Get Mystery Box with random crypto!

Президентимизнинг соғлиқни сақлаш тизими ходимлари билан бўлиб | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Президентимизнинг соғлиқни сақлаш тизими ходимлари билан бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон тиббиёти – инсон қадри учун” мавзусидаги очиқ мулоқотга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.

Айни кунда ушбу нуфузли тадбир олдидан соҳа вакилларининг тиббиётдаги муаммолар ҳамда уларнинг ечимларига доир таклиф ва ташаббуслари 1295 қисқа рақамли "Call марказ" ҳамда ижтимоий тармоқларда очилган алоҳида электрон манзиллар орқали мунтазам қабул қилинмоқда.

Айтиш жоизки, жорий йил 6 январь ҳолатига кўра, келиб тушган мурожаатларнинг 63 фоизи соҳа ривожига қаратилган таклифлардан иборат бўлиб, 27 фоизи ҳал этилган мурожаатлар, 10 фоизи эса ижро жараёнидаги муаммоли масалалардир.

“O‘zbekiston 24” телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада “Сall-марказ”даги иш жараёни ҳақида сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi