Get Mystery Box with random crypto!

XDP | Axborot. Munosabat. Fikr.

Telegram kanalining logotibi uzxdpmk — XDP | Axborot. Munosabat. Fikr. X
Telegram kanalining logotibi uzxdpmk — XDP | Axborot. Munosabat. Fikr.
Kanal manzili: @uzxdpmk
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 19.42K
Kanalning ta’rifi

Oʻzbekiston Xalq demokratik partiyasining rasmiy kanali
www.xdp.uz
facebook.com/xdp.uz
twitter.com/xdp_uz
youtube.com/c/UzXDP

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 4

2022-01-13 08:44:39
Хонадонда етиштирилган мевалар Европада сотилмоқда

Ўзбекистон ХДП Норин туман кенгаши томонидан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими ҳамкорлигида “Боявул” маҳалла фуқаролар йиғинида “Аёлларга кўмак” лойиҳаси ўтказилган.

“Аёлларга кўмак” лойиҳаси давомида хотин-қизларнинг ижтимоий турмушини яхшилаш, уларга муносиб шарт-шароитлар яратиш бўйича барча имкониятлар бор, фақат ундан самарали фойдаланиш лозим, деган яна бир бор ўз исботини топди...
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
254 views05:44
Ochish/sharhlash
2022-01-13 08:22:56
Хотин-қизларни қийнаётган масалалар ўрганилди

Халқ демократик партияси Навоий вилоят ва шаҳар кенгашлари ташаббуси билан «Мустақиллик» маҳалла фуқаролар йиғинида «Аёлларга кўмак» лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди.

Тадбир доирасижа халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши депутати, маҳалла раиси Ширин Алдабергенова, партия вилоят Кенгаши сектор мудири Хуршида Нарзиева, Навоий шаҳар Кенгаши раиси У. Шомиров иштирокида сайёр қабул ўтказилди. Унда хотин-қизларни қийнаётган масала ва муаммолар ўрганилди...
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
248 views05:22
Ochish/sharhlash
2022-01-13 07:56:49 "Давлат халққа хизмат қилиши шарт"

2022-2026 йиллар учун Тараққиёт стратегияси орқали мамлакат ҳаётининг барча жабҳаларини демократиянинг классик ва янгича ғоялари асосида ривожлантириш кўзда тутилган.

Муҳим ҳужжат лойиҳаси бўйича партиямиз фаоллари, депутатлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирмоқда.

...Стратегиядаги жамоатчилик назоратини амалга оширишда ОАВ ва блогерлар фаолиятидан самарали фойдаланиш, Фуқаролик жамияти ва бошқа институтларни қўллаб-қувватлаш фондига ажратилган маблағларнинг сарфланиши маҳаллий Кенгашларда кўриб чиқилиши ҳам керакли амалиёт. Чунки айрим ҳолларда ушбу маблағлар ҳар йили битта-иккита ташкилот ёки шахсга берилиши кузатилади...
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
257 views04:56
Ochish/sharhlash
2022-01-12 16:43:05 Халқчил қонун

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”
ги қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи йиғилишида депутатлар томонидан иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳасида “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунга қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

Биринчидан
, 2021 йил 1 октябрь ҳолатига республикамиз бўйича 766 нафар III -гуруҳ Чернобиль ҳалокати оқибатида III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга пенсия тўланиб келинмоқда. Бундай шахсларга пенсия тайинлаш масаласи “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунда ўз аксини топмаганлиги сабабли, қонун лойиҳасининг 15-моддасида ушбу тоифадаги шахсларга пенсия тайинлаш ҳуқуқи қонун билан мустаҳкамлаб қўйилди.

Иккинчидан, қонуннинг 19-моддасида боқувчисини йўқотганлик пенсияси тўловларини марҳумнинг қарамоғидаги фарзандларига, улар 18 ёшгача, агар умумий ўрта таълим муассасаси, академик лицей ва олий таълим муассасасида ўқиётган бўлса 23 ёшга тўлгунга қадар боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тўланиши белгилаб қўйилди.

Учинчидан, қонуннинг 37-моддасида ногиронлиги болаликдан бўлган болаларга 18 ёшгача қараган даврини иш стажига қўшиб ҳисоблаш, шунингдек болани парваришлаш таътилларида бўлиш вақтини ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 6 йиллик даврини иш стажига қўшиб ҳисоблаш таклиф этилмоқда.

Тўртинчидан, қонуннинг 47-моддасида республика ҳудудида карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши таҳдиди мавжуд бўлган даврда амал қилиб турган даврда пенсия олиш ҳуқуқи вужудга келган фуқаролар, ушбу тадбирлар (чекловлар) даврида ёки тугагандан сўнг бир ой ичида пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этган тақдирда, уларга пенсия уни олиш ҳуқуқи пайдо бўлган санадан тайинлаш белгилаб қўйилди.

Бешинчидан, амалдаги Меҳнат кодексининг 234-моддасида болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланиши, бу таътиллар меҳнат стажига лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан олти йил, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшилиши белгилаб қўйилди...

Урол Ўразбоев,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
ЎзХДП фракцияси ҳамда Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси.
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
693 viewsedited  13:43
Ochish/sharhlash
2022-01-12 16:21:06
Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилинди

Сайтда ўқинг, YouTube ёки Facebook саҳифамизда кўринг
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
286 views13:21
Ochish/sharhlash
2022-01-11 09:51:49
2-мақсад:

Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”

YouTube ёки Facebook саҳифамизда кўринг
__
1-мақсад
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
123 views06:51
Ochish/sharhlash
2022-01-11 09:18:28 Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорларга субсидиялар ажратилади

Давлат томонидан халқимизга хос бўлган меҳр-шафқат ҳамда эзгулик туйғуларини ҳисобга олган ҳолда ногиронлиги бўлган шахсларнинг зарур эҳтиёж ва талабларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Энг муҳими, ногиронлиги бўлган фуқароларнинг камситилишлардан ҳимоя қилиш ҳуқуқларини амалга оширишнинг аниқ механизмларини ишлаб чиқилмоқда.

Бунга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 декабрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорини мисол сифатида келтириш мумкин.

Ногиронлиги бўлган шахслар жамиятлари тасарруфидаги корхоналар фаолиятини тубдан модернизация қилиш ва самарадорлигини ошириш бўйича ўрганиш ва баҳолаш ишларини ташкил қилиш ҳамда ўрганиш жараёнида қуйидаги йўналишларга эътибор қаратилади:

- ижтимоий корхона, ижтимоий тадбиркорлик, ижтимоий маҳсулот, ижтимоий квота, ижтимоий масъулият тушунчалари ҳамда уларни амалиётга жорий этиш юзасидан илғор хорижий тажриба таҳлил қилиб борилади. Шунингдек, ижтимоий корхоналар кластерларининг фаолиятини, биринчи навбатда, ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжларини қондиришга қаратилган, импорт ўрнини босадиган ва экспортга йўналтирилган ижтимоий маҳсулотлар (товарлар, хизматлар), замонавий тиббий реабилитация воситаларини ишлаб чиқаришга йўналтирилади;

- “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ижтимоий маҳсулот” товар белгиси остида ишлаб чиқаришни, кооперация ва касаначиликни кенгайтириш, маҳсулотлар (товарлар, хизматлар) турлари ва истиқболли бозорларга экспортини кўпайтиришнинг аниқ чораларини белгиланади. Ижтимоий корхоналар кластерларининг ҳудудларда ҳамда хорижий давлатларда савдо уйлари ва фирма дўконлари ташкил этилади.

- ижтимоий корхоналар кластерларида ишлаб чиқарилган товарларни биржа савдоларида сотиш, давлат эҳтиёжи учун харид қилиш ва захирага олишнинг механизмлари такомиллаштирилади;

- кўзи ожизлар, кар-соқовлар ва бошқа шаклда ногиронлиги бўлган шахсларга, шу жумладан, болалар соғлиғини реабилитация қилишга ихтисослашган марказлар, таълим, тиббиёт, маданият ва маърифат масканлари каби ижтимоий инфратузилмаларнинг фаолиятини ва моддий-техника базасини, таълимнинг ишлаб чиқариш билан интеграциясининг амалдаги тизими такомиллаштирилади.

- замонавий менежмент ва маркетингга асосланган бошқарув ва ишчи кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштирилади...

Боймурод Юсупов,
ЎзХДП Марказий Кенгаши бошқарма бошлиғи.
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
127 views06:18
Ochish/sharhlash
2022-01-11 08:03:42 Aвтотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун йиғим бекор қилинди

Фуқароларга қулайликлар яратиш мақсадида мамлакатимиз қонунчилигида бир қанча ўзгаришлар амалга ошрилмоқда. Жумладан 2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг “Давлат бюджети” тўғрисидаги қонунига кўра, жорий йилнинг 1 январида автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун йиғим олиб ташланди.

Бу каби ижобий ўзгаришлар фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини тўлақонли таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда...

Шерзод Раҳмонов,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
ЎзХДП фракцияси аъзоси.
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
202 views05:03
Ochish/sharhlash
2022-01-11 07:49:15 Инсон қадри улуғланган дастур

Еттита устивор йўналишга асосланган Тараққиёт стратегияси ва уни жорий йилда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”да камбағалликни қисқартириш бўйича, лойиҳада ажратиладиган маблағлар сарфланиши устидан кучли жамоатчилик назоратини ўрнатиш ва коррупциявий омилларнинг олдини олиш бўйича аниқ механизмлар назарда тутилган.

Мазкур дастурда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган қатор муҳим вазифалар ҳам кўзда тутилган.

Жумладан, 2023 йил 1 январдан бошлаб пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг ўн баробаридан ўн икки баробаригача ошириш, аёлларга пенсия ҳисоблашда уларнинг болани парваришлаш таътилида бўлиш вақтининг ҳаммасини жамлаганда иш стажига қўшиб ҳисобланадиган 3 йиллик даврни 6 йилга ошириш, ногиронлиги болаликдан бўлган болаларга 18 ёшгача қаралган даврни пенсия тайинлашда иш стажига қўшиб ҳисоблаш;

2026 йилга қадар эҳтиёжманд аҳоли ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам билан тўлиқ қамраб олиниш каби вазифалар шулар жумласидандир...

Урол Ўразбоев,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
ЎзХДП фракцияси ҳамда Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси.
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
539 views04:49
Ochish/sharhlash
2022-01-10 17:12:31
1-мақсад:

Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”

YouTube ёки Facebook саҳифамизда кўринг
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
279 viewsedited  14:12
Ochish/sharhlash