Get Mystery Box with random crypto!

Қўшма йиғилишда Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалл | Oʻzbekiston XDP

Қўшма йиғилишда Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳаси муҳокама қилинди

Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги Фармони лойиҳасига таклифлар ишлаб чиқиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Халқ демократик партияси нафақат партия электоратининг ижтимоий манфаатлари ва ҳаётий эҳтиёжларига жавоб берадиган Тараққиёт стратегиясининг амалга оширилишини нафақат ижтимоий-сиёсий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш лозимлиги, балки партиянинг парламентдаги фракцияси, унинг халқ депутатлари Кенгашларидаги гуруҳлари, маҳаллий партия ташкилотлари тегишли масалаларнинг жойлардаги амалий ечимида бевосита фаол иштирок этиши муҳим эканлиги қайд этилди.

Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясининг устувор йўналишларидан келиб чиқиб, йиғилишда партия барча бўғинларининг ижтимоий-сиёсий, тарғибот ва ташкилотчилик ишлари бўйича йўл харитаси лойиҳасини тайёрлаш учун ишчи гуруҳ тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди...
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok