Get Mystery Box with random crypto!

​​#тавбаи_насуҳ Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu 230-қисм. Баъ | Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

​​#тавбаи_насуҳ
Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu
230-қисм.

Баъзан заифлик мана шу нуқтада кўринади. Билингки, кўнгилда жиндеккина ўтмиш кунларига қайтиш иштиёқи яшаётган бўлса, тавбангизда собит туролмайсиз!
Шунинг учун биринчи аркондагидек қалбни батамом гуноҳдан бўшатиш керак.
Тўртинчиси: Зулм етказган инсонларининг ҳаққини бериш ва улардан кечирим сўраш. Бусиз бўлмайди.
Зеро икки инсон ўртасидаги иш ечим топмас экан, бу мавзу очиқлигича қолаверади.
Унутмангки, Аллоҳ азза ва жалла барча тавба қилувчиларни севади ва унинг тавба эшиклари то Оҳират кунига қадар очиқдир! Тушундингиз-а?!
Иёз Абдулмажид қорига паст овозда “тушундим” деб жавоб берди.



Қори йигитлардан бири Қуръон тиловат қиляпти. Овози бир-қалтирагандек бўлиб, жимиб қолади, бир-диққатингни бериб тингласанг ҳам эшитилмайдиган даражада пастлаб, пичирлашга айланиб кетади.
Иёз секин ўрнидан туриб масжид ховлисига тушди. Нурга чулғанган гўша. Намозгоҳ тепасида ёниб турган битта сутчироқ ҳамма ёқни бирдек ёритиб турганига ишониш қийин.
Таҳоратхона тарафга қараб юрди. Яна бир-икки соатдан сўнг йигитлар таҳажжудга туришади. Уларнинг ичида туни билан мутлақо ухламайдиганлари бор.
Иёз беш олтита супурги ташлаб қўйилган бурчакка қараб юрди. Қўлига латта олди. Челак ва қўлга тақиладиган резина қўлқоп хўжалик буюмлари сақланадиган бурчакда турган экан.
Ичкарига кириб ишни супиришдан бошлади. Негадир айтарли ахлат ҳам йиғилмади.
“Бу ерни ким тозалар экан-а? Масжидда фаррош йўқ. Аммо ҳамма жой тоза! Ғалати-ку!”
Латта билан аввал хожатхонадаги эшикларининг тутқичларини артиб чиқди. Кейин деворларни, таҳорат оладиган жойдаги кичкина курсичаларни бир бошдан ахталади.
Натижа ўша-ўша!
“Назаримда кимдир мендан олдин бу ерни тозалагандек! Аҳмоққа ўхшаб биров йиғиштириб, тозалаб чиқиб кетган жойни артиб юрибман!”
Йўлак бошида оёқ товушлари эшитилди. Гўё кимдир шу томонга қараб юриб келаётгандек эди.
Иёз дарров ўзини девор панасига олди. Эски пахтали кийиб олган одам ичкарига кириб, қўлидаги бўш челакни бурчакка қўйиб қайтди.
Аммо нимадандир ажаблангандек тўхтаб, Иёз ҳозиргина артган курсичалардан бирини қўлига олди.
“Шу томонга қарасайди. Кимлигини кўрардим...”
Афсуски, кечаси масжид таҳоратхонасини тозалаб юрадиган бу одам- Иёзнинг бу тилагини ушалтирмади.



Жавҳар хонимни боя келини аравачага солиб ховлига олиб чиққанди. Беш ёшли қизи Ғамзанисога “момонгга қараб ўтир!” деб тайинлади.
Қизча шўх, ерга бир урса осмонга сапчийдиган шайтон тўпига ўхшаб ўзиям бир жойда туриш бермайди.
Лик этиб ҳали ховлининг у бурчагида, лик этиб ҳали бу бурчагида деворга тўпини отиб ўйнаб юрибди.
Келин овқатининг масаллиғини қовуриб сувини қуйгач, ўзи ҳам ховлига чиқди. Қайнонасининг кўзи шоҳда пирпираб турган сарғиш япроқда.
—Уйга кирасизми? Ҳозир овқатам пишади...
Жавҳар хоним худди бўйни қотиб қолган одамдек  иягининг ўзинигина қимирлатиб “йўқ” деди.
—Совуқмасми? Устингизга бир нарса ташлайми?
—Йўқ...
Келин шу билан диққатини ховлида ўйнаб юрган қизига қаратди:
—Ғамза, ҳаҳ, ўйинқароқ! Нега у ёққа бориб ўйнаяпсан? Момонгни олдида ўтир дегандим-ку!
—Ғамза деманг... Ғамзанисо денг! Қизим...
Ўзи жавраниб турганигами, келин қайнонасининг паст овозда айтган бу сўзларини эшитмади.
—Кел дедим сенга! Ҳа, шайтон!
Қизчанинг парвойи фалак эди. Қўлидан учиб чиққан тўп дарвоза тарафга қараб улоқиб кетди. Ортидан ушлаб олишга қизиқиб пилдираганча ўзи ҳам ўша томонга югурди.
—Ғамза!!! Ҳа яш-шамагур!
Жавҳар хоним заиф овозда яна келинига илтижо қилди:
—Ҳай унақа деманг... Яшасин! Ўлса, доғига чидолмайсиз...
Қизча дарвоза ёнига етиб энди ерда ётган тўпчасига қўл узатмоқчи эди. Кичкина табақа ана ўша пайт худди шабада қиялатгандек секин очилиб кетди. Остонада қизча шу пайтгача кўрмаган бир эркак киши турарди.
—Вой, қаранг биров келди-я!
Жавҳар хоним нурсиз кўзларини дарвоза тарафга тикди. Келувчини аввалига нотаниш меҳмон деб ўйлашди.

(Давоми бор)

@Ummuzaynabummuijodi