Get Mystery Box with random crypto!

#нимадир. Душманинг битта бўлса ҳам кўп... Дўстинг юзта бўл | Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

#нимадир.

Душманинг битта бўлса ҳам кўп...
Дўстинг юзта бўлса ҳам оз...

Шунақа мақол бор эди-а?

Мен очиғи бунақа ҳисобламай қўйганман.

Дўстинг битта бўлсин, сен уни тарк этмайдиган бўл, У сени тарк этмайдиган бўлсин...

Душманинг миллионта бўлса ҳам, Дўстингдан ажрама! У ҳам сени ташлаб қўймасин. Ўз ҳолингга!

Чунки инсоннинг душмани ўзи! Одам ўзига зарар берганчалик ҳеч кимга зарар беролмайди!

Инсоннинг ўзи-ўзини Жаннатдан мосуво эта олади.



Бир гап ўқиб қолдим. "Йиғлаш учун онанинг қучоғидан яхшироқ жой йўқ!"

Очиғи мен бу гапга ҳам қўшилмайман. Онангизни қаритиб нима қиласиз? Дардингизни ортмоқлаб унинг қошига олиб келманг, кўз ёшларингизни кўрсатманг!

Сизни дунёга келтириб, у қилиши керак бўлган ҳамма яхшилигини қилиб бўлди. Бирор инсон йўқ, ундан бошқа, қонини сизга сут қилиб ичирган...

Қонини ичишни бас қилинг. Қучоғига кириб севинч ёшларини тўкиш керак бўлса ҳам тўкманг. Қувонаётганингизни йиғламасангиз ҳам билади. Қил томирингизда кечаётган буҳронлардан унинг хабари бор.

Бир куни тушунасиз: қачондир фариштага рўпара бўлганингизни ва у сизга ўзида бор ҳамма яхшиликни берганини...

У онадир! Унга у сиздан кутадиган нарсани беринг: табассумни!



"Сўзларнинг қалби бор. Аксарият ўқувчи эса ундан фақат маъно қидиради"

Менга шу жумла ёқади. Умуман олганда ҳамма нарсада қалб бор. Қалб қўрисиз яратилган нарсаларнинг бари совуқ бўлади.

Агар шафқат қилишни истамаган одамингизда ҳам қалб борлигини ўйласангиз, уни кечирасиз. Бировни англаш фақат ҳис қилиш билангина бўлади.

Нега?

Чунки қалб-қалб аралашган нарсалардагина ҳиссиёт беради инсонга!

Ummu Zaynab Ummu

https://t.me/+YFNAZJIjuchlZDAy