Get Mystery Box with random crypto!

#нимадир. Мунозарада ёзиш минутга қўйилган. Илтимос, шунда | Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

#нимадир.

Мунозарада ёзиш минутга қўйилган. Илтимос, шундан ҳам қийиқ ахтарманглар. Биров билан айтишаётган одам, беш минут ичида совиб олиши учун қўйганман чекловни. Керакли гапларни ўйлаб, таҳририни қилиб олиш учун қўйганмиз. Агар беш минутда ҳам совумай, яна айтишгиси келаётган бўлса, демак айб биздан соқит.

Кузатаман кўп гуруҳларда икки юз уч юзта изоҳ ёзилиб кетади. Кириб ўқисанг, бир-бирига ёзишга ҳам арзимайдиган гапларни ёзиб ўтиришади. Ишимдан ўян топадиганлар сон мингта!

Шуниям карандаликка йўядиганлар бор. Нима деб ўйлансангиз ўйланг, сизни ғийбатдан, дилозорликдан бошқачасига тўхтатиб қололмайман.

Гуруҳ эгаси менман ва сизга ғийбат учун шароит яратиб берганимнинг юки менинг зиммамга тушади. Ё умуман гуруҳ очмаслигим керак, ё яхши мулоқотни ташкиллаштира олишим керак.

Тушундингиз деб ўйлайман.

@Ummuzaynabummuijodi