Get Mystery Box with random crypto!

Oʻzbekiston XDP

Telegram kanalining logotibi uzxdpmk — Oʻzbekiston XDP O
Telegram kanalining logotibi uzxdpmk — Oʻzbekiston XDP
Kanal manzili: @uzxdpmk
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 17.52K
Kanalning ta’rifi

Oʻzbekiston Xalq demokratik partiyasining rasmiy kanali
www.xdp.uz
facebook.com/xdp.uz
twitter.com/xdp_uz
youtube.com/c/UzXDP
instagram.com/uzxdp_mk

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 9

2021-12-29 09:18:26 Моддий ёрдамлар асл эгаларига етиб бориш чоралари кўрилмоқда

Ижтимоий тармоқларда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакилларини моддий қўллаб-қувватлаш мақсаддаги ажратилаётган маблағларни беришда таниш-билишчилик, эҳтиёжи бўлмаган фуқароларга тарқатиш каби ҳолатларга йўл қўйилаётгани ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган хабарлар тарқалди.

Жумладан, Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 22 декабрдаги "Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори билан декабрь ойида айрим оилаларга кўрсатиладиган 800 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам атрофида турли гап-сўзлар тарқамоқда.

Мазкур қарорда:

2021 йил давомида "Темир дафтар" рўйхатида бўлган оилаларга;

18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларга;

18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчи оилаларга

бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиши аниқ-таниқ қилиб кўрсатиб ўтилган. Шу боисдан, ушбу масалани бошқача талқин қилиш аҳолини чалғитишга уринишдан бошқа нарса эмас, деб ҳисоблаш мумкин.
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
71 views06:18
Ochish/sharhlash
2021-12-29 07:59:39
Болалар сиҳатгоҳида Янги йил байрами ўтказилди

Халқ депутатлари Тошкент туман Кенгаши ҳамда депутат Феруза Йўлдошева ташаббуси билан ташкил этилган байрам тадбирида сиҳатгоҳда даволанаётган болажонлар томонидан тайёрланган Янги йил байрам дастури намойиш этилди.

Тадбир сўнгида болажонларимиз учун байрам дастурхони ёзилиб, уларга Ўзбекистон ХДП Тошкент туман Кенгаши ва ҳомийларнинг янги йил совғалари улашилди...
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
134 views04:59
Ochish/sharhlash
2021-12-28 23:14:57
Нодирбек Абдусатторов шахматнинг рапид йўналиши бўйича жаҳон чемпиони!

Варшавада бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов тай-брейкда Ян Непомняший устидан ғалаба қозониб, чемпион бўлди. Аввалроқ, Нодирбек норвегиялик машҳур шахматчи Магнус Карлсенни ҳам мағлуб этган эди.

@nigoh_01
173 views20:14
Ochish/sharhlash
2021-12-28 18:54:29
#Олий_Мажлис_ялпи_мажлисидан
#Қонун_лойиҳаси_ҳақида

Фирдавс Шарипов, Халқ демократик партиясининг Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоси
:

Бу қонун — давлат хизматчилари томонидаан кўпдан бери кутилаётган қонун. Унинг нақадар муҳимлигини жамоатчилик томонидан 20 минг мартадан кўп кўрилганида ҳам кўриш мумкин. Биз фракциямизда бу қонунни якдиллик билан қабул қилдик.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланган ялпи мажлисидан.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
180 views15:54
Ochish/sharhlash
2021-12-28 11:27:58
Сиёсий партиялар, жумладан Халқ демократик партияси билан Аёлларни реаблитация қилиш ва мослаштииш Республика маркази ўртасида Меморандум имзоланди

Сайтда ўқинг, YouTube ёки Facebook саҳифамизда кўринг
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
332 views08:27
Ochish/sharhlash
2021-12-28 11:07:35
Когонда партия томонидан алоҳида таълимга мухтож болалар учун байрам тадбири ўтказилди

YouTube ёки Facebook саҳифамизда кўринг
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
241 views08:07
Ochish/sharhlash
2021-12-28 08:06:24
Бир гуруҳ хотин-қизларга сертификат топширилди

Бекобод шаҳар Хотин-қизлар тадбиркорлиги маркази томонидан хотин-қизларни касбга йўналтириш мақсадида ташкил этилган ўқув курсларида бир гуруҳ хотин-қизлари ўзлари ёқтирган касб сирларни эгалладилар. Хусусан, тикувчилик, қандолатчилик, бухгалтерия, компьютер саводхонлиги ва бизнес асослар йўналишлари бўйича хотин-қизлардан 60 нафари малака сертификатига эга бўлдилар. Эътиборли жиҳати, улардан 8 нафари Бекобод шаҳар “Ногиронлар жамияти”га аъзо бўлган имконияти чекланган хотин- қизлардир.

Ўқув курсини муваффақиятли битирганларга Ўзбекистон ХДП Бекобод шаҳар кенгаши раҳбарияти ва мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида сертификат топшириш маросими ташкил этилди...
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
245 views05:06
Ochish/sharhlash
2021-12-28 07:41:35
Партия ташаббуси билан мактабларда ижодий ишлар танлови ўтказилди

Мактаб ўқувчилари ўртасида фанлар бўйича танловлар, мусобақалар ўтказиб турилиши уларнинг дунёқарашини кенгайтириш, мустақил фикрлаш қобилиятини ривожлантириш ҳамда истеъдод ва қобилиятларини юзага чиқаришда муҳим аҳамият касб этади. Кўплаб таниқли истеъдод эгалари ана шундай танловлар орқали кашф этилгани фикримизнинг исботидир.

Халқ демократик партияси Жиззах вилояти кенгаши бўлғуси сайловчилар билан ишлашда бу масалага алоҳида эътибор билан ёндошмоқда.

Бу борада партия ташаббуси билан вилоят мактаб ўқувчилари ўртасида бир қатор лойиҳалар доирасида турли танлов ва мусобақалар ташкил этилаётгани диққатга сазовордир. Шундай танловлардан бири яқинда Ғаллаорол туманидаги 52-, 62- ва 47- умумтаълим ўрта мактабларида ўтказилди...
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
346 views04:41
Ochish/sharhlash
2021-12-27 13:47:51 Уй-жойга муҳтож хотин-қизлар учун яна бир имконият яратилди

Халқ демократик партиясининг Сайловолди дастуридан хотин-қизларни қийнаб келаётган долзарб ижтимоий масалалар жой олган бўлиб, улардан бири муниципал уйларни ташкил этиш орқали бошпанага муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлашдир.

Ногиронлиги бўлган шахслар, кекса ёшдаги ва ўзи ҳаракатлана олмайдиган шахслар устувор равишда кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватидаги ижтимоий уй-жойларга жойлаштирилади.

Ижтимоий уй-жойдан фойдаланганлик учун ижара ҳақи уй-жой умумий майдонидан келиб чиқиб унинг 1 квадрат метри учун: Тошкент шаҳрида 1 йилга БҲМнинг 2 фоизи, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 1 фоизи миқдорида белгиланади.

Қисқа қилиб айтганда, уй-жой билан таъминлаш тартиби қонун доирасида аниқ ва тиниқ белгилаб берилган. Ушбу тартиб билан партиямиз электорати ҳисобланган ижтимоий ҳимояга муҳтож, яшаш шароити оғир, уй-жойсиз хотин-қизларнинг узоқ кутган муаммоларига ечим топилди. Бу борада олдимизда турган муҳим вазифа мазкур тартибнинг шаффоф, очиқ ва ошкора амалга ошишида ўз ҳиссамизни қўшиш ҳисобланади...

Гулшан Асатова,
ЎзХДП Марказий Кенгаши “Аёллар қаноти” раҳбари.
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
71 views10:47
Ochish/sharhlash
2021-12-27 13:24:31
Болаларга қувонч улашиб...

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати Абдувоҳид Азимов болажонларга шундай ҳаяжонли дақиқалар тақдим этиш мақсадида Халқ демократик партияси вилоят кенгаши билан ҳамкорликда Наманган шаҳрида “Меҳр улашинг” акцияси доирасида Янги йил байрами ташкил этилишига бош бўлди.

Тадбирга Наманган шаҳридаги кам таъминланган, ижтимоий қўллаб-қувватлашга эҳтиёжманд ва “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган оилалар ҳамда Наманган шаҳар Кўзи ожизлар жамияти аъзоларининг фарзандлари таклиф этилди...
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
95 views10:24
Ochish/sharhlash