Get Mystery Box with random crypto!

Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси тасарруфидаги умумта | Toshkent shahar maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси тасарруфидаги умумтаълим мактабларида "Хон атлас — 2022" фестивали доирасида тадбирлар ташкил этилган эди.

Бугун бош бошқарма томонидан Юнусобод туманидаги 86-сонли умумтаълим мактабида "Хон атлас тарихи" мавзусида ўтказилган иншолар танловида ғолиб деб топилган ўқувчилар фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди. Танлов натижаларига кўра, 7-“В” синф ўқувчиси Х.Озодова, 10-“Г” синф ўқувчиси Р.Нурматова, 11-“Г” синф ўқувчиси А.Елфимовалар ғолиблар сафидан жой олишди.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB