2021-12-29 09:18:26
Моддий ёрдамлар асл эгаларига етиб бориш чоралари кўрилмоқда
Ижтимоий тармоқларда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакилларини моддий қўллаб-қувватлаш мақсаддаги ажратилаётган маблағларни беришда таниш-билишчилик, эҳтиёжи бўлмаган фуқароларга тарқатиш каби ҳолатларга йўл қўйилаётгани ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган хабарлар тарқалди.
Жумладан, Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 22 декабрдаги "Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори билан декабрь ойида айрим оилаларга кўрсатиладиган
800 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам атрофида турли гап-сўзлар тарқамоқда.
Мазкур қарорда:
2021 йил давомида "Темир дафтар" рўйхатида бўлган оилаларга;
18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларга;
18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчи оилаларга
бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиши аниқ-таниқ қилиб кўрсатиб ўтилган. Шу боисдан, ушбу масалани бошқача талқин қилиш аҳолини чалғитишга уринишдан бошқа нарса эмас, деб ҳисоблаш мумкин.
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
71 views06:18