Get Mystery Box with random crypto!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Telegram kanalining logotibi ssvuz — Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Kanaldagi mavzular:
Всемирный
Qabul
Инфографика
Kanal manzili: @ssvuz
Toifalar: Sport , Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 37.36K
Kanalning ta’rifi

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz
Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.
Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz
Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 246

2022-01-07 12:21:27ЖССТ: Сўнгги ҳафтада дунёда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари 71 фоизга ошган

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг сўнгги маълумотларига кўра, шу кунгача “омикрон” штамми аниқланган мамлакатлар сони 126 тага етди.

Ҳатто ушбу мутация тури юртимиз чегарасига қадар етиб келгани хавотирли ҳолат. Хусусан, янги вариант Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида етти ва Нур-Султонда бир кишида қайд этилган.

Шунингдек, Ироқда ҳам кеча илк бор беш нафар беморда “омикрон” рўйхатга олинди. Уларнинг барчаси хорижий давлатларда сафарда бўлиб қайтган фуқаролардир.

Бразилияда эса янги штаммдан дастлабки ўлим ҳолати кузатилди. Кекса ёшли бемор шифохонада вафот этгани айтилмоқда. Маълум бўлишича, марҳум гипертония ва сурункали ўпка касаллигидан азият чеккан.

ЖССТ техник гуруҳи раҳбари Мария Ван Керкховенинг таъкидлашича, сўнгги ҳафтада дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 71 фоизга ошгани ташвишланарли вазият.

Мисол учун, 31 декабрь ҳолатига кўра, жаҳон бўйича COVID-19га чалиниш кўрсаткичлари 1 миллион 670 мингдан зиёд эди. Кеча эса бу рақамлар 2 миллион 400 мингдан ошди.

Чиндан ҳам, рекордлар кун сайин янгиланмоқда. Айниқса, Европада эпидемиологик вазият анчайин мураккаб. Аммо деярли ҳеч бир мамлакат Канада каби кучли карантин чекловларини жорий этгани йўқ.

Негаки, мамлакатда бундан роппа-роса бир ой аввал коронавирусдан кунлик касалланиш кўрсаткичлари 3 минг атрофида эди. Ҳозир эса бу рақамлар қарийб 13 баробар юқори.

Шу сабабли Онтарио ва Квебек штатларида мактаблар, ресторан ва барлар, спорт заллари тўлиқ ёпилган. Квебекда комендантлик соати ҳам амалда. Унга кўра, кечки соат 22:00дан кейин кўчага чиққанлар 6000 долларгача жаримага тортиляпти.

Европадаги қатор давлатлар эса бундай кучли чекловлар қўллашдан ҳозирча тийилмоқда. Мисол учун, “омикрон”дан энг кўп жабр чекаётган Буюк Британия ҳукумати локдаунга қайтишга бутунлай қарши. Жумладан, мамлакат Бош вазири Борис Жонсон "Биз ушбу вирус билан яшаш йўлини топа оламиз" деб баёнот берди.

Худди шундай, СOVID-19ни кунлик юқтириш ҳолатлари миллионга яқинлашаётган АҚШ ҳам ҳамон очиқлигича қолмоқда. Баъзи штатлардаги жорий чекловлар эса асосан эмлаш паспортлари ҳамда тиббий ниқоблар билан боғлиқ.

Тўғри, Ҳиндистон ва Жанубий Африка Республикасида омикрон эпидемиясига қарши курашиш учун комендантлик соати жорий этилди. Бироқ ҳар икки давлатда ҳам ёпиқ йиғилишларни ўтказишга доир чекловлар Квебекка нисбатан бирмунча енгил.

Масалан, Ҳиндистоннинг Карнатака штати комендантлик соатини жорий қилди. Лекин бу ерда тамаддихоналар ва кинотеатрлар ўз фаолиятини тўлиқ тўхтатгани йўқ.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
9.0K views09:21
Ochish/sharhlash
2022-01-07 10:34:31
Президентимизнинг соғлиқни сақлаш тизими ходимлари билан бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон тиббиёти – инсон қадри учун” мавзусидаги очиқ мулоқотга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.

Айни кунда ушбу нуфузли тадбир олдидан соҳа вакилларининг тиббиётдаги муаммолар ҳамда уларнинг ечимларига доир таклиф ва ташаббуслари 1295 қисқа рақамли "Call марказ" ҳамда ижтимоий тармоқларда очилган алоҳида электрон манзиллар орқали мунтазам қабул қилинмоқда.

Айтиш жоизки, жорий йил 6 январь ҳолатига кўра, келиб тушган мурожаатларнинг 63 фоизи соҳа ривожига қаратилган таклифлардан иборат бўлиб, 27 фоизи ҳал этилган мурожаатлар, 10 фоизи эса ижро жараёнидаги муаммоли масалалардир.

“O‘zbekiston 24” телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада “Сall-марказ”даги иш жараёни ҳақида сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
10.9K views07:34
Ochish/sharhlash
2022-01-07 09:53:37 Буюк Британия Ўзбекистон фуқаролари учун коронавирус билан боғлиқ чекловларни бекор қилади

Мамлакатимизнинг Лондон шаҳридаги Элчихонаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг 10 январидан бошлаб Буюк Британия Ўзбекистонда берилган коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатларини расман тан олади.

Бунда агар ҳужжат эгаси қуйидаги вакциналардан бири билан мамлакатга келишидан камида 14 кун олдин эмлашнинг тўлиқ курсини тугатган бўлса, эмланганлик сертификати ҳақиқий деб тан олинади: Covaxin, Moderna, Janssen (битта доза), Novavax (Nuvaxovid и Covovax), Oxford/AstraZeneca, Pfizer/BioNTech, Sinopharm Beijing, Sinovac-CoronaVac.

Сертификатнинг тан олиниши эмланган Ўзбекистон фуқароларига Буюк Британияга коронавирусга ПЗР тестини тақдим этмасдан кириш имконини беради ва уларни 10 кунлик карантиндан ўтиш мажбуриятидан озод қилади. ПЗР тести ўрнига, келгандан кейинги иккинчи куни фақат ИФА тестидан (lateral flow test) ўтиш лозим.

Батафсил маълумот Британия ҳукумати веб-сайтида эълон қилинган.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
9.3K views06:53
Ochish/sharhlash
2022-01-07 08:53:06
6 январь ҳолатига кўра, юртимизда 662 482 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.

Улардан:
1-босқич эмланганлар 441 980 нафарни,
2-босқич эмланганлар 220 502 нафарни ташкил қилди.

Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (162 332 доза), Самарқанд (106 675 доза), Андижон (73 822 доза вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
9.5K views05:53
Ochish/sharhlash
2022-01-07 08:24:12
Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 88 фоизни ташкил қилди

6 январда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 149 647 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 18 828 нафарни,
2-босқич эмланганлар 71 233 нафарни,
3-босқич эмланганлар 59 586 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 39 504 910 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 18 875 492 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 13 649 301 нафарни,
3-босқич эмланганлар 6 980 117 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Самарқанд вилояти (30 165 доза),
Андижон вилояти (19 182 доза),
Тошкент шаҳри (18 417 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 88 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 63,7 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
9.8K views05:24
Ochish/sharhlash
2022-01-07 08:01:52 Касалланишлар сони кескин ортди: кеча юртимизда 250 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, 9 кундан сўнг илк ўлим ҳолати қайд этилди

2022 йил 6 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 199758 (+251) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
9 нафари Андижон вилоятида,
4 нафари Бухоро вилоятида,
8 нафари Жиззах вилоятида,
3 нафари Навоий вилоятида,
3 нафари Наманган вилоятида,
36 нафари Самарқанд вилоятида,
1 нафари Сирдарё вилоятида,
2 нафари Сурхондарё вилоятида,
5 нафари Фарғона вилоятида,
12 нафари Хоразм вилоятида,
47 нафари Тошкент вилоятида,
120 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
Андижон вилоятида 11 нафар,
Бухоро вилоятида 4 нафар,
Жиззах вилоятида 5 нафар,
Навоий вилоятида 2 нафар,
Сурхондарё вилоятида 2 нафар,
Фарғона вилоятида 1 нафар,
Хоразм вилоятида 11 нафар,
Тошкент вилоятида 13 нафар,
Тошкент шаҳрида 44 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 196851 (+93) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1488 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
14.0K views05:01
Ochish/sharhlash
2022-01-06 15:16:17Очиқ мулоқот: Энг кўп мурожаат Тошкент шаҳри ҳамда Наманган ва Самарқанд вилоятларидан келиб тушган

Бугун Ўзбекистонда очиқлик сиёсати юритилмоқда. Барча соҳаларда шаффофликни таъминлаш чоралари кўриляпти. Энг асосийси, бу жараёнда қуйидан чиқаётган таклиф ва ташаббусларга кенг ўрин берилиб, уларни қўллаб-қувватга алоҳида эътибор қаратилаётир.

Президентимизнинг соғлиқни сақлаш тизими ходимлари билан бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон тиббиёти — инсон қадри учун” мавзусидаги очиқ мулоқоти ҳам айни шу мақсадни кўзда тутади.

Ҳозир ушбу муҳим тадбир олдидан соҳа вакилларининг тиббиётимиздаги муаммолар ва уларнинг ечимларига доир ғоя ва таклифлари қабул қилинмқда. Ўз навбатида, жойларда тизим ривожига тўсиқ бўлаётган оғриқли масалаларга ҳам ечим топиляпти.

Жумладан, шу кунгача очиқ мулоқотга йўлланган жами мурожаатлар сони 7686 тага етди . Улар 1295 қисқа рақамли “Сall-марказ” ҳамда ижтимоий тармоқларда очилган алоҳида электрон манзиллар орқали қабул қилинган.

Уларнинг:
63 фоизи соҳа ривожига қаратилган таклифлар,
27 фоизиҳал этилган мурожаатлар,
10 фоизиижро жараёнидаги муаммоли масалалардир.

Хусусан, мурожаатларнинг:

2739 таси соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини,
464 таси ихтисослашган марказлар фаолияти,
234 таси тез тиббий ёрдам хизмати,
145 таси санитария-эпидемиология хизмати,
141 таси олий тиббий таълимга дахлдор масалалардир.

Ҳудудлар кесимида:

Тошкент шаҳридан — 1037 та,
Наманган вилоятидан — 775 та,
Самарқанд вилоятидан — 498 та, яъни энг кўп мурожаат йўлланган.

Ҳурматли тиббиёт ходимлари!
Агар тиббиёт соҳасига оид ғоя ва таклифларингиз бўлса:

1295 рақамли “Сall-марказ”
телеграмдаги
@SSV_Call_centre_bot
фейсбукдаги
www.facebook.com/Insonqdriuchunssv
инстаграмдаги
https://www.instagram.com/insonqadriuchunssv
ҳамда
insonqadriuchunssv@mail.ru
электрон манзилларига йўлланг ва мамлакатимиз тиббиётини янги сифат босқичига олиб чиқишга ўз ҳиссангизни қўшинг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
9.8K views12:16
Ochish/sharhlash
2022-01-06 13:32:00 Жаҳондакоронавирус билан касалланиш бўйича рекорд қайд этилди

Дунёда коронавирус пандемияси бошланганидан буён мутлақ рекорд кўрсаткич қайд этилди. Кеча сайёрамизнинг 2,6 миллиондан ортиқ аҳолисида COVID-19 инфекцияси аниқланди.

Беморлар сонининг максимал ўсиши АҚШ ҳиссасига тўғри келди — 885 мингдан ортиқ ҳолат. Европанинг қатор мамлакатларида ҳам рақамлар кескин ошиб бормоқда.

Масалан, 5 январь ҳолатига кўра, Францияда 322,8 минг, Буюк Британияда 193,8 минг, Италияда 189 минг киши коронавирусни юқтириб олган. Рўйхатга олинган ҳолатларнинг асосий қисмини “омикрон” штамми ташкил этмоқда.

Шунга қарамай, мутахассислар эпидемиологик вазиятнинг оғирлигини инфекциялар сонига эмас, балки касалхонага ётқизилганлар миқдорига қараб баҳолаш кераклигини таъкидлашмоқда.

Чунки “омикрон” қанчалик тез суръатларда тарқалмасин, у туфайли шифохонага ётқизилиш ва ўлим кўрсаткичлари “дельта”га нисбатан сезиларли даражада паст.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эксперти Абди Маҳмуд бу ҳолатни янги штамм коронавируснинг бошқа вариантлари сингари ўпкага эмас, балки фақат юқори нафас йўлларига зарар етказиши билан изоҳлади. Бу эса беморларда касаллик нисбатан енгилроқ аломатлар билан ўтишини таъминлаяпти.

Профилактик чоралар ҳар қанча кучайтирилмасин, бу вирус тури чегараларни тан олаётгани йўқ. Масалан, Грузияда “омикрон” билан илк касалланиш ҳолати 20 декабрь куни аниқланган эди. Аммо орадан қисқа вақт ўтиб, янги штаммни юқтирганлар сони 147 нафарга етди.

Хитойда
айни пайтда 2022 йилги Қишки Олимпиада ўйинларига қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Шундай муҳим паллада мамлакатда пандемиянинг янги тўлқини авж олса, ҳаммаси чиппакка чиқиши мумкин.

Шу сабабли Хитой ҳукумати бу касалликка қарши жуда кескин чоралар кўришга мажбур бўлмоқда. Мисол учун, Ючжоу шаҳрида 3 кишида коронавирус қайд этилгач, бутун ҳудуд бўйлаб қатъий локдаун жорий этилди.

Энди шаҳарда маълум муддат жамоат транспортлари қатнови тўхтатилган, шахсий автомобиллардан фойдаланишга ҳам тақиқ қўйилди. Аҳолига зарурат бўлмаса, уйдан чиқмаслик тавсия этиляпти.

Шундай мураккаб вазиятда Франциянинг Марсель шаҳридаги Юқумли касалликлар институти олимлари яна бир хавотирли янгиликни эълон қилишди.

Қайд этилишича, икки ойча аввал Камерунда аниқланган коронавируснинг янги “IHU” — B.1.640.2 штамми Франция бўйлаб ҳам тарқалмоқда. Тадқиқотчилар фикрича, янги вариант 40 дан ортиқ мутацияни ўз ичига олган. Унинг таҳдид даражаси ҳозирча маълум эмас. Янги штамм Франция жануби-шарқидаги шаҳарларда яшовчи 12 нафар фуқарода қайд этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
9.4K views10:32
Ochish/sharhlash
2022-01-06 11:16:10ССВ: Сирдарёда 3 нафар эгизак дунёга келди. Она-болалар саломатлиги вазирлик назоратида

Шу йилнинг 4 январь тонгида Сирдарё вилоятининг Боёвут тумани Анорзор маҳалласида яшовчи 27 ёшли Мафтуна Тошпўлатова бирваракайига 3 нафар эгизакнинг онасига айланди.

Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмасининг акушерлик комплексида чақалоқларнинг соғлом туғилиши учун алоҳида мутахассислар ва зарур тиббий жиҳозлар ҳозирланди.

Кесарча усулида, асоратсиз ўтказилган туғуруқ амалиёти натижасида 2,9 ва 2 килограммлик икки нафар қизалоқ ҳамда 3 килограммлик ўғил бола дунёга келди. Эгизакларга Мадинахон, Муҳаммадзиё ва Муслимахон деб исм қўйилди.

Айни пайтда гўдакларнинг аҳволи қониқарли. Шифокорлар уларнинг зарур витаминлар ҳамда она сути билан озиқланишига бош-қош бўлиб турибди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги эгизаклар ва онанинг саломатлигини алоҳида назоратга олди.

Шунингдек, вазирлик бугун ўз таваллуд кунини нишонлайдиган Мафтуна Тошпўлатова ва унинг оиласига совғалар, хусусан, фарзандлар парвариши ва уларнинг соғлом улғайиши учун зарур бўладиган жиҳозлар, гигиена ҳамда озуқа воситалари топширди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
9.5K views08:16
Ochish/sharhlash
2022-01-06 11:04:38Талабалар диққатига! Қишки таътил узайтирилди

ОТМ талабалари, академик лицей ва ҳунар мактаблари ўқувчилари учун қишки таътил муддати 24 январгача узайтирилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг хабар беришича, 24 январга қадар молиявий мустақилликка эришган ҳамда кредит-модул тизимига ўтган барча ОТМлар раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилари учун семинар-тренинглар олиб борилади. Таътил муддати шу сабаб узайтирилган.

Талаба-ўқувчиларга ўз уйларидан таълим муассасаларига қайтишларига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида авиа ҳамда темир йўл чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирма берилиши муддати ҳам 2022 йилнинг 24 январига қадар узайтирилди.

2022 йилнинг 11 январигача бўлган муддатга харид қилинган авиа ва темир йўл чипталари бепул тарзда тегишли муддатга алмаштириб берилади.

Манба

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Cоғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида 11 та тиббиёт олий таълим муассасаси, 47 та Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми ва 27 та тиббиёт коллежи фаолият юритмоқда.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
16.1K views08:04
Ochish/sharhlash