Get Mystery Box with random crypto!

XDP | Axborot. Munosabat. Fikr.

Telegram kanalining logotibi uzxdpmk — XDP | Axborot. Munosabat. Fikr. X
Telegram kanalining logotibi uzxdpmk — XDP | Axborot. Munosabat. Fikr.
Kanal manzili: @uzxdpmk
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 19.42K
Kanalning ta’rifi

Oʻzbekiston Xalq demokratik partiyasining rasmiy kanali
www.xdp.uz
facebook.com/xdp.uz
twitter.com/xdp_uz
youtube.com/c/UzXDP

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2022-01-14 11:03:36
Байрам тадбири бўлиб ўтди

Халқ демократик партияси Сирдарё вилоят кенгаши ва Сирдарё вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш маркази ҳамкорлигида Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди...
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
148 views08:03
Ochish/sharhlash
2022-01-14 10:51:11 Ватан ҳимояси – муқаддас бурч

Ватан остонадан, инсон яшаб нафас олиб турган гўшадан, инсоннинг киндик қони тўкилган тупроқдан бошланади. Ватанимиз заминининг ҳар бир қаричи муқаддас ҳисобланади. Шунинг учун аждодларимиз юрт тупроғини кўзларига тўтиё этганлар, қаерга борса ҳам ватан ёди билан нафас олганлар. Мухтасар айтганда, ҳар бир инсоннинг ўз Ватани унинг учун дунёдаги энг гўзал ва муқаддас макондир.

юртимизнинг жасур ўғлонлари, шарафли касб эгалари ҳисобланган барча ҳарбий хизматчиларимизни Ватан ҳимоячилари куни билан самимий муборакбод этаман.

Юрт ҳимояси, оиласи учун ўз жонини фидо қилишга тайёр, Ватанимиз сарҳадларини кўз қорачиғидек асраб келаётган мард ва жасур ўғлонларига юртимизга сидқидилдан хизмат қилишдек шарафли вазифани адо этишда сиҳат-саломатлик, куч-ғайрат ёр бўлишини тилайман!

Шерзод Раҳмонов,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
ЎзХДП фракцияси аъзоси.
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
160 views07:51
Ochish/sharhlash
2022-01-14 06:45:03
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
316 viewsedited  03:45
Ochish/sharhlash
2022-01-13 20:47:54
Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев айрим давлат раҳбарларининг сўзларига муносабат билдирди:

"Куни кеча баъзи давлат раҳбарлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Қозоғистонда бўлиб ўтган воқеалардан сабоқ чиқариши лозимлиги ҳақида асоссиз баёнот берилди.

Биз минтақадаги вазиятни, хавфсизликка бўлган барча хавф-хатарларни диққат билан кузатиб боряпмиз.

Ҳар қандай таҳдидга нисбатан муносиб жавоб қайтариш ва зарба бериш учун биз етарли куч ва салоҳиятга эгамиз", деди давлатимиз раҳбари.
46 views17:47
Ochish/sharhlash
2022-01-13 15:47:23 Президент Шавкат Мирзиёев айни пайтда давом этаётган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида Қозоғистондаги воқеаларга муносабат билдирди:

"Сўнгги кунларда биз учун яқин қўшни ва қардош бўлган Қозоғистон Республикасида содир бўлган воқеалар ҳаммамизни жиддий ташвишга солди.

Биз минг йиллар давомида қозоқ халқи билан яқин қўшни бўлиб, биргаликда ёнма-ён яшаб келганмиз. Бизни умумий тарих, урф-одат ва маданият боғлаб туради. Келажагимиз ҳам ўзаро чамбарчас боғлиқдир.

Шу кунларда мен Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан бир неча бор телефон орқали мулоқот қилдим. Ўзбекистон халқи номидан бутун Қозоғистон эли ва раҳбарига барқарорлик ҳамда фаровонликни таъминлаш борасидаги барча саъй-ҳаракатларини қатъий қўллаб-қувватлашимизни билдирдим.

Фурсатдан фойдаланиб, ушбу воқеаларда қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва барча яқинларига яна бир бор чуқур таъзия ва ҳамдардлик изҳор қиламан. Жабрланган инсонлар ҳам тез орада соғайиб кетишига тилакдошман.

Яратганга шукрки, қўшни мамлакатдаги вазият аста-секин ўз изига тушиб бормоқда, давлат тузилмалари ва ижтимоий муассасалар ўз фаолиятини қайта тикламоқда, одамлар осойишта ҳаётга қайтмоқда.

Ўз ўтмишида кўплаб мураккаб синовларни бошидан кечирган донишманд қозоқ халқи бу оғир кунларни ҳам тез орада мардона енгиб ўтишига ҳамда янада якдил ва ҳамжиҳат бўлишига ишонаман", деди давлатимиз раҳбари.
147 views12:47
Ochish/sharhlash
2022-01-13 13:45:38
2022 йил 30 апрелга қадар қуйидагилар ҚҚСдан озод қилинади

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек соя данагини олиб кириш;

ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланма;

гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни, картошкани ҳамда музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек уларни мамлакат ҳудудига олиб кириш.

YouTube ёки Facebook саҳифамизда кўринг
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
271 viewsedited  10:45
Ochish/sharhlash
2022-01-13 12:54:20 Аҳолининг яшаш шароитини янада яхшилаш — пировард мақсад

Эътиборлиси, эндиликда ислоҳотларни раҳбарлар пастга тушиб, “хонадонбай”, “маҳаллабай” ишлашдан бошлайди, ҳар бир маҳаллада ҳоким ёрдамчиси, Ёшлар ишлари агентлиги вакили лавозимларининг жорий этилишидан мақсад ҳам аҳоли билан ишлаш, муаммоларини аниқлаш ва ҳал этишга қаратилган.

Тараққиёт стратегиясида мазкур масалага алоҳида эътибор берилган.

Хусусан, биринчи йўналишда инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш мақсадида маҳалла институти фаолиятининг самарадорлигини ошириш, уни жамоатчилик бошқаруви ва назоратининг таянч бўғинига айлантириш кўзда тутилган.

Ушбу мақсадни амалга ошириш учун 5 та муҳим чора-тадбир механизми аниқ кўрсатиб берилган...

Мавжуда ҲАСАНОВА,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
ЎзХДП фракцияси аъзоси.
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
257 views09:54
Ochish/sharhlash
2022-01-13 10:50:17
Партия кўмаги билан 32 нафар хотин-қиз иш билан таъминланди

Термизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш, саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида “Аёлларга кўмак” лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди.

Тадбир доирасида ташкил этилган меҳнат ярмаркасида туманда фаолият кўрсатаётган 10 дан ортиқ ташкилотлар 50 га яқин бўш иш ўринлари билан иштирок этилиб, “Зифтекстиль” фабрикасига бандлиги таъминланмаган хотин-қизлардан 32 нафари ишга қабул қилинди...
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
215 views07:50
Ochish/sharhlash
2022-01-13 10:01:13
7-мақсад:

Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”

YouTube ёки Facebook саҳифамизда кўринг
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
232 views07:01
Ochish/sharhlash
2022-01-13 09:25:11 Партиядошимизга фахрий профессор даражаси берилди

Хива педагогика коллежи директори Жасурбек Салаевни ана шундай раҳбарлар сирасига киритиш мумкин. Махпират номидаги Ўрта Осиё халқлари тарихи институти Турон Фанлар академияси президиумининг тегишли қарорига асосан партиядошимиз фахрий профессор унвони билан тақдирланди.

Халқ депутатлари Хива шаҳар Кенгаши депутати, фахрий профессор Жасурбек Салаевни юксак эътироф билан самимий муборакбод этиб, келгусидаги илмий изланишларида муваффақиятлар тилаймиз...
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok
267 views06:25
Ochish/sharhlash