тадбирлар жой олган.


Камбағалликни қисқартириш бўйича таклиф, фикрларингиз борми?

У ҳолда муҳокамаларда фаол иштирок этинг!
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
205 viewsedited  12:32
Ochish/sharhlash
2022-01-06 13:33:30 Инсон қадри учун аниқ мақсад

Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йилда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”ни тасдиқлашни назарда тутувчи Президент Фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси қўйилди.

Мазкур ҳужжатлар мамлакатимизда амалга ошириладиган ислоҳотларнинг устувор йўналишларини белгилаш мақсадида ишлаб чиқилмоқда. Лойиҳа билан танишиб чиқишингиз билан, мазкур дастур ҳақиқатдан ҳам “Инсон қадри учун” тамойилига асосланганига гувоҳ бўласиз.

Ижтимоий ёрдамга муҳтож ҳамда ижтимоий нафақа тайинлаш мезонларига жавоб берадиган барча оила ва шахслар ижтимоий ёрдам дастурлари билан қамраб олиниши кўзда тутилмоқда. Бунга масъул сифатида ижтимоий ҳимоя соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб бориш бўйича алоҳида орган белгиланяпти...

Фирдавс ШАРИПОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
ЎзХДП фракцияси аъзоси.
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
230 views10:33
Ochish/sharhlash
2022-01-06 12:47:42 Камбағалликни қисқартириш бўйича таклиф, фикрларингиз борми?

“Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида”
ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони лойиҳаси жамоатчилик томонидан қизғин муҳокама қилинмоқда

Лойиҳада камбағалликни қисқартириш бўйича қатор вазифалар белгиланган. Жумладан:


- Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида биринчи-тўртинчи синф ўқувчиларини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бепул овқат (нонушта ёки тушлик) билан таъминлашни йўлга қўйиш.

- 2023 йил 1 январдан бошлаб пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг ўн баробаридан ўн икки баробаригача ошириш.

- Аёлларга пенсия ҳисоблашда уларнинг болани парваришлаш таътилида бўлиш вақтининг ҳаммасини жамлаганда иш стажига қўшиб ҳисобланадиган 3 йиллик даврни 6 йилга ошириш;

- Ногиронлиги болаликдан бўлган болаларга 18 ёшгача қаралган даврни пенсия тайинлашда иш стажига қўшиб ҳисоблаш

каби бир қатор чора-тадбирлар жой олган.


Камбағалликни қисқартириш бўйича таклиф, фикрларингиз борми?

У ҳолда муҳокамаларда фаол иштирок этинг.
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
341 views09:47
Ochish/sharhlash
2022-01-06 10:31:41 Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакилининг ахбороти

Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистондаги Элчихонаси ва Бош консулхоналари ушбу мамлакат ҳудудидаги Ўзбекистон фуқаролари, шу жумладан талабалар билан доимий алоқада бўлиб турибди.

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналари одатдаги тартибда фаолият юритмоқда. Зарур ҳолатларда Ўзбекистон фуқароларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.

Шу билан бирга, Қозоғистоннинг айрим ҳудудларида фавқулодда ҳолат эълон қилиниши муносабати билан мазкур мамлакатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан жорий этилган вақтинчалик чекловларга риоя қилишларини сўраймиз.
Зарурат туғилганда, ҳамюртларимиз исталган вақтда Ўзбекистон Республикасининг Нур-Султон (телефон: +7 771 020 36 73), Олма-ота (телефон: +7 777 950 44 33) ва Ақтау (телефон: +7 777 599 00 51) шаҳарларидаги дипломатик ваколатхоналарига мурожаат қилишлари мумкин.
213 views07:31
Ochish/sharhlash
2022-01-06 07:36:53 Таълим тизимини такомиллаштириш мамлакат келажаги пойдеворининг асосидир

Янги Ўзбекистонда таълим тизимига катта эътибор қаратилмоқда. Тизимдаги ўзгаришлар кўламини инобатга олиб, “Янги Ўзбекистонимизнинг ташриф қоғози – бу таълим” дея таъкидлаш мумкин.

Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йилда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” лойиҳасида ҳам ушбу масала устувор йўналиш сифатида ўз аксини топган.

Жумладан, Мактабларни ривожлантириш Миллий дастурини жорий этиш орқали халқ таълими тизимида қўшимча 1,2 миллион ўқувчи ўрни яратиш мақсадида, янги мактаблар қуриш билан бир қаторда нодавлат секторини ривожлантиришга ҳам катта аҳамият қаратилган...

Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида белгилаб берилган барча мақсад ва вазифалар, жумладан, таълим тизимида амалга оширилиши кўзда тутилган чора-тадбирлар мамлакатимиз равнақига, халқимиз бахт-саодатига хизмат қилади...

Шоҳиста Турғунова,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
ЎзХДП фракцияси аъзоси.
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
505 views04:36
Ochish/sharhlash
2022-01-05 18:05:52 Туннелдаги муаммолар қисқа вақтда бартараф этилади

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида 31 декабрь куни фойдаланишга топширилган автомобиль-трамвай туннели шаклидаги йўл ўтказгич деворларидан ёмғир натижасида сув сизиб чиқаётгани акс этган видеолар тарқалди ва жамоатчиликнинг кўплаб эътирозлари ҳамда муҳокамаларига сабаб бўлмоқда.

Халқ демократик партиясининг Самарқанд вилоят кенгашидаги депутатлар мазкур туннель масаласини атрофлича ўрганиб чиқди. Ҳақиқатдан ҳам гарчанд туннель фойдаланишга топширилган бўлсада, қурилиш ишлари тўлиқ якунига етказилмаган ва бу жиҳат ёмғир сувлари тўпланиб, оқиб чиқишига сабабчи бўлган.

Бироқ, сув сизиб чиқиши конструкциянинг умумий ҳолатига салбий таъсир кўрсатмайди. Масъул ташкилотлар томонидан бу борадаги ишлар давом эттириляпти ва қисқа фурсатда муаммолар бартараф эттирилиши маълум қилинди.

Мазкур масала депутатларимизнинг доимий назоратида туради...
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
298 views15:05
Ochish/sharhlash
2022-01-05 16:45:21 Кучли ижтимоий сиёсатга Давлат дастурида алоҳида эътибор қаратилган

Инсон қадрини улуғлаш, инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини таъминлаш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бош ғояси сифатида белгилаб олинган. Хусусан, мазкур тамойил Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йилда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқлашни назарда тутувчи Президенти Фармони лойиҳасида ҳам ўз аксини топган.

Аёлларга пенсия ҳисоблашда уларнинг болани парваришлаш таътилида бўлиш вақтининг ҳаммасини жамлаганда иш стажига қўшиб ҳисобланадиган 3 йиллик даврни 6 йилга оширилиши ёки ногиронлиги болаликдан бўлган болаларга 18 ёшгача қаралган даврни пенсия тайинлашда иш стажига қўшиб ҳисобланиши ҳам Янги Ўзбекистондаги аёлларимизга янгича қараш, янгича эътибор десак, муболаға бўлмайди...

Давлат дастурининг барча бандлари партиямиз Сайловолди дастури билан ҳамоҳангдир. Мазкур масалаларнинг амалий ечими эса Янги Ўзбекистонни ўз ҳаётидан рози, бахтли инсонлар, ҳар томонлама ривожланган ижтимоий мамлакатга айлантириши шубҳасиз...

Дилбар Мамаджанова,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
ЎзХДП фракцияси аъзоси.
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
265 views13:45
Ochish/sharhlash
2022-01-05 15:24:35 Муҳокамаларда фаол иштирок этинг

“Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида”
ги Ўзбекистон Республикаси президентининг фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

“Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” тамойили асосидаги лойиҳа еттита устувор йўналишдан иборат.

1. инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш;

2. мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш;

3. миллий иқтисодиётни ривожлантириш, унинг ўсиш суръатларини замон талаблари даражасида таъминлаш;

4. адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш;

5. маънавий тараққиётни таъминлаш, ушбу соҳани тубдан ислоҳ этиш ва янги босқичга олиб чиқиш;

6. умумбашарий муаммоларга миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда ечим топиш;

7. мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ ва прагматик, фаол ташқи сиёсат олиб бориш.


Муҳокамаларда фаол иштирок этинг.
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
681 views12:24
Ochish/sharhlash
2022-01-05 10:01:39 МДҲ миқёсида тараққий топаётган Ўзбекистон

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 декабрь куни Россия Президенти Владимир Путин ташаббуси билан Санкт-Петербург шаҳрида ўтқазилган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этиб қайтди.

Саммитда Беларусь Президенти Александр Лукашенко, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев, Арманистон Бош вазири Никол Пашинянлар ҳам иштирок этдилар.

Учрашувда 2021 йилдаги ҳамкорлик якунлари сарҳисоб қилиниб ҳамда 2022 йилга мўлжалланган устувор вазифалар муҳокама қилинди...

Урол Ўразбоев,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
ЎзХДП фракцияси ҳамда Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси.
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
238 views07:01
Ochish/sharhlash
2021-12-31 08:50:15 XDP | Axborot. Munosabat. Fikr. pinned a video
05:50
Ochish/sharhlash