Get Mystery Box with random crypto!

Ижтимоий ҳимоялаш тизими такомиллаштирилади Янги Ўзбекистонни | Oʻzbekiston XDP

Ижтимоий ҳимоялаш тизими такомиллаштирилади

Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йилда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”ни тасдиқлашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Мазкур йўналишда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича миллий стратегия лойиҳасини ишлаб чиқиш, бунда, ижтимоий ҳимоя соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб бориш бўйича масъул давлат органини белгилаш вазифаси белгиланмоқда.

Қайд этиш керак, Халқ демократик партиясининг дастурий мақсадлари ушбу устувор вазифаларга мос келади. Ушбу масалаларда партиянинг сиёсий позицияси мамлакат тараққиётининг янги босқичида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг ижтимоий самарадорлигини изчил оширишга кўмаклашишдан иборат.

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича миллий стратегия лойиҳасини ишлаб чиқилиши ва ижтимоий ҳимоя соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб бориш бўйича масъул давлат органини белгиланиши – мамлакатимизда адолатли ижтимоий сиёсат юритилишида мустаҳкам пойдевор бўлади...

Улуғбек ВАФОЕВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
ЎзХДП фракцияси аъзоси.
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok