Get Mystery Box with random crypto!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Telegram kanalining logotibi ssvuz — Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Kanaldagi mavzular:
Всемирный
Qabul
Инфографика
Kanal manzili: @ssvuz
Toifalar: Sport , Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 37.36K
Kanalning ta’rifi

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz
Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.
Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz
Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 245

2022-01-09 08:37:07
Кеча юртимизда 149 513 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди.

8 январда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 149 513 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
1-босқич эмланганлар 18 945 нафарни,
2-босқич эмланганлар 64 331 нафарни,
3-босқич эмланганлар 66 237 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 39 808 447 доза вакцинадан фойдаланилди.
Улардан:
1-босқич эмланганлар 18 913 506 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 13 785 040 нафарни,
3-босқич эмланганлар 7 109 901 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Самарқанд вилояти (32 926 доза),
Тошкент шаҳри (19 274 доза),
Андижон вилояти (16 180 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 88,2 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 64,4 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
15.0K views05:37
Ochish/sharhlash
2022-01-09 08:10:50 Вазият тобора мураккаблашмоқда: кеча юртимизда қарийб 370 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, пандемия бошидан буён жами касалланганлар сони 200 мингдан ошди

2022 йил 8 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 200341 (+369) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
14 нафари Андижон вилоятида,
7 нафари Бухоро вилоятида,
15 нафари Жиззах вилоятида,
4 нафари Навоий вилоятида,
6 нафари Наманган вилоятида,
42 нафари Самарқанд вилоятида,
6 нафари Сирдарё вилоятида,
1 нафари Сурхондарё вилоятида,
7 нафари Фарғона вилоятида,
16 нафари Хоразм вилоятида,
56 нафари Тошкент вилоятида,
195 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
Андижон вилоятида 6 нафар,
Бухоро вилоятида 4 нафар,
Жиззах вилоятида 8 нафар,
Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
Наманган вилоятида 7 нафар,
Самарқанд вилоятида 40 нафар,
Сурхондарё вилоятида 2 нафар,
Фарғона вилоятида 9 нафар,
Хоразм вилоятида 8 нафар,
Тошкент вилоятида 14 нафар,
Тошкент шаҳрида 22 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 197073 (+121) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1494 нафарни ташкил қилди.

Маълумки, шу кунларда дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият янада мураккаблашмоқда. Хусусан, COVID-19нинг янги "омикрон" штамми қатор мамлакатларда жиддий муаммоларни юзага келтираётир. Бунинг ортидан эса кўплаб давлатлар кескин карантин чораларини қўллашга мажбур бўляпти.

Афсуски, сўнгги кунларда юртимизда ҳам касалланишлар сони яна орта бошлади. Тўғри, ҳали мамлакатимизда "омикрон" штамми аниқлангани йўқ, бироқ бу хотиржамликка берилиш учун асос бўла олмайди. Шу сабабли барча юртдошларимиздан дунёдаги мураккаб эпидемиологик вазиятдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда карантин қоидаларига қатъий риоя қилиб, касалликка қарши тўлиқ эмланишларини сўраб қоламиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
21.7K views05:10
Ochish/sharhlash
2022-01-09 08:02:04 #Хабарнома

ҚИШКИ ТАЪТИЛ УЗАЙТИРИЛАДИ

Ҳурматли ота-оналар!


Халқ таълими тизимидаги директор, директорнинг ўқув ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ҳамда педагог-ўқитувчиларнинг халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқарилган Миллий ўқув дастурлари асосида малакаларини ошириш курсларини ташкил этиш, шунингдек, ўқувчи - ёшлар ўртасида мавсумий грипп касаллигининг кескин кўпайишининг олдини олиш мақсадида халқ таълими вазирлиги қишки таътил кунларини 2022 йил 24 январга қадар узайтирилганини маълум қилади.

Таътил кунлари давомида, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида улар учун онлайн фан олимпиадалар, интеллектуал ўйинлар, китобхонлик маданиятини ривожлантиришга қаратилган беллашувлар ва турли танловлар ташкил этилади.

Бундан ташқари халқ таълимининг ижтимоий тармоқлари ҳамда Миллий телерадиокомпаниянинг телеканаллари орқали турли тўгараклар фаолияти йўлга қўйилади.

****

ЗИМНИЕ КАНИКУЛЫ ПРОДЛЕВАЮТСЯ

Уважаемые родители!


Министерство народного образования сообщает, что в целях организации курсов повышения квалификации для руководителей общеобразовательных учебных заведений и педагогов по новой Национальной учебной программе, а также предотвращения распространения сезонного гриппа среди учащихся зимние каникулы продлеваются до 24 января 2022 года.

В эти дни для эффективного использования времени учащихся будут организованы различные онлайн олимпиады, интеллектуальные игры, а также мероприятия, направленные на развитие культуры чтения книг.

Кроме того, в социальных сетях министерства и по телеканалам Национальной телерадиокомпании планируется трансляция различных кружков для школьников.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
34.6K views05:02
Ochish/sharhlash
2022-01-08 15:42:30Очиқ мулоқот: Мурожаатларнинг катта қисми тиббиётнинг бирламчи бўғинига дахлдор

Бахтли ҳаётнинг энг муҳим мезони нима? Албатта, саломатлик. Президентимиз инсон қадрини юксалтириш борасидаги ислоҳотларни тиббиёт соҳасидан бошлаганининг сабаби шунда.

Аммо халқимиз соғлиқни сақлаш тизимидан тўлақонли рози бўлиши учун ҳали кўп янгиланишларга эҳтиёж бор. Бунинг учун янги ғоялар, илғор таклифлар ва креатив ёндашувлар зарур.

Давлатимиз раҳбари буни соҳа вакилларидан кутяпти. Шундай экан, соғлиқни сақлаш тизими фидойи ва жонкуярлари бу имкониятдан унумли фойдаланишлари зарур. Шундай бўляпти ҳам!

Президентимизнинг тиббиёт ходимлари билан бўлиб ўтадиган очиқ мулоқотига шу кунгача 1295 қисқа рақамли “Сall-марказ” ҳамда ижтимоий тармоқларда очилган алоҳида электрон манзиллар орқали 8804 та мурожаат келиб тушгани сўзимиз тасдиғидир.

Шундан:
47 фоизинисоҳа ривожига қаратилган таклифлар,
33 фоизиниэътироз ва мурожаатлар,
20 фоизинииндивидуал масалалар ташкил этмоқда.

Хусусан, мурожаатларнинг:

3213 таси соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини,
499 таси ихтисослашган марказлар фаолияти,
260 таси тез тиббий ёрдам хизмати,
169 таси санитария-эпидемиология хизмати,
160 таси олий тиббий таълимга дахлдор масалалардир.

Ҳурматли тиббиёт ходимлари!
Агар соҳага оид ғоя ва таклифларингиз бўлса:

1295 рақамли “Сall-марказ”,

телеграмдаги
@SSV_Call_centre_bot ,

инстаграмдаги
https://www.instagram.com/insonqadriuchunssv

фейсбукдаги https://www.facebook.com/Insonqadriuchunssv/,

ҳамда

insonqadriuchunssv@mail.ru
электрон манзилларига йўлланг ва мамлакатимиз тиббиётини янги сифат босқичига олиб чиқишга ўз ҳиссангизни қўшинг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
8.7K views12:42
Ochish/sharhlash
2022-01-08 13:36:01Олимлар хулосаси: “Омикрон” — инсоният тарихидаги энг юқумли вирус

Дунёда коронавирусга чалиниш бўйича кунлик рекорд яна янгиланди. Кеча сайёрамиз бўйича 2 миллион 700 мингдан зиёд кишида “СOVID-19” аниқланди. Бу — 6 январь ҳолатига нисбатан қарийб 200 мингта кўп кўрсаткич.

Ўсиш суръатлари қайд этилган мамлакатлар орасида АҚШ ҳар доимгидек биринчи — 730 мингдан зиёд ҳолат. Францияда эса 328 минг, Испанияда 242 минг, Буюк Британияда 178 минг беморда коронавирус рўйхатга олинди. Янги ҳолатларнинг аксариятини “омикрон” штамми ташкил этмоқда.

Бундай мураккаб эпидемиологик вазият қатор мамлакатларда янги-янги муаммоларни келтириб чиқараётир. Масалан, Буюк Британияда тиббиёт ходимлари етишмовчилиги туфайли ҳарбий хизматчилар шифокорларга ёрдамлашишга киришди.

Биргина Лондон шаҳрининг ўзида 200 нафар аскар уч ҳафта давомида соғлиқни сақлаш хизмати ихтиёрига берилди. Шунингдек, ҳукумат касаллик учун тест олиш ва эмлаш жараёнида ҳам ҳарбийлар кўмагидан фойдаланмоқчи.

Италиядаги шошилинч тиббий ёрдам муассасаларида ҳам ўрин-жойлар аллақачон тўлиб бўлган. Шу сабабли энди беморларни махсус чодирларда муолажа қилиш йўлга қўйилди.

Греция ҳукумати 7 январда фуқаролик сафарбарлиги тўғрисидаги буйруқни имзолади. У 12 январдан кучга киради. Ҳужжатга кўра, баъзи хусусий шифокорлар СOVID-19ни даволашга ихтисослашган давлат касалхоналарига жалб этилади.

Австралия расмийлари
эса мамлакатнинг баъзи штатларида январь ойи охирига келиб пандемия тўлқини чўққига чиқишидан жиддий хавотирда. Шу туфайли бу ерда баъзи чекловлар қайта тикланмоқда.

Мисол учун, охирги уч кун ичида Янги Жанубий Уэльсда 100 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилган. Оқибатда касалхоналарда шошилинч бўлмаган операциялар қолдирилди, клуб, дискотека ва шу каби манзилларда қўшиқ айтиш ҳамда рақсга тушиш тақиқланди.

Япония ҳам “омикрон” билан касалланганлар сони ортиб бораётгани туфайли бир қатор префектураларда карантин чекловларини кучайтирмоқда. Жумладан, уч ҳудудда бар ва ресторанлар иш соатлари чекланган.

Испания олимларининг таъкидлашича, “омикрон” — инсоният тарихидаги энг юқумли вирус. У ҳозиргача бу борада қайд этилган барча рекордларни янгилади.

Хусусан, тиббиёт тарихи билан шуғулланувчи олим Антон Аракоркенинг таъкидлашича, “омикрон” бизга маълум вируслар ичида энг “портловчи” микроорганизмдир. ХIХ асрда вабонинг дунё бўйлаб тарқалиши учун йиллар керак бўлди. Янги мутация эса бу маррани бир ойдаёқ “забт” этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
10.3K views10:36
Ochish/sharhlash
2022-01-08 09:20:07Нурмат АТАБЕКОВ: Ўзбекистонда “омикрон” аниқлангани йўқ, бироқ хотиржамликка берилиш ҳам ярамайди

Дунё бўйлаб коронавируснинг “омикрон” штамми тез суръатда тарқалмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, янги мутация аллақачон жаҳоннинг 126 та мамлакатида қайд этилган. Айниқса, куни кеча Қозоғистонда ушбу штаммни юқтирган илк беморлар рўйхатга олингани хавотирли ҳолдир.

Албатта, истаймизми-йўқми, "омикрон"нинг юртимизга кириб келиш эҳтимоли йўқ эмас. Хўш, агар шундай ҳолат кузатилса, мамлакатимиз тиббиёт тизими бунга қанчалик тайёр?

ССВ Матбуот хизмати Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Нурмат АТАБЕКОВнинг бу борадаги фикр ва хулосаларини ёзиб олди.

— Дарҳақиқат, сўнгги кунларда дунё бўйлаб ушбу мутациянинг тарқалиш географияси шиддат билан кенгайиб бормоқда, — дейди Н.АТАБЕКОВ. — Шуни инобатга олсак, янги штаммнинг юртимизга кириб келиш эҳтимоли йўқ эмас. Бироқ бу ҳолатдан фойдаланиб, ижтимоий тармоқлар орқали турли ёлғон ва асоссиз ахборот тарқатиш, аҳоли орасида ортиқча ваҳима кўтариш, ўйлайманки, ҳеч бир мезонга тўғри келмайди.

Биламизки, шу пайтгача, юртимизда коронавируснинг бир неча тури қайд этилган ва касалланиш кўрсаткичлари йилнинг маълум даврида кўтарилиб, қайсидир пайтда пасайиб борган.

Айтиш лозимки, ўтган давр ичида мамлакатимизда вируснинг тарқалиш тенденциясини пасайтириш, эмлаш тадбирларини ташкил этиш, беморларни даволаш бўйича тиббиёт ходимларимиз катта тажриба тўплади.

Шу маънода, “омикрон”дан соғайиш муддати қисқа ва касалланганларда шифохоналарга ётиш эҳтимоли паст эканлигини инобатга олсак, Ўзбекистон вируснинг кўтарилиш хавфига тайёр, дейишга асосларимиз етарли. Негаки, давлатимиз раҳбари бошчилигида ҳамда Республика махсус комиссиясининг бевосита кузатувида юртимизда коронавирус пандемиясини жиловлаш борасида амалга оширилган ишлар бунга мисол бўла олади.

Бироқ ортиқча хотиржамликка берилиш ҳам ярамайди. Сабаби “омикрон” бошқа штаммларга қараганда анчагина юқумли ва қисқа муддатда аҳолининг катта қисмини зарарлаши мумкин. Шу боис айни пайтда карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш, эмлаш тадбирларида фаол иштирок этиш ҳар қачонгидан-да муҳим.

Қолаверса, мамлакатимизда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кўтарилган аввалги пайтларда яхши самара берган амалиётни давом эттириш, яъни оилавий шифокор пункти ва поликлиникалар орқали “COVID-box” (аптечка) тарқатиш, хасталик енгил кечаётган беморларни амбулатор шароитда даволаш мақсадга мувофиқ. Бу, ўз навбатида, ихтисослашган тиббиёт муассасаларига ортиқча юкламалар тушишининг ҳам олдини олади.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил декабрь ойида Республика махсус комиссияси томонидан мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаб қолиш ва юртимиз ҳудудига коронавирус инфекциясининг янги “омикрон” штамми кириб келишига йўл қўймаслик мақсадида бир қатор янги тартиб ва чекловлар жорий этилган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
13.7K views06:20
Ochish/sharhlash
2022-01-08 08:40:15
7 январь ҳолатига кўра, юртимизда 664 409 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.

Улардан:
1-босқич эмланганлар 442 694 нафарни,
2-босқич эмланганлар 221 715 нафарни ташкил қилди.

Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (162 500 доза), Самарқанд (106 831 доза), Андижон (74 088 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
9.4K views05:40
Ochish/sharhlash
2022-01-08 08:27:10
Кеча юртимизда 154 024 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.

7 январда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 154 024 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 19 069 нафарни,
2-босқич эмланганлар 71 408 нафарни,
3-босқич эмланганлар 63 547 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 39 658 934 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 18 894 561 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 13 720 709 нафарни,
3-босқич эмланганлар 7 043 664 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Самарқанд вилояти (38 009 доза),
Тошкент шаҳри (16 721 доза),
Андижон вилояти (13 394 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 88,1 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 64,1 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
9.4K views05:27
Ochish/sharhlash
2022-01-08 08:00:59 Кеча юртимизнинг барча ҳудудида коронавирус инфекцияси билан касалланганлар аниқланди, ўлимлар сони ортди

2022 йил 7 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 199972 (+214) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
8 нафари Андижон вилоятида,
6 нафари Бухоро вилоятида,
15 нафари Жиззах вилоятида,
6 нафари Қашқадарё вилоятида,
2 нафари Навоий вилоятида,
5 нафари Наманган вилоятида,
46 нафари Самарқанд вилоятида,
2 нафари Сирдарё вилоятида,
2 нафари Сурхондарё вилоятида,
10 нафари Фарғона вилоятида,
10 нафари Хоразм вилоятида,
19 нафари Тошкент вилоятида,
80 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
Андижон вилоятида 12 нафар,
Бухоро вилоятида 9 нафар,
Жиззах вилоятида 14 нафар,
Наманган вилоятида 1 нафар,
Самарқанд вилоятида 19 нафар,
Сурхондарё вилоятида 1 нафар,
Фарғона вилоятида 6 нафар,
Хоразм вилоятида 8 нафар,
Тошкент вилоятида 11 нафар,
Тошкент шаҳрида 20 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 196952 (+101) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1492 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
11.6K views05:00
Ochish/sharhlash
2022-01-07 14:28:24ССВ: Очиқ мулоқотга йўлланган мурожаатлар сони 8242 тага етди

Ўзбекистонда “Инсон қадри учун” тамойили — амалда. Ислоҳотлар, энг аввало, ана шу эзгу ғояни рўбга чиқаришга қаратиляпти. Бунинг амалий натижалари тиббиётимизда ҳам акс этиши зарур. Шундагина соғлиқни сақлаш соҳаси чинакам халқчил тизимга айланади.

Президентимиз тиббиёт ходимлари билан бўлиб ўтадиган очиқ мулоқотда шифокору ҳамширалар, фармацевт ва санитария-эпидемиология хизмати вакилларининг бу борадаги таклифларини эшитмоқчи.

Ҳозир ушбу тадбирга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. 1295 қисқа рақамли “Сall-марказ”, Таҳлил, ижро ва назорат гуруҳи ҳамда Медиа марказни ўз ичига олган штаб фаолият олиб боряпти. Ижтимоий тармоқларда алоҳида электрон манзиллар очилган.

Ушбу платформалар орқали шу кунгача очиқ мулоқотга йўлланган мурожаатлар сони 8242 тани ташкил этди.

Уларнинг:
45 фоизи — соҳа ривожига қаратилган таклифлар,
34 фоизи — эътироз ва мурожаатлар,
21 фоизи — индивидуал мурожаатлардан иборат.

Жумладан, мурожаатларнинг:

2948 таси соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини,
485 таси ихтисослашган марказлар фаолияти,
250 таси тез тиббий ёрдам хизмати,
159 таси санитария-эпидемиология хизмати,
152 таси олий тиббий таълимга дахлдор масалалардир.

Ҳудудлар кесимида:

Тошкент шаҳридан — 1048 та,
Наманган вилоятидан — 828 та,
Самарқанд вилоятидан — 511 та, яъни энг кўп мурожаат йўлланган.

Ҳурматли тиббиёт ходимлари!
Агар тиббиёт соҳасига оид ғоя ва таклифларингиз бўлса:

1295 рақамли “Сall-марказ”,
телеграмдаги
@SSV_Call_centre_bot ,
фасебоокдаги https://www.facebook.com/Insonqadriuchunssv/ ,
инстаграмдаги
https://www.instagram.com/insonqadriuchunssv
ҳамда
insonqadriuchunssv@mail.ru
электрон манзилларига йўлланг ва мамлакатимиз тиббиётини янги сифат босқичига олиб чиқишга ўз ҳиссангизни қўшинг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
9.1K views11:28
Ochish/sharhlash