Get Mystery Box with random crypto!

Таълим – тараққиёт пойдевори Барчамиз гувоҳи бўлиб турганимиз | Oʻzbekiston XDP

Таълим – тараққиёт пойдевори

Барчамиз гувоҳи бўлиб турганимиздек, мамлакатимиз таълим тизимида туб ислоҳлар амалга оширилмоқда. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси халқ таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Мазкур ҳужжат билан 2030 йилгача Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимини ривожлантириш концепцияси ҳамда уни амалга ошириш учун йўл харитаси тасдиқланди. Унда 2030 йилгача халқ таълимини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар белгиланган.

Хусусан, узлуксиз таълим, шунингдек, профессионал кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини мазмунини сифат жиҳатдан янгилаш, таълим бериш методларини такомиллаштириш, ўқув жараёнини индивидуаллаштириш тамойилларини босқичма-босқич амалга ошириш, халқ таълими тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда инновацион лойиҳаларни жорий этиш ҳамда ёшларни тарбиялаш, уларнинг бандлигини таъминлашда мактабдан ташқари таълимнинг замонавий усуллари ва йўналишларини жорий этиш каби бир қатор вазифаларни амалга ошириш мақсад қилиб қўйилган.

Юқори малакали, етук салоҳиятли кадрлар эса Янги Ўзбекистоннинг таянчи, тараққиётининг пойдеворидир...

Муқаддас Ўразалиева,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
ЎзХДП фракцияси аъзоси.
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok