Get Mystery Box with random crypto!

Кеча юртимизда 149 513 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланил | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Кеча юртимизда 149 513 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди.

8 январда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 149 513 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
1-босқич эмланганлар 18 945 нафарни,
2-босқич эмланганлар 64 331 нафарни,
3-босқич эмланганлар 66 237 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 39 808 447 доза вакцинадан фойдаланилди.
Улардан:
1-босқич эмланганлар 18 913 506 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 13 785 040 нафарни,
3-босқич эмланганлар 7 109 901 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Самарқанд вилояти (32 926 доза),
Тошкент шаҳри (19 274 доза),
Андижон вилояти (16 180 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 88,2 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 64,4 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi