Get Mystery Box with random crypto!

XDP | Axborot. Munosabat. Fikr.

Telegram kanalining logotibi uzxdpmk — XDP | Axborot. Munosabat. Fikr. X
Telegram kanalining logotibi uzxdpmk — XDP | Axborot. Munosabat. Fikr.
Kanal manzili: @uzxdpmk
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 19.42K
Kanalning ta’rifi

Oʻzbekiston Xalq demokratik partiyasining rasmiy kanali
www.xdp.uz
facebook.com/xdp.uz
twitter.com/xdp_uz
youtube.com/c/UzXDP

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 149

2021-02-11 15:20:55
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter
312 views12:20
Ochish/sharhlash
2021-02-11 14:28:52
Фидойи ва жонкуярлар замони келди...

Хабарингиз бор, кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси ва партия Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасининг қўшма мажлиси ўтказилди.

Йиғилишда партия ташкилотлари ва депутатлик бирлашмалари фаолиятини кучайтириш бўйича бир қатор фикр-мулоҳазалар, таклифлар билдирилди...

Топиболди Холдоров,
Олий Мажлис Сенати аъзоси, халқ депутатлари Фарғона вилоят кенгашидаги ЎзХДП депутати:

— Ҳар бир депутат ҳар куни ўзига “Бугун депутат сифатида нима иш қилдим?”, деган саволни бериши керак. Бунга жавоб топа олмадикми, демак ишни ўзимиздан бошлашимиз керак. Аввало, ўзимизга ўзимиз ҳисоб беришимиз, шахсий жавобгарлигимизни оширишимиз, виждонимизни уйғотишимиз зарур. Эртага, бизга овоз берган, депутат қилиб сайлаган одамлар орасига бошимизни баланд кўтариб боришимиз учун ҳаракатни бугундан бошлашимиз лозим...
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter
532 views11:28
Ochish/sharhlash
2021-02-11 12:55:23
Бугунги кунда коррупция иқтисодиётимизни самарали ривожланиши учун катта тўсиқ бўлувчи омил бўлиб, унинг иқтисодиётга етказаётган зарари миқдори жуда ҳам катта. “Коррупция ҳар қандай давлатнинг миллий ҳавфсизлигига таҳдид ҳисобланиши, коррупция даражаси қанча юқори бўлса, давлат шунча қашшоқ бўлади” деган таъкид исбот талаб қилмаса керак...

“Е-Антикоррупция” лойиҳасини амалга ошириш белгиланиб, мазкур лойиҳа доирасида:

- давлат органлари ва ташкилотлари томонидан киритилган коррупциявий омилларни бартараф этиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш, соҳа ва тармоқлар кесимида чуқур таҳлиллар ва жамоатчилик сўровларини ўтказиш натижасида “Коррупцияга мойил бўлган муносабатлар электрон реестри”ни шакллантириш;

- “Коррупцияга мойил бўлган муносабатлар электрон реестри”га мувофиқ ҳар бир коррупциявий омилни биринчи навбатда рақамлаштириш очиқликни таъминлаш, жамоатчилик назорати каби воситалар орқали бартараф этиш бўйича...

Аваз Ўринбоев,
ХДП фракцияси аъзоси.
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter
431 views09:55
Ochish/sharhlash
2021-02-11 10:27:35
Давлат дастури:
аҳоли фаровонлигини ошириш мақсад қилинган

Дастурнинг 47-бандига кўра жорий йилда ҳар бир ҳудудда биттадан туманда бюджет харажатларининг 5 фоизини жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш бўйича янги тартибни жорий этиш, ушбу маблағларни мақсадли сарфланишини назорат қилиш учун халқ депутатлари туман Кенгашида тегишли мансабдор шасхларнинг ҳисоботини эшитиш, туман ва шаҳар бюджетлари қўшимча манбаларининг камида 10 фоизини жамоатчилик томонидан билдирилган тадбирларга йўналтириш бўйича намунавий тартибни тасдиқлаш юзасидан норматив ҳуқуқий-ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган...

Фирдавс ШАРИПОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси,
ХДП фракцияси аъзоси.
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter
327 views07:27
Ochish/sharhlash
2021-02-11 09:31:00
ХДП фракцияси ва партия Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди

Мажлисда партиянинг электорат манфаатлари ҳимояси билан боғлиқ принципиал масалалардаги сиёсий фаолиятини кучайтириш бўйича ҳам муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Сайтда ўқинг, YouTube ёки Facebook саҳифамизда кўринг
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter
637 views06:31
Ochish/sharhlash
2021-02-11 08:52:16
Хотин-қизларни ўйлантираётган муаммолар ўрганилди

ХДП Қарши туман кенгаши ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими ҳамкорлигида туманнинг чекка ҳудудларидан бири “Чўлибўстон” қишлоқ фуқаролар йиғинида "Аёллар дафтарига" кирган хотин-қизлар билан учрашув ташкил этилди...
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter
462 views05:52
Ochish/sharhlash
2021-02-10 17:26:05
Хусусан:

— биринчидан, мамлакатда адвокатлар сонининг етарли эмаслиги (маълумот учун: Ўзбекистоннинг қарийб 34 миллионга яқин аҳолисига бор-йўғи 4 мингта адвокат тўғри келмоқда), яъни ҳозирги кунда адвокатлар сонининг етарли эмаслиги оқибатида фуқароларнинг юридик ёрдам олишга бўлган эҳтиёжи тўлиқ қондирилмаяпти, судларда ишларни юритишда тортишув принципи амалда таъминланиши чекланмоқда;

— иккинчидан, адвокатуранинг чинакам мустақиллиги тўлиқ таъминланмаганлиги;

— учинчидан, адвокатлик касбига қабул қилиниши устидан давлат назорати механизми ҳанузгача сақланиб келинаётганлиги;

— тўртинчидан, Адвокатлар палатасининг адвокатлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда етарлича ҳуқуқий воситаларга эга эмаслиги каби ҳолатлар мавжудлиги аниқланмоқда...

Аваз Ўринбоев,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси.
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter
432 views14:26
Ochish/sharhlash
2021-02-02 08:12:35
Депутат Зулайҳо Акрамова толмай-эринмай уйма-уй юриб, оилалардаги катта-кичик масалаларни ўрганмоқда

ХДП фракцияси аъзоси Зулайҳо Акрамовани кўп ҳолларда сайловчилар орасида учратасиз. У аҳоли билан шунчаки учрашмайди, катта залларда одамларни йиғиб, қуруқ маъруза қилмайди, балки ҳар бир сайловчи билан алоҳида, юзма-юз кўришади, гаплашади.

Депутат опамиз фуқароларимиз турмуш даражасини, яшаш шароитини ўрганишда ҳам эшик остонасида суҳбат қуриб, қайтиб келмайди. Хонадоннинг ичига киради, оилалар шароитини ўз кўзи билан кўради, муаммоларни ҳеч эринмасдан ён дафтарига туширади.

Айни дамда З.Акрамова Фориш туманида сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда...
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter
178 views05:12
Ochish/sharhlash
2021-02-01 15:22:17
Депутат Дилором Имомова сайловчилар муаммоларини ўрганмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси Дилором Имомова Шаҳрисабз шаҳар “Кеш” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, аҳолининг бандлик даражаси, тадбиркорликни бошлаш ва бошқа ижтимоий масалаларни ўрганди.

Шунингдек, депутат маҳалладаги “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтар”ларининг юритилиши билан танишди. Эҳтиёжманд аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқот олиб борди ва уларни “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”дан чиқарилиши бўйича ўзининг зарур тавсияларини берди...
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter
290 views12:22
Ochish/sharhlash
2021-02-01 14:30:12
Ҳудудларда ҳал қилиниши керак бўлган муаммолар кўп...

Халқ демократик партияси Навоий вилоят кенгаши томонидан маҳаллалар кесимида хотин-қизларни ўйлантираётган масалалар, уларнинг муаммоларини ўрганиш, бандлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида бир қанча лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Яқинда Кармана тумани «Деггарон» маҳалла фуқаролар йиғинида шундай учрашувлардан бири ташкил этилди.

Билдирилган таклиф ва саволлар мутахассис ва депутатлар иштирокида муҳокама этилди. Тегишлилиги бўйича ташкилот ва корхоналарга депутатлик сўрови жўнатилди...
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter
279 views11:30
Ochish/sharhlash