Get Mystery Box with random crypto!

​​#ҳадиси_қудсий Қирқ ҳадиси Қудсий 21.ҚАЛБ АЛЛОҲНИНГ НАЗАР | Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

​​#ҳадиси_қудсий

Қирқ ҳадиси Қудсий

21.ҚАЛБ АЛЛОҲНИНГ НАЗАРГОҲИДИР

«Эй Одам фарзанди!

Ўлим сирларингни очади. Қиёмат хабарларингни синайди. Азоб
ёпганларингни фош қилади.

Гуноҳ қилар экансан, гуноҳнинг кичиклигига эмас, кимга осийлик
қилаётганингга қара!

Озгина ризқланар экансан, ризқингнинг озлигига эмас, ким бераётганига
назар сол!

Гуноҳи сағирани кичик санама, чунки сен қайси гуноҳ билан Аллоҳга осийлик
қилаётганингни билмайсан.

Менинг макримдан омон қололмайсан. Чунки макрим қоронғу
кечада Сафо тоғидаги чумолининг ўрмалашидан ҳам махфийроқдир.

Эй Одам фарзанди!

Ғазабимни эслаб, яна Менга осийлик қилдингми?

Қайтарганларимдан
қайтдингми?

Фарзимни сенга буюрганимдек адо қилдингми?

Молингдан бериб, мискинларнинг
кўнглини олдингми?

Сенга ёмонлик қилганга яхшилик қилдингми?

Сенга зулм этганни
кечирдингми?

Сендан узилган киши билан боғландингми?

Сенга хиёнат этган кишига инсоф
қилдингми?

Сендан аразлаган кишига гапирдингми?

Фарзандингга тарбия бердингми?

Қўшнингни рози қилдингми?

Олимлардан дининг ва дунёингга боғлиқ ишлар хусусида
сўрадингми?

Албатта, Мен сизларнинг на суратларингизга, на чиройларингизга қарайман.

Балки қалбларингизга назар соламан ва сизлардаги яхши хислатлардан рози бўламан».

Имом Ғаззолий таснифи

Изоҳ: Ҳадиси қудсий-бу оят билан ҳадис ўртасидаги мартабага эга бўлган ривоят бўлиб, унинг маъноси ва лафзи Аллоҳ тарафидан бўлади,  лекин ожиз қолдириш, мўжизалик ҳусусияти йўқ.

Изоҳ муаллифи: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.

@Ummuzaynabummuijodi