Get Mystery Box with random crypto!

Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 225-сонли умумтаълим | Toshkent shahar maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 225-сонли умумтаълим мактабида Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, Инновация технология ва стратегия маркази ҳамда Ўқитувчилар Ассоциацияси жамоат бирлашмаси Тошкент шаҳар бўлими ҳамкорлигида “Заковат” интеллектуал ўйини уюштирилди.

Унда пойтахтимиз умумтаълим мактабларида фаолият кўрсатаётган олтмиш нафарга яқин ўқитувчи ўз билимларини синовдан ўтказдилар.

Соврин жамғармаси 18 миллион сўм бўлган баҳслар якунида биринчи ўринни эгаллаган Бектемир тумани устозлари 9000000 сўм, иккинчи ўрин соҳиби Юнусобод тумани вакиллари 6000000 сўм ҳамда учинчи поғонадан жой олган чилонзорлик устозлар 3000000 сўм миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирландилар.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB