Get Mystery Box with random crypto!

​ССВ: Сирдарёда 3 нафар эгизак дунёга келди. Она-болалар салом | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

ССВ: Сирдарёда 3 нафар эгизак дунёга келди. Она-болалар саломатлиги вазирлик назоратида

Шу йилнинг 4 январь тонгида Сирдарё вилоятининг Боёвут тумани Анорзор маҳалласида яшовчи 27 ёшли Мафтуна Тошпўлатова бирваракайига 3 нафар эгизакнинг онасига айланди.

Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмасининг акушерлик комплексида чақалоқларнинг соғлом туғилиши учун алоҳида мутахассислар ва зарур тиббий жиҳозлар ҳозирланди.

Кесарча усулида, асоратсиз ўтказилган туғуруқ амалиёти натижасида 2,9 ва 2 килограммлик икки нафар қизалоқ ҳамда 3 килограммлик ўғил бола дунёга келди. Эгизакларга Мадинахон, Муҳаммадзиё ва Муслимахон деб исм қўйилди.

Айни пайтда гўдакларнинг аҳволи қониқарли. Шифокорлар уларнинг зарур витаминлар ҳамда она сути билан озиқланишига бош-қош бўлиб турибди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги эгизаклар ва онанинг саломатлигини алоҳида назоратга олди.

Шунингдек, вазирлик бугун ўз таваллуд кунини нишонлайдиган Мафтуна Тошпўлатова ва унинг оиласига совғалар, хусусан, фарзандлар парвариши ва уларнинг соғлом улғайиши учун зарур бўладиган жиҳозлар, гигиена ҳамда озуқа воситалари топширди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi