Get Mystery Box with random crypto!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Telegram kanalining logotibi ssvuz — Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Kanaldagi mavzular:
Всемирный
Kanal manzili: @ssvuz
Toifalar: Sport , Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 37.41K
Kanalning ta’rifi

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz
Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.
Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz
Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 247

2022-01-04 12:46:47
#эмлаш2021

CCВ: Юртимиздаги эмлаш жараёнларида 2 миллион дозадан ортиқ Pfizer/BioNTech вакцинаси қўлланилди

Юртимизда 2021 йил давомида 2 016 783 доза Pfizer/BioNTech вакцинаси қўлланилган бўлиб, бу умумий эмланишларнинг 5 фоизини ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, юртимизда ота-оналар ва васийларининг розилиги асосида ихтиёрий равишда 12 ёшдан катта болаларни ҳам Pfizer/BioNTech вакцинаси билан эмлашга рухсат берилган.

Ўтган йил давомида 12 ёшдан катта болаларни эмлаш учун 623 094 доза вакцина қўлланиб, натижада 183 минг нафардан ортиқ бола коронавирусга қарши тўлиқ вакцина курсини олди.

Маълумот учун, ўтган йил юртимизга жами 2 316 600 доза Pfizer/BioNTech вакцинаси келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
8.3K views09:46
Ochish/sharhlash
2022-01-04 11:10:52
#эмлаш2021

CCВ: Юртимизда 1,9 миллион дозадан ортиқ AstraZeneca вакцинаси эмлаш жараёнида қўлланилди

Йил давомида жами қўлланилган вакцинанинг 5 фоизини AstraZeneca ташкил қилмоқда.

Умумий ҳисобда қўлланилган AstraZeneca вакцинаси 1 937 244 дозага етган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили юртимизга жами 2 404 480 доза AstraZeneca вакцинаси келтирилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
8.0K views08:10
Ochish/sharhlash
2022-01-04 10:36:22
#эмлаш2021

CCВ: Йил давомида 29,6 миллион дозадан ортиқ ZF-UZ-VAC2001 вакцинасидан фойдаланилди

ССВ Матбуот хизмати коронавирусга қарши вакцинациянинг 2021 йил якунлари бўйича таҳлилларини беришда давом этади.


Айни пайтда юртимизда 7 турдаги вакцинадан эмлаш жараёнларида фойдаланилмоқда.

Ўтган йил давомида жами 39 203 933 доза вакцина қўлланилган бўлса, шундан 76 фоизи ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасидир.

Жами қўлланилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси 29 668 543 дозага етган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу вакцинани юртимизда ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
7.9K views07:36
Ochish/sharhlash
2022-01-04 09:53:50
#эмлаш2021

CCВ: 4 та вилоятда эмланиши кўзда тутилган 18 ёшдан катта аҳолининг 90 фоиздан ортиғи 1-доза вакциналарини олди

ССВ Матбуот хизмати эмлаш жараёнларининг 2021 йил якунлари бўйича таҳлилларини беришда давом этади.

Умумий эмлаш статистикасига кўра:
Самарқанд вилояти (4 646 006 доза),
Фарғона вилояти (4 292 971 доза),
Андижон вилояти (3 751 412 доза),
Тошкент вилояти (3 723 331 доза)
эмлаш жараёнларида пешқадам бўлиб турибди.

Эмлашга жалб этилган 18 ёшдан катта аҳоли қамрови бўйича, мос равишда Самарқанд, Фарғона, Андижон, Тошкент, Наманган вилоятлари юқори кўрсаткичларга эга.

Бундан ташқари, Тошкент, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона вилоятларида 18 ёшдан катта эмланувчиларга нисбатан 1-доза билан эмланганланлар салмоғи 90 фоиздан ошганини кўриш мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
8.3K views06:53
Ochish/sharhlash
2022-01-04 09:13:00
#эмлаш2021

CCВ: 2021 йилда 13,5 миллион нафардан ортиқ фуқаро коронавирусга қарши барча босқичларда эмланди

Ўтган йилда Ўзбекистон аҳолисининг тегишли қатламини эмлаш учун 39 203 933 доза вакцина қўлланилди.

Ўтган йилда тўлиқ вакцина курсини олганлар 18 ёшдан катта эмланувчиларга нисбатан 63 фоиздан ёки 13,5 миллион нафардан ошди.

Тўлиқ эмланлганларнинг:
852 574 нафари 65 ёшдан ошганлар,
427 833 нафари тиббиёт ходимлари,
431 274 нафари мактаб ўқитувчилари,
167 064 нафари мактабгача таълим муассасалари ходимлари,
828 103 нафари сурункали касаллиги бор фуқаролардир.
Тўлиқ эмланганларнинг қолган қисми бошқа аҳоли вакиллари ҳиссасига тўғри келади.

Коронавирусга қарши тўлиқ эмланган аҳолининг энг катта қисми Самарқанд вилоятида бўлиб, вилоятда 1 765 228 нафар фуқаро тўлиқ эмланган. Коронавирусга қарши тўлиқ вакцина олганлар вилоятда эмланиши кўзда тутилган 18 ёшдан катта аҳолининг 74 фоиздан ортиғини ташкил қилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
8.3K views06:13
Ochish/sharhlash
2022-01-04 08:29:32
#эмлаш2021

CCВ: Юртимизда эмланиши кўзда тутилган 18 ёшдан катта аҳолининг қарийб 88 фоизи 1-доза вакциналарини олди

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш жараёнлари 9 ойдан бери давом этмоқда. Ўтган 2021 йилда юртимизга келтирилган ва ўзимизда ишлаб чиқарилган вакциналар миқдори 49 036 368 дозани ташкил қилди.

Ортда қолган йилда эмланиши кўзда тутилган 18 ёшдан катта аҳолининг қарийб 88 фоизи коронавирусга қарши биринчи доза вакциналарини олди.

Бу — Ўзбекистоннинг 18,8 миллион нафардан ортиқ аҳолиси вакцина қабул қилди дегани.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
8.7K views05:29
Ochish/sharhlash
2022-01-04 08:04:55 Коронавирус: кеча юртимизда яна 90 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланди

2022 йил 3 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 199271 (+89) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
9 нафари Андижон вилоятида,
7 нафари Бухоро вилоятида,
3 нафари Жиззах вилоятида,
1 нафари Наманган вилоятида,
18 нафари Самарқанд вилоятида,
2 нафари Сирдарё вилоятида,
3 нафари Фарғона вилоятида,
12 нафари Хоразм вилоятида,
3 нафари Тошкент вилоятида,
31 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
Андижон вилоятида 5 нафар,
Бухоро вилоятида 11 нафар,
Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
Самарқанд вилоятида 13 нафар,
Сирдарё вилоятида 8 нафар,
Фарғона вилоятида 6 нафар,
Хоразм вилоятида 8 нафар,
Тошкент вилоятида 15 нафар,
Тошкент шаҳрида 24 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 196539 (+95) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
11.9K views05:04
Ochish/sharhlash
2022-01-03 14:20:04ГАЙМОРИТДАН ҚАНДАЙ ХАЛОС БЎЛИШ МУМКИН?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати гайморит касаллигига ташхис қўйиш ва даволаш, унинг олдини олишга доир саволлар билан олий тоифали шифокор Равшанбек УМАРОВга мурожаат қилди.

— Гайморитнинг сурункали ва ўткир турлари қандай фарқланади?

— Касалликнинг 2 ойдан ортиқ давом этиши унинг сурункали тус олганини билдиради. Сурункали гайморитнинг (катарал, йирингли, полипли, кистали, йиринг-полип-кистал, атрофик-некротик, одонтоген ва аралаш) каби бир неча турлари бор.

Ушбу хасталикнинг ўткир турини ўз вақтида даволамаслик кўпгина ҳолларда сурункали турга айланишига сабаб бўлади.

— Касалликка қандай ташхис қўйилади ва даволанади?

— Гайморитни тўғри даволаш учун, энг аввало, унга аниқ ташхис қўйиш зарур. Бунинг учун беморнинг шикоятини ва хасталик ривожланишини тўлиқ ўрганиш лозим. Шунингдек, бурун ичини синчиклаб кўриш, атрофини пайпаслаш, компьютер томография текширувини қўллаш, пункция амалга оширилади.

Касалликни консерватив, яъни дори-дармонлар билан ёки оператив даволаш мумкин. Хусусан, ўткир гайморитлар одатда консерватив (антибиотиклар, бурун томчилари, бурунни Проец усулида ювиш, пункция қилиш) орқали муолажа қилинади. Агар хасталик кўз ёки мияга асорат берса, операция қилиш лозим бўлади.

Сурункали гайморитларнинг катарал ҳамда йирингли турлари консерватив, қолган барча турлари эса оператив (эндоскопик микрожарроҳлик) тарзда даволанади.

— Хасталикнинг олдини олиш учун нималарга эътибор бериш лозим?

— Энг биринчи галда соғлом турмуш тарзига риоя қилиш керак. Хусусан, организмни чиниқтириш, жисмоний тарбия билан мунтазам шуғулланиш мақсадга мувофиқ.

Шунингдек, совқотишдан сақланиш, бурундан нафас олиш қийинлигини ўз вақтида бартараф этиш, стоматолог кўригидан ўтиб туриш, совуқ ҳавода бош кийимсиз кўчага чиқмаслик, шамоллаш ва гриппни ўз вақтида даволаш гайморитдан сақланишда катта ёрдам беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
9.2K views11:20
Ochish/sharhlash
2022-01-03 11:48:08ГАЙМОРИТ ҚАНДАЙ КАСАЛЛИК?
турлари, белгилари, сабаблари ҳақида

Баъзилар ҳар тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб сочини ювиб ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Бироқ қишнинг совуқ кунларида сочни қуритмасдан ёки юпун кийинган ҳолда кўчага чиқиш нафас йўллари касалликларини келтириб чиқариши мумкин. Гайморит ана шундай хасталиклардан биридир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати гайморит ва унинг турлари, белгилари ҳамда касаллик сабабларига доир саволлар билан олий тоифали шифокор Равшанбек УМАРОВга мурожаат қилди.

— Гайморит қандай хасталик ва унинг неча тури мавжуд?

— Гайморит — параназал (бурун ён, юқори жағ бўшлиғи) синус шиллиқ қаватининг жуда кенг тарқалган яллиғланиш касаллиги бўлиб, одатда уларда йирингли секрециялар тўпланади. Шуни айтиш керакки, бурун ва паранасал синус касалликлари юқори нафас йўлларининг энг кенг тарқалган паталогияси ҳисобланади. Унинг кечиши оғирлигига қараб, ўткир ва сурункали турларга бўлинади. Гайморит кўпинча куз-қиш даврида, инсон танаси заифлашганда ва касалликни қўзғатувчи бактерияларга қарши тура олмаганида аниқланади.

Ушбу касаллик боғча ёшидаги болаларда учрамайди. Чунки кичкинтойларда 7-8 ёшга келибгина гаймор бўшлиғи ҳосил бўлади. Бу хасталик асосан ўсмир ёшидаги йигит-қизларда ва 30-50 ёш атрофидаги инсонларда кузатилади.

— Касалликнинг ривожланишига қандай омиллар сабаб бўлади?

— Кўпинча гайморит такрорий ва узоқ муддатли бурун оқиши ва совуқ қотишдан кейин ривожланади. Бурун бўшлиғига кирган грипп вируси, ЎРВИ инфекциялари, кўк йиринг таёқчалари касалликни қўзғатади.

Бундан ташқари, яна бир неча омиллар гайморитни келтириб чиқариши мумкин. Жумладан:

– аллергик хасталиклар;

– юқори жағ тишлари касалликлари;

– ринит (бурун йўллари шиллиқ қавати шамоллаши) билан кечувчи аллергик реакциялар;

– бурун бўшлиғининг анатомик хусусиятлари;

– иммунитетнинг пастлиги;

– аденоидларнинг ҳаддан ортиқ ўсиши ёки полипларнинг шаклланиши;

– сил касаллиги ва неоплазмалар;

– сурункали инфекциялар — фарингит (ҳалқум шамоллаши), тонзиллит ва ҳоказо.

— Гайморитга чалинган беморларда қандай белгилар кузатилади?

— Одатда ушбу касаллик билан оғриётган беморда пешона, кўз атрофлари ва бурун ён томонлари ва жағ қисмида қаттиқ оғриқ кузатилади. Айниқса, пастга эгилганда оғриқ янада кучаяди.

Шунингдек, бурундан нафас олишдаги муаммолар, яллиғланган синуслар соҳасидаги шишлар, ҳид билмаслик, уйқунинг бузилиши, кечаси ва эрталаб кучаядиган қуруқ рефлексли йўтал, бурундан йиринг оқиши, доимий бош оғриғи ҳамда тана ҳароратининг кўтарилиши ушбу касалликнинг асосий белгилари ҳисобланади.

(Давоми бор.)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
10.1K views08:48
Ochish/sharhlash
2022-01-03 10:17:24
Янги йил байрами Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказида даволанаётган болажонлар учун ҳам эсда қоларли бўлди.

Негаки, айём арафасида бу ерга ташриф буюрган мутасаддилар бемор ўғил-қизларга Президентимиз номидан Янги йил совғаларини топширди.

"Mening Yurtim" телеканалининг "Ҳудуд" дастури орқали ушбу қувончли лаҳзалар ўзига хос тарзда ёритилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
8.4K views07:17
Ochish/sharhlash