Get Mystery Box with random crypto!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Telegram kanalining logotibi ssvuz — Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Kanaldagi mavzular:
Всемирный
Qabul
Инфографика
Kanal manzili: @ssvuz
Toifalar: Sport , Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 37.36K
Kanalning ta’rifi

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz
Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.
Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz
Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 243

2022-01-11 11:11:54“Омикрон”: Пандемия тарихида янги рекорд. АҚШда фавқулодда ўсиш қайд этилди!

Дунёда пандемия тарихидаги янги рекорд ўрнатилди. Кеча қарийб 3 миллион 160 минг кишида коронавирус инфекцияси аниқланган. Энг ёмони, кўрсаткичлар бир кун аввалги ҳолатга нисбатан яна 1 миллионтага кўп.

Фавқулодда ўсиш суръатлари АҚШ ҳиссасига тўғри келади. Бу ерда 9 январь куни 315 минг одам СOVID-19ни юқтиргани маълум қилинганди. Орадан бир кун ўтгач, бу рақам 1 миллион 400 тага етган.

Ғарбий Европанинг айрим давлатларида
эса аксинча, пандемия тўлқини бирмунча пасаяётгани кузатилмоқда. Масалан, Францияда бир кун ичида касалланиш кўрсаткичлари 296 мингтадан 87 мингтага тушди. Бошқа қатор давлатларда эса эпидемиологик вазият кундан кун мураккаблашиб боряпти.

Масалан, сўнгги кунларда Филиппинда “омикрон” доминант вариантга айланди. Шу сабабли мамлакатда кунлик касалланиш кўрсаткичлари 33 мингтадан ошиб кетди. Бу пандемия даврида ҳудудда қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир.

Руминияда ҳам эпидемиологик вазият ёмонлашгани ҳақида расмий хабарлар тарқалди. “Биз ҳозир пандемиянинг бешинчи тўлқинига рўбарў келдик ва коронавирус тарқалиши бўйича Европада етакчи ўринда турибмиз”, деб баёнот берди мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири А. Рафила.

10 январь ҳолатига кўра, бу ерда ҳозиргача 1,85 миллион киши СOVID-19га чалинган. Хасталикдан вафот этганлар сони эса 59 минг нафарни ташкил этяпти.

Янги мутация Болгария аҳолиси саломатлигига ҳам хавф солмоқда. Кеча ҳудудда “омикрон”ни юқтирган яна 52 бемор рўйхатга олинди. Польшада эса мазкур штамм билан боғлиқ 10 та янги ҳолат аниқланиб, жами "омикрон"ни юқтирганлар 162 нафарга етди.

Шунингдек, янги вариант кириб борган мамлакатлар сафига Озарбайжон ҳам қўшилди. Қўшни давлат — Қозоғистонда ҳам “омикрон” қайд этилганидан буён кўрсаткичлар кескин кўпаймоқда. Мисол, учун бу ерда сўнгги суткада 2 230 нафар беморда касаллик қайд этилган.

Туркияда янги йилнинг илк кунида 36 минг одам СOVID-19ни юқтириб олгани маълум қилинганди. 10 январь кунига келиб эса кунлик кўрсаткичлар деярли икки баробар ошиб, 65 мингтага етди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг махсус вакили Дэвид Набарронинг фикрича, “омикрон” штамми туфайли келгуси уч ой одамлар учун оғир бўлиши мумкин. Бироқ дунё бўйича пандемиянинг тугаш муддати яқинлашмоқда.

АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази эса “омикрон”нинг баъзи хавфли белгиларини эълон қилди.

Нафас олишнинг қийинлашиши, кўкрак қафасида доимий оғриқлар пайдо бўлиши, уйқудан туриш қобилиятининг сусайиши, тери, лаб ва тирноқлар рангининг очариши шулар жумласидан. Шифокорлар, шунингдек, кучли чарчоқ, томоқ оғриғи, қуруқ йўтал ва мушак оғриғини характерли аломатлар, деб ҳисоблайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
13.6K views08:11
Ochish/sharhlash
2022-01-11 10:39:15
Ўзбекистон тиббиёт тизими Omicron штамми кириб келиши ортидан эпидемиологик вазиятнинг эҳтимолий мураккаблашишига тайёрми? “Тез ёрдам” хизмати фаолиятида муаммолар кузатилмайдими? Шифохоналарда ўрин-жойлар етарлими?

“Daryo.uz” интернет нашри мухбирининг ушбу саволларига Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари – Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Анвар АЛИМОВ жавоб берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
11.5K views07:39
Ochish/sharhlash
2022-01-11 09:05:09
10 январь ҳолатига кўра, юртимизда 668 766 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.

Улардан:
1-босқич эмланганлар 444 727 нафарни,
2-босқич эмланганлар 224 039 нафарни ташкил қилди.

Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (163 046 доза), Самарқанд (106 871 доза), Андижон (74 394 доза), Қашқадарё (58 609 доза), Наманган (57 082 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
12.8K views06:05
Ochish/sharhlash
2022-01-11 08:28:30
Кеча юртимизда 140 844 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди.

10 январда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 140 844 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
1-босқич эмланганлар 20 452 нафарни,
2-босқич эмланганлар 58 521 нафарни,
3-босқич эмланганлар 61 871 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 39 949 291 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 18 933 958 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 13 843 561 нафарни,
3-босқич эмланганлар 7 171 772 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Самарқанд вилояти (30 054 доза),
Тошкент шаҳри (19 192 доза),
Қашқадарё вилояти (12 453 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 88,2 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 64,7 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
12.1K views05:28
Ochish/sharhlash
2022-01-11 08:09:18 Вазият жиддийлашмоқда: кеча юртимизда коронавирус бўйича кунлик касалланишлар сони 420 тадан ошди, биргина Тошкент шаҳрида 220 нафардан зиёд бемор қайд этилди

2022 йил 10 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 201155 (+425) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
15 нафари Андижон вилоятида,
8 нафари Бухоро вилоятида,
21 нафари Жиззах вилоятида,
20 нафари Қашқадарё вилоятида,
3 нафари Навоий вилоятида,
6 нафари Наманган вилоятида,
47 нафари Самарқанд вилоятида,
7 нафари Сирдарё вилоятида,
8 нафари Фарғона вилоятида,
22 нафари Хоразм вилоятида,
43 нафари Тошкент вилоятида,
223 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
Андижон вилоятида 12 нафар,
Бухоро вилоятида 1 нафар,
Жиззах вилоятида 14 нафар,
Қашқадарё вилоятида 20 нафар,
Навоий вилоятида 2 нафар,
Наманган вилоятида 8 нафар,
Самарқанд вилоятида 24 нафар,
Фарғона вилоятида 9 нафар,
Хоразм вилоятида 20 нафар,
Тошкент вилоятида 16 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 197308 (+126) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1501 нафарни ташкил қилди.

Маълумки, шу кунларда дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият янада мураккаблашмоқда. Хусусан, COVID-19нинг янги "омикрон" штамми қатор мамлакатларда жиддий муаммоларни юзага келтираётир.

Афсуски, сўнгги кунларда юртимизда ҳам касалланишлар сони яна орта бошлади. Хусусан, мамлакатимизда "омикрон" штамми аниқланди. Шу сабабли барча юртдошларимиздан дунёдаги мураккаб пандемик ҳолатдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда карантин қоидаларига қатъий риоя қилиб, касалликка қарши тўлиқ эмланишларини сўраб қоламиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
25.9K views05:09
Ochish/sharhlash
2022-01-10 20:15:40
“Omicron” штаммининг аломатлари маълум қилинди

Йўтал, аксириш, бурундан сув оқиши ва ҳолсизлик... Коронавирус инфекциясининг “omicron” штаммига чалинган беморларда шундай аломатлар кузатилади. Бу ҳақда бугун, 10 январь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида коронавирус билан боғлиқ мавжуд эпидемиологик ҳолат бўйича ўтказилган матбуот анжуманида Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Анвар Алимов маълум қилди.

https://qalampir.uz/n/52970

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
10.2K views17:15
Ochish/sharhlash
2022-01-10 19:53:42
Ўзбекистонда қатъий карантин чекловлари режалаштирилмаяпти

10 январь куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан АОКАда Ўзбекистондаги коронавирус билан боғлиқ мавжуд эпидемиологик ҳолат юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди ва унда махсус комиссиянинг сўнгги қароридан кейин юзага келган саволлар бўйича ойдинлик киритилди.

https://kun.uz/55098299

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
8.4K views16:53
Ochish/sharhlash
2022-01-10 15:41:32
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан юртимиздаги коронавирус билан боғлиқ мавжуд эпидемиологик ҳолат юзасидан ташкил этилган матбуот анжуманидан фотолавҳалар.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
12.1K views12:41
Ochish/sharhlash
2022-01-10 15:12:29
#онлайн
#матбуот_анжумани

АОКАда юртимиздаги коронавирус билан боғлиқ мавжуд эпидемиологик ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган матбуот анжумани якунланди.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
10.3K views12:12
Ochish/sharhlash
2022-01-10 15:05:01
#онлайн
#матбуот_анжумани

Ҳабибулла Оқилов,
ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

— Юртимизда Omicron штамми қайд этилган илк бемор 2-сонли Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Айни пайтда унинг ҳолати қониқарли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
10.4K viewsedited  12:05
Ochish/sharhlash