Get Mystery Box with random crypto!

​ Кеча юртимизнинг барча ҳудудида коронавирус инфекцияси билан | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Кеча юртимизнинг барча ҳудудида коронавирус инфекцияси билан касалланганлар аниқланди, ўлимлар сони ортди

2022 йил 7 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 199972 (+214) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
8 нафари Андижон вилоятида,
6 нафари Бухоро вилоятида,
15 нафари Жиззах вилоятида,
6 нафари Қашқадарё вилоятида,
2 нафари Навоий вилоятида,
5 нафари Наманган вилоятида,
46 нафари Самарқанд вилоятида,
2 нафари Сирдарё вилоятида,
2 нафари Сурхондарё вилоятида,
10 нафари Фарғона вилоятида,
10 нафари Хоразм вилоятида,
19 нафари Тошкент вилоятида,
80 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
Андижон вилоятида 12 нафар,
Бухоро вилоятида 9 нафар,
Жиззах вилоятида 14 нафар,
Наманган вилоятида 1 нафар,
Самарқанд вилоятида 19 нафар,
Сурхондарё вилоятида 1 нафар,
Фарғона вилоятида 6 нафар,
Хоразм вилоятида 8 нафар,
Тошкент вилоятида 11 нафар,
Тошкент шаҳрида 20 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 196952 (+101) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1492 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi