Get Mystery Box with random crypto!

Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари ка | Toshkent shahar maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши, Ўзбекистон Кинематография агентлиги ҳамкорлигида умумтаълим муассасалари ўқитувчилари ўртасида “Маърифатли жамият – Учинчи Ренессанс бунёдкори” мавзусида эсселар танлови ўтказилмоқда.

Жумладан, яқинда танловнинг мактаб босқичи умумтаълим муассасалари ўқитувчилари ўртасида ўтказилган эди.

Бугун пойтахтимизнинг барча туманларида танловнинг туман босқичи ўтказилди. Мазкур босқичда танлов шартларига кўра, иштирокчиларга Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди тўғрисидаги фильм намойиш этилди. Иштирокчилар фильмдан олган таассуротлари асосида эссе ёзишди.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB