Get Mystery Box with random crypto!

Халқ таълими ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларин | Toshkent shahar maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Халқ таълими ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирликларининг қўшма қарорига мувофиқ, ҳар йили ўқувчилари “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли якунлаган умумтаълим мактабларининг 100 нафар энг яхши “Информатика ва ахборот технологиялари” фани ўқитувчилари базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари миқдорида бир марталик мукофот пули билан тақдирлаб келинмоқда.

Жумладан, бу йил ҳам ўқувчилари “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли якунлаган умумтаълим мактабларининг 100 нафар энг яхши “Информатика ва ахборот технологиялари” фани ўқитувчиси 5400000 сўм миқдорда пул мукофотини қўлга киритди. Улар орасида Юнусобод туманидаги 105-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси Мафтуна Нормўминова ҳамда Яшнобод туманидаги 198-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси Шахноза Абдулқосимовалар ҳам тақдирланди.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB