Get Mystery Box with random crypto!

​Очиқ мулоқот: Энг кўп мурожаат Тошкент шаҳри ҳамда Наманган | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Очиқ мулоқот: Энг кўп мурожаат Тошкент шаҳри ҳамда Наманган ва Самарқанд вилоятларидан келиб тушган

Бугун Ўзбекистонда очиқлик сиёсати юритилмоқда. Барча соҳаларда шаффофликни таъминлаш чоралари кўриляпти. Энг асосийси, бу жараёнда қуйидан чиқаётган таклиф ва ташаббусларга кенг ўрин берилиб, уларни қўллаб-қувватга алоҳида эътибор қаратилаётир.

Президентимизнинг соғлиқни сақлаш тизими ходимлари билан бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон тиббиёти — инсон қадри учун” мавзусидаги очиқ мулоқоти ҳам айни шу мақсадни кўзда тутади.

Ҳозир ушбу муҳим тадбир олдидан соҳа вакилларининг тиббиётимиздаги муаммолар ва уларнинг ечимларига доир ғоя ва таклифлари қабул қилинмқда. Ўз навбатида, жойларда тизим ривожига тўсиқ бўлаётган оғриқли масалаларга ҳам ечим топиляпти.

Жумладан, шу кунгача очиқ мулоқотга йўлланган жами мурожаатлар сони 7686 тага етди . Улар 1295 қисқа рақамли “Сall-марказ” ҳамда ижтимоий тармоқларда очилган алоҳида электрон манзиллар орқали қабул қилинган.

Уларнинг:
63 фоизи соҳа ривожига қаратилган таклифлар,
27 фоизиҳал этилган мурожаатлар,
10 фоизиижро жараёнидаги муаммоли масалалардир.

Хусусан, мурожаатларнинг:

2739 таси соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини,
464 таси ихтисослашган марказлар фаолияти,
234 таси тез тиббий ёрдам хизмати,
145 таси санитария-эпидемиология хизмати,
141 таси олий тиббий таълимга дахлдор масалалардир.

Ҳудудлар кесимида:

Тошкент шаҳридан — 1037 та,
Наманган вилоятидан — 775 та,
Самарқанд вилоятидан — 498 та, яъни энг кўп мурожаат йўлланган.

Ҳурматли тиббиёт ходимлари!
Агар тиббиёт соҳасига оид ғоя ва таклифларингиз бўлса:

1295 рақамли “Сall-марказ”
телеграмдаги
@SSV_Call_centre_bot
фейсбукдаги
www.facebook.com/Insonqdriuchunssv
инстаграмдаги
https://www.instagram.com/insonqadriuchunssv
ҳамда
insonqadriuchunssv@mail.ru
электрон манзилларига йўлланг ва мамлакатимиз тиббиётини янги сифат босқичига олиб чиқишга ўз ҳиссангизни қўшинг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi